Sayyod.com

Sayyod.com

Share

Жонли сайт: http://www.sayyod.com
Твиттер: https://twitter.com/sayyodcom
Инстаграм: http://instagram.com/sayyodcom

© Sayyod Мазкур шахсий сахифадаги интервьюлар, сухбат, фотосуратлар, бахс ва янгиликлар муаллифи Sayyod - Сардор Комилов. Sayyod.com, Sayyod.uz лойихаси сайт, блог эмас, балки оддий муаллифлик шахсий сахифа. Яъни шахсий ижодкор сахифалари.

Ушбу сахифалардан янгиликлар, интервьюлар, бахс, сухбатлар, видео ва аудио файллар кўчириб олишдан аввал муаллиф рухсати олиниши, хамда кўчирилган интервью,

Photos from Sayyod.com's post 14/04/2026

«микроволновка»- микро тўлқинли печь бугунги даврнинг энг мухим маиший техникаси саналади. Куни кеча таниқли UzMdk русийзабон канали ушбу печьни радиациядан тортиб то инсон днк-сию интеллектигача зарари хақида телеграм каналида мақолача чоп этди.
Хозирда энг машхур Джемени, Джипити ва Грок сунъий интеллектлари бир овоздан бу мутлақо нотўғри маълумот эканини таъкидлаб, тегишли асосларни фикрлар баёнида олға сурди. Юқорида тақдим этилаётган скрин суратлар жамланмасида танишингиз мумкин.
Мабодо ўқувчилар орасида радиолог, иммунолог ва шу борадаги мутахассис олимлар бўлса, аниқ тиниқ ва асосли фикрларни кутиб қоламиз.

Сиз «микроволновка»-дан фойдаланасизми?

Photos from Sayyod.com's post 30/03/2026

Мақтаганни «маддох!»- дер,
Танқид қилган-«ғийбатчи!»
На кофир, на муслимлик
Ха дўстлар, Ўзбекчилик!

«Харомдан»-деб ичкилик,
«Наша»дан тутатайлик!
Билинмаса бўлди-да,
Ха хожим, ўзбекчилик!

28/03/2026

Шу кунлар театрларни томошабин билан тўлдириш ё қайтариш тарғибот ишлари олий таълим муассасаларидан тортиб то байрам бахонасигача жўшқин тарзда кечмоқда.
ТЕКИН стратегияси натижасини доим лавашдан то кийимларгача қай тарзда бўлишини кўрганмиз , билганмиз ва табиийки театр остонаси яхши маънода зўр бериб оёқ ости қилинди)

Саволлар туғилади....
-Гап нархдами? Йўқ, 30-40 минг атрофида. Симфоник оркестрлар жўрлиги, балет ва оперетталарда бироз юқорироқ ва хусусийлари билан нархлар ўртача 300.000 сўмга бораркан.

-Махсулот яхши бўлса реклама тугул, текин тарғиботга куни қолармиди санъатнинг муқаддас саналмиш даргохлари?... Бу реалроқ савол, назаримда. Аввалги, нафақат театр хити балки, эфирлар рейтингиниям «урган» «Келинлар қўзғолони» ёки стаж бўйича сал «ёш»роғи бўлсаям шов-шуви билан рекламага мухтож бўлмаган «Андишали келин» каби спектакллар яраляптимикин? Сўнгги давр қайси спектакль хит бўла олди?

-Коррупция театрни ямлаганми? Юқоридаги «Андишали келин» комедик пьесаси мисолида олсак, хабарим борича (!) Эркин Хушвақтовнинг асл пьесасига Мунаввара Абдуллаева тахрири ва постановкаси натижасида ўша томошабинларга севимли шаклига келиб, спектакльга машхурлик келтирган. Бироқ бугунги кунда «Миллий академик театр» эшиклари Мунаввара Абдуллаева ижоди учун ёпиқлиги (тасдиқланмаган маълумот) ва сабаблари хам мавхумлигича қолмоқда. Бу саволни актриса Муқаддас Холиқова билан бўлган сухбатда хам бергандим.

Рахбар рақобатчи бўлган даргохда ўсиш бўлармикин? Рахбар театр ишида тажрибаси бўлмасачи?

Саволлар кўп. Ўзгариш йўқ, фақатгина театр нуфузини қадрсизлантириш кечаётгандек. Ўша мунгли ва ишончсиз жовдираган тарғибот ва текинлик қадар.

Балки театр рахбарларига бизнесменларни қўйиш керакдир, чунки улар йўқ махсулотни хам пуллай олиш салохияти бор ва демакки томошабинни театрларга жалб қилишни реалроқ тури устида ишлармиди. Яъни махсулот устида!

Мана шундай саволлар туғёни менда.

Сиз нима дейсиз, сизда жавоблар кўпроқдир?

Photos from Sayyod.com's post 19/03/2026

«Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!
 
Манбаа: http://savollar.islom.uz/savol/86415»

Лейкемия (оққон) билан касалланган беморлар мунтазам равишда қонга ва қимматбахо дориларга жудаям мухтож оғир беморлар.

Айни дамда БЛИНЦИТО дорисига кўпчилик мухтож ва шифохоналарда бу дорини бепул бериш имкони йўқ. Дорини бир донаси эса 17-25 миллион атрофида!!!

Қўлдан келганча йиғсак бирорта бола умри асраб ёки узайиб соғайиб кетишига сабабчи бўлсак шундан улуғ савоб борми?

Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса...  кимларгадир яшамоқ учун имкон! 
 
Унутманг, сизлар борки кимдир  яшаш учун имконга эришади.
  
 Батафсил +99894 6952121

Payme ва Click иловаларининг хам хайрия бўлимида тўлов сахифалари мавжуд

 «FAXRLI INSON» ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ
Манзил: Тошкент шахри, Юнусобод тумани, Бодомзор кучаси 8-уй.
Хисоб раками: 20212000005119724001
Банк: ТОШКЕНТ Ш., "ИПОТЕКА-БАНК" АТИБ МЕХНАТ ФИЛИАЛИ
МФО: 00423 ИНН: 207302150

Photos from Sayyod.com's post 28/02/2026

-Радарларни ўққа тутган хуқуқбузарни изохларда қахрамон қилдинглар...

-Тезлик 60га тушганда айюханнос солдинглар...

-Хайдовчилик гувохномасини олиш мураккаб деб дод солдинглар...

Тартиб ва қоидага эътироз билан ДАН ходимларини қораладинглар....

Оқибати...

Хозир бир оила уйида доду фарёд. У хам кимнидир боласи ва унинг хам фарзандлари чирқираб қолди.
Ўрнида сиз ва сизни фарзандларингиз хам бўлиши мумкин (эди)...

Бошқаларни айблайвериб, ўзимиз айбдор бўлдик...
Қачонки тартиб ва қоидани қадрини билсак, кейинги аза бизни уйимизда бўлмайди!

22/02/2026

Шу видеони жўнатишибди... Қўшиқлар бор даври бор, қўшиқлар бор умри. ) Матн, мусиқа ва клип ижодий ишларимдан хабари борлар халиям боракан, хурсанд бўлдим)

Яна қайси қилган қўшиғимни биласиз ва ёқади?

05/02/2026

Сиз бунга лайк босмайсиз,
репост қилмайсиз,
хечкимга жўнатмайсиз ва бир неча болалар умри қисқариши ёки ўлимига сабабчи бўласиз.

Чунки бефарқлик энг катта талофат дегани!

Ана энди шу фикр билан яшаб кўринг!

Хар ойнинг илк жумаси, 10:00дан 16:00гача қон топшириш акцияси!

05/02/2026

хали хеч ким қўл урмаган бир қизиқ ва ўта таъсирли мавзуда қўшиқ тайёрлаб, 6-7-8-февраль кунлари яккахон концертида, бошқа яна янги қўшиқлар қаторида униям премьера қилишга тайёрланмоқда. Ўрганишларда шу маълум бўлдики, у мавзуда мусиқа қилишга жазм қилишгану аммо, негадир қилинмай қолган экан. Бу эса хонандага янада хаяжон бағишламоқда. Хозирданоқ у мавзуда яна бир шўхроқ турида хам қўшиқ қилишни режа қилмоқда.

Концертда кўришамиз, чипталар қолган бўлса, олишга шошилинг, зеро инсоният кўз ва қулоқларини хам гўзаллик билан озиқлантириши психика учун жудаям мухим. Иш тугамайди, кунлик турли муаммо ва ташвишлар етарли ва концерт томошалари бир неча соатда бошқа бир гўзал ошиён сари саёхатга чорлайди. Ташвишларни унутамиз, чироқлар ўйини, рақслар жилоси, мусиқа ва оханглардан рухиятимизни зийнатлаймиз.

08/01/2026

Бу чорлов сизга бежизга учрамади! Бу нишона! Бу имкон! Йилни савобда бошланг! 9-январь. Жума! Акцияда кутамиз!

07/01/2026

Хайриянгиз яна бир хисоботи! Андижонлик бемор қизимиз дардига малхам бўлдингиз.

Биз бир сабабчилар холос, унутманг, топширган қонингиз ва моддий хайриянгиз мухтожларни умрларни асраш ва узайтиришга хизмат қилади.

Янги йил байрамлари сабаб, жорий йил илк жумасига мўлжалланган акциямиз, шу жумада, 9-январь куни бўлиб ўтишини маълум қиламиз!
Яхшилик, савоб ва оқибат масканида дийдорлашгунча!

18/12/2025

«Сени ёш эрга берган, онанг ўлсин ёр-ёр»...

Яна бир кун ижод алангаласи сахнада порлади.

«Алла-ёр ёр» ёки «бешикдан тобутгача» сахнаси кўпчиликка оғир кечди... Амалга ошириш ва уни томоша қилиш хам. Бу ғоямдан кечай десам жамоам қўллаб қувватлади.

Билсангиз, ижод Тангридан ва ғояю илхом керак бўлса тунда келсаям ухлатмайди. Бу мавзуда матн ва мусиқаси миямда айланавериб тинч қўймади...

Кўп таниқли хонандалар бу қўшиқни айта олмади хам. Оғирлик қилди. Студияда айта туриб йиғлаб юборавериб, тўхтатиб рад қилганлар хам бўлди.
Куйлаган хонанда хатто сахнага чиқмади...
Бошловчилар сахна кўриниш тугагач, овози титраб гапира олишмади хам.

Асосийси, ният - УМР, СОҒЛИҚ ва БАХТ учун хизмат қилсин.

Photos from Sayyod.com's post 18/12/2025

#бугуним

Want your public figure to be the top-listed Public Figure in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Address


Университетская улица
Tashkent
10000