Xorazm viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi

Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Xorazm viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi, Real Estate, Urgench.

Photos from Xorazm viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi's post 10/06/2022

O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qo‘mitasi raisi o‘rinbosari Ra'no Turdiboyeva Gurlan tumanidagi "Oila maktabi" ochilish marosimida ishtirok etdi. Unda O‘zbekiston Qahramoni Anora Mahmudova, shuningdek, tumandagi otinoyilar, nuroniy otaxonlar, mahalla faollari va oila qurish ostonasida turgan yoshlar qatnashdilar.

Respublika Oila va xotin-qizlar davlat qo‘mitasi raisi o‘rinbosari Ra'no Turdiboyeva oila qurush ostonasida turgan yoshlar bilan suhbatlashib, oila to‘g‘risidagi qonun hujjatlarining mazmun-mohiyati, vazifalari, birgina tibbiy ko‘rikning maqsadi va ahamiyati, oila mustahkamliginining ijtimoiy psixologik omillari, oilada er-xotinnning shaxsiy huquq va majburiyatlari mavzularida muhim ko‘rsatmalarni berib o‘tdi.

🔊📝Xorazm viloyati oila va xotin-qizlar boshqarmasi matbuot xizmati.

10/06/2022

""Аёллар дафтари" - муаммоларнинг асл ечимига айланиши керак!"
8 июня 2022 от Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.
Жамиятимизда аёллар манфаатларининг ҳимоя қилиниши, шунингдек, уларга ғамхўрлик қўрсатилиши таъминланиши учун “Аёллар дафтари” юритилмоқда. Мазкур дафтар ишсиз ва ёрдамга муҳтож барча хотин-қизларнинг эҳтиёжларини таъминлашга хизмат қилади ҳамда уларнинг турмуш тарзига бевосита ижобий таъсир кўрсатади. “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари тизимли ҳал этилади.
Бугун Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан Янгибозор туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизлар муаммоларини бартараф қилиш бўйича ўқув-семинар ташкил қилинди. Унда Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Раъно Турдибоева иштирок этди.
Семинар аввалида Янгибозор тумани “Аёллар дафтари” штабидаги ҳужжатлар кўздан кечирилди.
Семинарда Янгибозор туман ҳокими Ўктам Қурбонов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг ижроси тўғрисида алоҳида тўхталди.
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбонбоева томонидан Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш ва муаммоларини ҳал қилишда ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш меҳанизимини ташкил қилиш тўғрисидаги тақдимот намойиш қилинди.
Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволлар юзасидан батафсил жавоблар олдилар.

Photos from Xorazm viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi's post 10/06/2022

Семинар давомида Янгибозор туманида "Аёллар дафтари" нинг учинчи босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизлар муаммоларини бартараф қилиш бўйича 6 та тоифанинг юритилиши лозим бўлган жадваллар тақдимоти ўтказилди.

📝 Xorazm viloyati oila va xotin-qizlar boshqarmasi matbuot xizmati.

Photos from Xorazm viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi's post 10/06/2022

Семинарда Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева сўзга чиқиб, хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, жойида ечимини топиш каби масалалар ва шу юзадан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, олдиндаги режаларга тўхталиб ўтди.

📝 Xorazm viloyati oila va xotin-qizlar boshqarmasi matbuot xizmati.

Photos from Xorazm viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi's post 10/06/2022

Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан Янгибозор туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизлар муаммоларини бартараф қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлимлари масъул ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқдалар. Семинарда Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева иштирок этдилар.

📝 Xorazm viloyati oila va xotin-qizlar boshqarmasi matbuot xizmati.

Category

Website

Address


Urgench
Other Real Estate in Urgench (show all)
xorazmuy xorazmuy
Urgench, 220100

Xorazm Viloyati bo'ylab ko'chmas mulk olami