Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati

Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati

Comments

Андижон шахар богишамол дахаси 28 умумта'лим мактаби нихоятда "колок" мактаблар сирасида. Коррупция директорни узидан бош. Укитувчилар малакаси йук. У тарафга катнов ун машина йулга куйилмаган. Карийб 20йилдан бери шу ахвол екан. Кимдир бу хакида уйлайдими йо болажонларимиз савияси паст булиб усаверадими. ПРЕЗИДЕНТ мактабида укитгани маблагим йук. Оддий мактаб булса хам яхширок та'лим беришса яхши булармиди.
Xurmatli Azizbek Mirkamilov
Sizning bir tiyinga qimmat tashabbusiz bilan qanchadan qancha oila qiylanmoqda.

Foydasiz tadbir o'tkazishlar kimga kerak qani aytinchi

Kunduzi kitob oqimagan o'quvchi kechasi borib o'qib keladimi yoki maktabga borib to'garakka qatnashadimi ?

Undan kora viloyatdagi barcha maktab bug'alterlarini tekshiring yaxshilab

Yoki ularga sherikmisiz



Andijon viloyati Marhamat tumani 34-umumiy o'rta ta'lim maktabida Faol haftalik doirasida Informatika fanidan Cybersport mashğuloti õtkazilmoqda.
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17-maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan dars jarayonlaridan fotolavhalar
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17-maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan ''Zakovat '' inteluktual bellashuv bo'lib o'tdi. Bellashuvda maktab fan o'qituvchilari va boshlang'ich sinf o'qituvchilari o'zaro bellashdilar. Bellashuv qizg'in baxslarga boy bo'ldi. G'oliblar munosib tag'dirlandi.
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17-maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan ''Zakovat ''inteluktual bellashuv bo'lib o'tdi
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17-maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan tarix fanidan dars jarayonlaridan fatolavhalar
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17- maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan ''Konstitutsiya- baxtimiz qomusi '' nomli tadbirdan fotolavhalar
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17-maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan O'zbekiston Respublikasi davlat Konstitutsiyasining 29 yiligiga bag'ishlangan ''Konstitutsiya- baxtimiz qomusi ''deb nomlangan tadbirdan fotolavhalar
Andijon viloyati Baliqchi tumani 17-maktabda Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan marxum ustozim Akromjon G'aniyev nomli maktab stpendiyasi joriy qilindi va munosiblar taqdirlandi

Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar

13/12/2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати тақдим этади

Таълим ва тарбия жараёнларидаги муаммолар, ўқувчилар билан боғлиқ воқеликлар ва устозга ҳурмат руҳини шакллантиришга қаратилган “ИБРАТ” ижтимоий роликлар лойиҳаси 1-сони

"ЭЪТИБОР"

(Ташкилотчилар: Асилбек Қосимов, Толибжон Мирзажонов)

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 28/10/2022

Юртбошимиз томонидан халқ билан мулоқот ва инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилиш масалаларида тизимлар мутасаддиларини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Жалақудуқ туманидаги Педагогика коллежида "Сайёр қабул" ўтказилмоқда.

Сайёр қабулда бошқарма бошлиғи в.б Гулхаё Омонова томонидан фуқаролар ва педагоглар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ўрганилмоқда.

Сайёр қабул давом этмоқда...

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 28/09/2022

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНЛАРИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 05/09/2022

Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 04/08/2022

📣📣 ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АНДИЖОНДАГИ МАКТАБЛАРДА ВЕБИНАР ЎТКАЗДИ

🔸Жорий йилнинг 4 август куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов раислигида Халқ таълими вазирлигининг "Ягона электрон тизими - erp.maktab.uz" дастурий мажмуаси билан ишлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланган онлайн вебинар ўтказилди.

🔸Вебинарда вазир ўринбосари томонидан ЯЭТ дастурий мажмуаси ўқитувчи ва ўқувчилар билан ишлашда янада қулайлик яратиш ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишда юқори самара бериши алоҳида таъкидланиб, платформага ўз вақтида маълумотларни жойлаш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

👨🏻‍💻Вебинар давомида қуйидаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди:

🔹 MILLIY TA'LIM RESURSLARI (YouTube)
🔹 MAKTAB.UZ
🔹 KITOB.UZ - Apple Store | Play Market
🔹 SMARTLAND - Apple Store | Play Market | Veb-versiya
🔹 VR SAYOHAT
🔹 EDU KIDS
🔹 ARTSHOP
🔹 EDUCARE

02/08/2022

НАМУНАЛИ ХУЛҚ, ЮКСАК МАДАНИЯТ ВА АЪЛО БАҲОЛАР БИЛАН УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИ БИРГА ҚУРАМИЗ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 01/08/2022

АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИНИНГ УСТОЗЛАРИГА ПУЛ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан анъанавий ўтказилиб келинадиган асосий фан олимпиадаларининг ғолибларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнниг устозларини муносиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 1 август куни Халқ таълими вазири Б.Саидов раислигида асосий фан олимпиадалари ғолиб ўқувчилари устозларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Андижон вилояти студиясидан асосий фан олимпиадаларида вилоят шарафини муносиб ҳимоя этган ўқувчиларнинг устозлари Олтинкўл тумани 1-мактаб ўзбек тили фани ўқитувчиси Шоирахон Азимова ҳамда Булоқбоши тумани 12-мактаб биология фани ўқитувчиси Нилуфар Турғуновалар пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 07/06/2022

УЛУҒНОР, БАЛИҚЧИ ВА ОЛТИНКЎЛ ТУМАНЛАРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ МАЪНАВИЯТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Мактаб ўқувчиларига сифатли таълим бериш билан бир қаторда уларни ўзбекона қадриятлар руҳида тарбиялаш ва она ватанга содиқ фарзандлар қилиб етиштириш таълим муассасаларининг энг асосий вазифаларидан биридир.

Жорий йилнинг 7 июнъ куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи раислигида Балиқчи, Улуғнор ҳамда Олтинкўл туманларидаги таълим муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига ўтказилган йиғилишда ўқувчиларга муносиб таълим-тарбия бериш масалалари алоҳида муҳокама этилди.

Қолаверса, бошқарма бошилиғи томонидан “Ёшлар ойлиги”ни фаол ўтказиш ҳамда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагогларни ёзги таътил даврида мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлашга доир кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ўқув йили давомида маънавий-маърифий йўналишда самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ директор ўринбосарлари муносиб тақдирланди.

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 06/06/2022

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИНГ БИР ҲАФТАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан “Июнъ ойи – 11-синф битиурвчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш ва касбга йўналтириш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Ушбу йиғилишда Халқ таълими вазирининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот-котиби Лайло Рустамова ҳам иштирок этиб, вилоят халқ таълими тизими фаолиятини кенг ёритиш, ижтимоий тармоқларда таълим тизими имиджига путур етказиши мумкин бўлган омилларга алоҳида эътибор бериш ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш юзасидан керакли тавсиялар бериб ўтди.

Қолаверса, бошқарма бошлиғи томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида жойларда айнан ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича турли мусобақалар ўтказиш, 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш имтихонларига тайёрлаш мақсадида “Репетицион тест”ларни ўтказиш ва мазкур ҳафтада жойлардаги Касаба уюшмалари билан ҳамкорликда педагогларнинг мароқли дам олишлари учун керакли шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш давомида “Муҳаммад Юсуф” ижод мактаби ҳамда “Президент мактаби” вакиллари ҳам сўз олиб, халқ таълими тасарруфидаги мактабларда таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларини ушбу таълим муассасаларига киришлари учун қўйилган талаблар бўйича берилган саволларга жавоб беришди.

04/06/2022

#Хушхабар

Жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида асосий фан олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси мазкур фан олимпиаданинг давлат тили фани йўналишида иштирок этаётган Олтинкўл тумани 1-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Эргашбоева Арофатхон фаҳрли 2-ўринни эгаллади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси билимдон ўқувчимизнинг оила аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

03/06/2022

#Эслатма

Ҳурматли педагоглар!

Ёзги таътил даврида педагог-ҳодимларни меҳнат таътилларига босқичма-босқич чиқарилиши режалаштирилган.

Агарда Сизда, мазкур масала юзасидан мурожаат, шикоят ёки таклифлар мавжуд бўлса туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ва вилоят халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилган ишонч телефонларига мурожаат этишларингиз сўралади.

1. Андижон шаҳар 99-440-70-10
2. Хонобод шаҳар 88-161-37-17
3. Андижон туман 33-569-14-69
4. Асака туман 91-172-73-14
5. Балиқчи туман 88-833-28-83
6. Булоқбоши туман 91-484-17-19
7. Бўстон туман 93-788-88-08
8. Жалақудуқ туман 91-605-80-41
9. Избоскан туман 93-691-01-40
10. Марҳамат туман 90-141-24-64
11. Олтинкўл туман 99-619-21-48
12. Пахтаобод туман 93-255-11-10
13. Улуғнор туман 93-063-77-72
14. Шаҳрихон туман 97-272-80-10
15. Қўрғонтепа туман 97-338-85-01
16. Хўжаобод туман 90-758-91-79

Бош штаб:
Вилоят халқ таълими бошқармаси (94 109 88 11, 93 427 28 50).

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 01/06/2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари томонидан “1 Июнъ – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилаётган кўнгилочар тадбирлардан фотолавҳалар

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 01/06/2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари томонидан “1 Июнъ – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилаётган кўнгилочар тадбирлардан фотолавҳалар

01/06/2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг "1 Июнъ - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан байрам табриги

Азиз болажонлар!

Сизларни бутун дунё болаларининг севимли байрами бўлмиш

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу байрам жаннатмакон ва тинч-осойишта Ватанимиз бағрида, болажон ва бағрикенг халқимизнинг меҳр-муҳаббати оғушида том маънода бахтли авлод сифатида вояга етаётган Сиз каби миллионлаб ўғил-қизларимизнинг чинакам байрами, шодиёнасидир.

Муҳтарам Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари ва топшириқлари асосида, вилоятимиз ҳокимининг жонкуярлиги билан вилоятимизда ёш авлоднинг замон талабларига мос таълим-тарбия олиши, соғлом улғайиши, қобилият ва иқтидорини янада ривожлантириши учун янгидан-янги имкониятлар эшиклари очилмоқда. Буларнинг барчаси Сизларнинг ёруғ истиқболингиз ва иқболингиз йўлида амалга оширилмоқда.

Сизларнинг қувончли кулгингиз ва бахтиёр қарашларингиз нигоҳида барчамизнинг орзу-умидларимиз акс этади. Шу азиз юртга муносиб фарзанд бўлиш йўлида ўқиш ва изланишдан асло чарчаманглар.

Ёзги таътил кунларида бўш вақтларимизни тўғри режалаштира олсак, бу давр китоб мутолааси ва билим олишга бўлган интилишларимиз учун қулай имкониятдир.

Ҳурматли ота-оналар!

Шу кунларда 571 мингдан зиёд қоракўзларимиз навбатдаги ўқув йилини тамомлаб, ёзги таътилга йўл олдилар. Ушбу вақт оралиғида фарзандларимизни мароқли ҳордиқ чиқаришларига муносиб шарт-шароитлар яратиб берасизлар деган умиддаман.

Ўйлайманки, томирларида буюк алломалар қони оқаётган эртамиз эгаларига ўз ҳаёт йўлларини топишларида ғамхўрликни аямасак, улардаги иқтидор ва истеъдодларни намоён этишларига кўмаклашсак албатта “Учинчи Ренесанс”га муносиб авлодлар албатта етишиб чиқади.

Устозлари умидлари намоён бўлган қоракўзларни ёзги таътил даврида эҳтиёт қилинг.

Қадрли болажонлар!

Сиз бугунимизнинг шодлигу қувончлари, эртанги кунимиздан умидларимиз ва ишончимизсиз. Барчамиз Сизни жондан азиз кўргувчи бобо-бувиларингиз, ота-оналарингиз, яқинларингиз ва устозларингизнинг эзгу тарбияси, ўгитлари ва сабоқларига содиқ бўлиб вояга етишингиз, келажакда илм-маърифат ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаб, Ватанимиз ва халқимизнинг муносиб фарзандлари сифатида камол топишингизга тилакдошмиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!

Қалбингизни байрам сурури ва кайфияти ҳеч қачон тарк этмасин! Толеингиз мудом ёруғ, иқболингиз баланд бўлсин, азиз болажонлар!

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов

28/05/2022

#Хушхабар

Хабарингиз бор, шу кунларда халқ таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан ал-Хоразмий номидаги олимпиаданинг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, ушбу олимпиада физика йўналишида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган Пахтаобод тумани 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Дилёрбек Фозилжонов фаҳрли 3-ўринни қўлга киритди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси иқтидорли ўқувчимизни ушбу ютуқ билан табриклаган ҳолда, унинг оила аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик изхор билдиради.

27/05/2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг “11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш ва
касбга йўналтириш ойлиги” муносабати билан

Мурожаатномаси

Қадрли ёшлар! Келажаги порлоқ битирувчилар!

Шу онларда Cизлар катта хаёт йўли остонасидаги том маънодаги илк катта синов олдида турибсизлар. Сизларни келажакдаги ўз хаёт йўлингизни танлаб олишларингизга кўмак бериш мақсадида ўқув йили давомида такрор ва такрор сўровномалар олиб, ҳозирга қадар келажагимиз эгалари бўлмиш сиз ёшларни истакларингизга мос равишда ота-оналарингиз билан бирга кўмак беришга ҳаракат қилмоқдамиз.
2021-2022 ўқув йилини ҳам “Инновацион таълим, касбий маҳорат ва интеллектуал салоҳиятни ошириш” йили деб номлаб, таълим жараёнларини жозибадорлигини янада оширишга, билим олиш билан бир қаторда касбий маҳоратларингизни ривожлантиришга ва ўз интеллектларингизни намоён этишларингиз йўлида ҳар бир устозингиз бор куч-ғайратини сафарбар этиб, сизларни тақдирингизга бефарқ эмасликларини исботладилар десак адашмаган бўламиз.
Катта танловлар олдида турар экансиз Сизлардан доимо илм ва билим йўлида бўлиб, ўз устингизга ишлашдан ҳеч қачон чарчамасликларингизни сўраган бўлардим.
Зеро, бобокалонимиз Имом Бухорий хазратлари айтганидек-“Илмдан ўзга нажот йўқ”дир. Келажагимиз эгалари бўлмиш Сиз азизлар, қайси касб ёки ҳунар йўлида бўлмасин ана шу соҳага оид билимларни тўла эгаллашингиз зарур. Айниқса бугунги глобаллашган даврда ўз соҳасининг етук мутахассислари қаерда бўлмасин ўз йўлини топиб олганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.
“Андижон тажрибаси” сифатида 11-синф битирувчилари бандлигини таъминлашда уларни қизиққан касб-ҳунар йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўйилишида имтиёзли кредитлар ажратиш тизими ҳам Сизларга бўлган ишончдан даракдир.
Қолаверса, вилоят халқ таълими тизимида июнь ойини “11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш ва касбга йўналтириш ойлиги” эълон қилдик ва мазкур икки йўналишда бир қатор амалий ишларни ўз олдимизга режа қилиб олдик.
Жумладан:
Ҳар бир секторлар кесимидаги имтиҳон фанлари йўналишидаги энг илғор педагогларни жалб этган ҳолда бепул репетиторлик курслари ташкил этилади;
Имтиҳонга тайёргарлик кўриш чоғингизда юзага келган мураккаб тест саволларига жавоб бериш, онлайн маслаҳатлар олишингиз учун “CallMarkaz”лар сизлар учун хизматда бўлади.
Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ва ўтган ўқув йилидаги натижаларни таҳлил этишларингизга кўмаклашиш мақсадида эса бу йил ҳам ҳар бир мактабларда “Абитуриент штаблари” фаолияти йўлга қўйилади;
Шунингдек, 64 та профессионал таълим муассасаларида, 3 та мономарказ ҳам 2 та Ай-Ти паркларда 24 та касб йўналиши бўйича битирувчилар учун қисқа курслар олиб борилади.
Мазкур ташаббуслар Сиз фарзандларимизнинг жамиятда ўз ўринларингизни топишларингизга кўмак бўлади деган умиддаман.

Ҳурматли устозлар, азиз ҳамкасблар!

Юртбошимиз таъбири билан айтганда халқимиз эртасининг ҳал қилувчи кучи саналган ёш авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятли вазифа ишониб топширилган устозлик касбида фаолият олиб бораётган вилоятимиздаги барча педагогларга 2021-2022 ўқув йилини муносиб якунланганлиги муносабати билан чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан.
Ўқув йили давомида мактаблардаги таълим сифати, маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва турли йўналишларда қўлга киритилган ҳар бир ютуқ замирида Сизларнинг меҳнатингиз ётипти десам адашмаган бўламан.
Ўйлайманки, ёзги таътил даврида ҳам Сиз азизлар ўқувчиларимизга янада сифатли таълим бериш йўлида ўз устингизда ишлаб, янада катта куч, катта шижоат ва катта тажрибалар билан янги ўқув йилига қадам қўясизлар деган умиддаман.
Зеро юртбошимиз бугунги замон ўқитувчиси ҳар томонлама етук, янги методик тажрибаларга эга, ташаббускор ва фидокор бўлмоғи лозим эканлигини кўп бора таъкидладилар.
Шунингдек, битирувчи синф раҳбарларига юзланиб қуйидагиларни алоҳида таъкидламоқчиманки, куни кеча 30 мингдан зиёд қоракўзларимиз мактабни битирган бўлсада, уларни то ҳаётда ўз йўлларини топиб олишлари, олий таълим муассасаларига кириб, қувонч қўнғироқларини эшитмагунимизча уларга ўз фарзандларимизга қараган каби эътиборда бўлмоғимиз зарур. Айнан мана шу қарашлар устозлик касбини улуғ касб эканлигига мисолдир.
Шу ўринда, ўз фани бўйича энг илғор педагогларни вилоят битирувчиларни олий таълим муассасасига кириш кўрсаткичини яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган бепул репетиторлик курсларини йўлга қўйишда ҳамкорликка чорлаб қоламан.
Ушбу шарафли масъулиятли касбларингизда доимо зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан.

Қадрли ота-оналар!

Мана навбатдаги ўқув йили ўз ниҳоясига етиб, ўқувчиларимиз ёзги таътилга, битирувчиларимиз эса катта ҳаёт йўлига қадам қўймоқдалар. Уларни таълим-тарбияси билан боғлиқ масалалар мактабнинг ёки ота-онанинг эмас иккала томоннинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилиши хеч кимга сир эмас.
Шу сабабдан ўқувчилармизни ёз мавсумида мароқли ҳордиқ чиқаришлари, ўз устида ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш билан бир қаторда мажбурий меҳнатларга жалб этмасликни, ёт ғоялар таъсирига учраб қолмасликларини ва турли кўнгилсиз ҳодисаларда иштирок этишларини олдини олиш учун ҳам уларни назоратингиз остида бўлишларини таъминлашингизни сўраб қолган бўлардим. Зеро вилоятдаги ҳар бир ўқувчи-ёш бу бизнинг фарзандларимиз, бизнинг фондимиздир.
Сўзим оҳирида яна бир бор битирувчиларга юзланиб вилоят халқ таълими тизими тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбари, педагог ёки ака сифатида шуни айтмоқчиманки, имтиҳон жараёнларида фақат ва фақат ўз кучингизга ишонинг. Билимингиз энг катта кучингиздир.
Ўтган йили 30 дан зиёд таълим муассасаларимиз битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий таълимга кирганлиги, 4 та таълим муассасамизнинг 100 фоиз битирувчилари талабалик бахтига муяссар бўлган лигидан беҳад шод бўлгандик.
Бу йил ҳам сизлар томонингиздан мазкур натижалар янада яхшиланишига тилакдошман.

26/05/2022

#Эслатма

Ҳурматли педагоглар!

Ёзги таътил даврида педагог-ҳодимларни меҳнат таътилларига босқичма-босқич чиқарилиши режалаштирилган.

Агарда Сизда, мазкур масала юзасидан мурожаат, шикоят ёки таклифлар мавжуд бўлса туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ва вилоят халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилган ишонч телефонларига мурожаат этишларингиз сўралади.

1. Андижон шаҳар 99-440-70-10
2. Хонобод шаҳар 88-161-37-17
3. Андижон туман 33-569-14-69
4. Асака туман 91-172-73-14
5. Балиқчи туман 88-833-28-83
6. Булоқбоши туман 91-484-17-19
7. Бўстон туман 93-788-88-08
8. Жалақудуқ туман 91-605-80-41
9. Избоскан туман 93-691-01-40
10. Марҳамат туман 90-141-24-64
11. Олтинкўл туман 99-619-21-48
12. Пахтаобод туман 93-255-11-10
13. Улуғнор туман 93-063-77-72
14. Шаҳрихон туман 97-272-80-10
15. Қўрғонтепа туман 97-338-85-01
16. Хўжаобод туман 90-758-91-79

Бош штаб:
Вилоят халқ таълими бошқармаси (94 109 88 11, 93 427 28 50).

25/05/2022

АНДИЖОН МАКТАБЛАРИДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРЛАРИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Photos from Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati's post 25/05/2022

ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ

Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқув йили якунига етиб, сўнгги қўнғироқлар чалинмоқда. 25 май, эрта тонгдан қўлларида гул билан одимлаётган ўқувчиларнинг қалбларидаги ҳаяжон уларнинг юз-кўзларида акс этиб турибди.

Андижон вилоятидаги 767 та умумий ўрта таълим мактабида юрт келажаги ўғил-қизлар таълим ва тарбия олмоқдалар. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 30 минг 99 нафар ўқувчи тамомлаяпти.

Мактабларда ушбу кун катта тантана билан нишонланмоқда. Айтиш жоизки, бу йилги битирувчи ёшларга эътибор ҳар қачонгидан ўзгача. Сабаби бу ёшларга Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллаб, уларнинг ютуқ ва ғалабаларига ишонч билдирди. Тадабирларда вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этиб, ўқувчиларнинг қувончига шерик бўлмоқдалар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги бир қатор мактабларда бўлиб, катта ҳаётга қадам қўяётган ўқувчиларни унутилмас кун билан қизғин муборакбод этди.

Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирди. Мамлакатимизда барча битирувчиларга яратилган шароитлар, берилаётган юксак эътибор хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдириб, омадлар тилади.

Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!

Videos (show all)

НАМУНАЛИ ХУЛҚ, ЮКСАК МАДАНИЯТ ВА АЪЛО БАҲОЛАР БИЛАН УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИ БИРГА ҚУРАМИЗАндижон вилояти халқ таълими бошқарм...
АНДИЖОН МАКТАБЛАРИДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРЛАРИАндижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Избоскан туманидаги 27-мактабнинг  9-синф ўқувчиси Шерматова Муштарий Санжарбек қизи АК-74 (автомат Калашникова) автомат...
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон-Корея (KIUF) университети ҳамкорлиги давом этади...
#ШАРХСИЗ_ЛАВҲА(БАЛИҚЧИ ТУМАНИ ПЕДАГОГЛАРИ ВА МАҲАЛЛА ФАОЛ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ВЕЛОСАЁҲАТДА)
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШДА АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизма...
Факт 24 | Андижон вилоятидаги 4 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди
#ТВ_НигоҳидаАндижон вилоятидаги умумтаълим мактаблари "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари "Ўзбекистон 24" дастури нигоҳида
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ-СИФАТЛИ ТАЪЛИМ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН БИРГА ОШИРАМИЗ!!! Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг "Директорл...
#ТВ_НигоҳидаҚўрғонтепа тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ...
#ТВ_НигоҳидаАндижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолат...
#ТВ_НигоҳидаАндижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган "Фаҳрийларимиз эъзозимизда" лойиҳаси ...

Telephone

Website