Chortoq tuman hokimiyati
Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Chortoq tuman hokimiyati, Government Organization, .
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи
Чортоқ туманида маҳаллий ва хорижий ишбилармонлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари сони, маҳсулотлар тури ва ҳажми ортиб бормоқда. Ҳудудий дастурга кўра, 2023 йилда саноат йўналишида 540,2 млрд сўмлик 31 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
Чортоқ туманидаги 40 - умумий ўрта таълим мактабида ўтган 2021 – 2022 ўқув йилида жами 1 миллиард 480 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағ топишга эришилди. Шунинг натижасида 16 та янги ишчи ўрни яратилди. Ўқитувчилар хонаси учун 70 та замонавий стул, 42 та синф хонасини таъмирланиб, 22 тасига замонавий телевизор, шунингдек, 4 та кондиционер, 2 та электрон доска олинди.

Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligiga bag'ishlandi
Chortoq tuman “Barkamol avlod” bolalar maktabida о`zbek xalqining buyuk siymosi Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligi munosabati bilan “G'azal mulkining sultoni” mavzusida she'riyat tanlovi o’tkazildi.
Tanlovda 50 dan ortiq o'quvchilar ishtirok etdi va o'quvchilar tomonidan yod etilgan Alisher Navoiyning g'azallaridan moxirona ijro etildi.
Faxrli orinlarni olgan o'quvchilar maktabning faxriy yorliq va esdalik sovg'alari bilan taqdirlandilar.

Таълим соҳасида бюджетдан ташқари маблағ топиш ва улардан самарали фойдаланиш мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, имкониятлар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ташаббусларга интилиб, Чортоқ туманидаги 40 - умумий ўрта таълим мактабида ўтган 2021 – 2022 ўқув йилида жами 1 миллиард 480 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағ топишга эришилди. Шунинг натижасида 16 та янги ишчи ўрни яратилди. Ўқитувчилар хонаси учун 70 та замонавий стул, 42 та синф хонасини таъмирланиб, 22 тасига замонавий телевизор, шунингдек, 4 та кондиционер, 2 та электрон доска олинди. Ўқувчиларни илм-маърифат билан келажак сари етаклашда янги имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслар изчил давом эттирилмоқда.

Таълим соҳасида бюджетдан ташқари маблағ топиш ва улардан самарали фойдаланиш мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, имкониятлар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ташаббусларга интилиб, Чортоқ туманидаги 40 - умумий ўрта таълим мактабида ўтган 2021 – 2022 ўқув йилида жами 1 миллиард 480 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағ топишга эришилди. Шунинг натижасида 16 та янги ишчи ўрни яратилди. Ўқитувчилар хонаси учун 70 та замонавий стул, 42 та синф хонасини таъмирланиб, 22 тасига замонавий телевизор, шунингдек, 4 та кондиционер, 2 та электрон доска олинди. Ўқувчиларни илм-маърифат билан келажак сари етаклашда янги имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслар изчил давом эттирилмоқда.
Чортоқ тумани "Наманган" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Ғофуржон Қозақов 2022 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот бериб, 2023 йил 1-чорагига мўлжалланган иш режаси билан таништирди.

Photos from Chortoq tuman hokimiyati's post

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида
Бугунги кунда муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори асосида ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Чортоқ туманидаги 48-мактабда Дилдош ва Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлари, маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган учрашув давомида Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилди.
Шунингдек, ахборотлашиб бораётган замонда юртимизнинг тинч ва осуда ҳаётини кўра олмайдиган кимсаларнинг ёшларни йўлдан адаштириш, уларнинг онгини пуч ғоялар билан тўлдиришга уринишлар кўплаб учраётгани, натижада эса, бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлинаётгани тўғрисида маъруза қилинди.
Наманган тв "Ҳафтанома" дастури:
Ҳисобот - фаолият ойнаси
Чортоқ тумани "Дўстлик" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти мисолида
Жаҳон банки лойиҳаси доирасида "Чортоқсой" бўйлаб экойўлак қурилиши бошланди
Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Экойўлакнинг умумий узунлиги 11 км бўлиб, "А зона" қисми марказдан айланма халқа йўлгача 2,3 км масофани ташкил этади. Бу оралиқда "Қурилиш трести" МЧЖ томонидан 3 та пиёдалар ўтиш кўприги барпо қилинмоқда. 2,3 км масофада кўчма механизациялашган корхона бунёдкорлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати 45 млрд сўм.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, мутасадди раҳбарлар, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди, Дуои фотиҳа қилиниб, бунёдкорлик ишларига ривож тиланди.
Наманган тв "Диёр янгиликлари":
Олис манзиллар аҳолисига суюлтирилган газ бир маромда етказиб берилмоқда
Чортоқ тумани 3-сектор ҳудудидаги "Қорамурт" маҳалласи мисолида

Photos from Chortoq tuman hokimiyati's post

"Наманган вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни асосида Янги таҳрирдаги меҳнат кодекси ишлаб чиқилгани, Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг эскисидан асосий фарқли жиҳатлари ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, ходимларнинг якка тартибдаги меҳнат муносабатлари, уларни ишга жойлаштириш ва ишга қабул қилиш, меҳнат шартларини ўзгартириш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, иш вақти ва дам олиш вақти, таътиллар, рағбатлантириш ва интизомий жазолар, ходимларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби ҳолатларга тўхталди.
Наманган тв “Диёр янгиликлари”:
“Китоб карвони” Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари маҳаллаларига етиб борди

Photos from Chortoq tuman hokimiyati's post

Photos from Chortoq tuman hokimiyati's post

"Сиёсий маърифат соати"да ҳафта давомидаги муҳим аҳамиятга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.
Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Авазбек Иномов “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмати интизоми Кодекси мазмун-моҳияти” ҳақида тақдимот қилиб берди.
“Мутолаа вақти” рукнида "Давлат бошқаруви санъати: Ўзгараётган дунё учун стратегиялар" тўғрисида маълумот берилди.

Photos from Chortoq tuman hokimiyati's post

Ҳокимлик мутахассислари учун ташкил этилган малака ошириш курсининг иккинчи куни
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича мутахассислари учун ташкил этилган қисқа муддатли малака ошириш ўқув курси бугун ўз ниҳоясига етди.
Икки кунлик ўқув режада сиёсий -ҳуқуқий билимлар ва касбий маҳоратни оширишга қаратилган мавзулар билан бирга амалий жараёнларни ҳам кўз билан кўриб, соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ичига чуқурроқ киришни тақазо этувчи амалий мавзулар ўрин олган.
Бугунги машғулотларда фаолиятда юзага келаётган муаммо ва масалаларни таҳлил қилиш ва бевосита жойида кўриш, уларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиш мақсадида Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" кичик саноат зонасига ташиф буюрилди.
Кичик саноат зонасида семинар иштирокчилари тадбиркорлар билан учрашиб уларни қийнаётган муаммолар, соҳани янада ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
Ўқув курси якунида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари Шуҳратжон Тухтабаев иштирокчилар билан ўқув жараёни, машғулотларнинг сифати ҳамда иш фаолиятларидаги мавжуд муаммолар ва ечими юзасидан суҳбатлашди.
Қорақалпоғистонлик меҳмонлар Чортоқ туманидаги “Қуддус” сиҳатгоҳида

Photos from Chortoq tuman hokimiyati's post

Ҳокимлик мутахассислари учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш ўтказилмоқда
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кадрлар сиёсати соҳасидаги ислохотлар, шунингдек жамиятнинг барча йўналишларига замонавий технологиялар ва хориж тажрибасининг кириб келиши соҳа мутахассисларидан ўз устида мунтазам ишлашни, янги билим ва малакаларни ўзлаштириб замон билан ҳамнафас бўлиб боришни тақазо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмаларидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш ўқув курси ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги ўқувда туман ҳокимликларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича мутахассислари иштирок этмоқдалар.
Ушбу малака ошириш курсининг ўқув дастури бевосита иштирокчиларнинг таклиф ва эҳтиёжлари асосида шакллантирилган ҳамда бевосита соҳа мутахассислари (амалиётчилар), олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан дарслар ўтилиши белгиланган.
Ўқув режага асосан, сиёсий -ҳуқуқий билимлар ва касбий маҳоратни оширишга қаратилган мавзуларда иштирокчиларга зарур тушунча ва маълумотлар берилмоқда.
Машғулотлар амалий фаолият жараёнида юзага келаётган муаммо ва масалалар таҳлили, уларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниш каби қизғин музокаралар билан ўтмоқда.

"Китоб карвони” Чортоқ туманида
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан МФЙларга китоблар етказиб берилмоқда. Бугун "Китоб карвони" Чортоқ туманига етиб келди. Китоблар тумандаги 57 та маҳаллага 40 донадан тақсимланади.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарияти, вилоят бош имом-хатиби ва бошқалар сўзга чиқдилар. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигида китобнинг аҳамияти, ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил қилиш, аҳолини китоб мутолаасига бўлган меҳрини ошириш ҳақида сўз юритилди.
Мени "танкам" Қонун!

Photos from Наманган вилояти хокимлиги's post
Наманган тв "Диёр янгиликлари":
Содда ва қулай нотариал ҳаракатлар
Чортоқ тумани мисолида

Чортоқ туманида ташкил этилган "Саховат карвони" белгиланган манзиллар сари йўлга чиқди
Давлатимиз томонидан камхарж, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиш давом этади.
Чортоқ туманида 57 маҳалланинг 10 тадан жами 570 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилага ўсимлик ёғи, гурунч, ун, шакар, тухум, макарон, картошка, пиёз, сабзи каби 9 турдаги бир марталик озиқ-овқат тўпламини етказиш тадбирлари юқори савияда ташкил этилди. Ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари 1-сектордаги 180 та, 2-сектордаги 140 та, 3-сектордаги 150 та, 4-сектордаги 100 та эҳтиёжманд оилага тақсимланди. Бунинг учун "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 143 640 000 сўм маблағ йўналтирилди. “Саховат карвони” секторлар раҳбарлари, маҳалла масъуллари иштиркида белгиланган манзиллар сари етказилди.
Чортоқ туманида ташкил этилган "Саховат карвони" белгиланган манзиллар сари йўлга чиқди
Давлатимиз томонидан камхарж, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиш давом этади.
Чортоқ туманида 57 маҳалланинг 10 тадан жами 570 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилага ўсимлик ёғи, гурунч, ун, шакар, тухум, макарон, картошка, пиёз, сабзи каби 9 турдаги бир марталик озиқ-овқат тўпламини етказиш тадбирлари юқори савияда ташкил этилди. Ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари 1-сектордаги 180 та, 2-сектордаги 140 та, 3-сектордаги 150 та, 4-сектордаги 100 та эҳтиёжманд оилага тақсимланди. Бунинг учун "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 143 640 000 сўм маблағ йўналтирилди. “Саховат карвони” секторлар раҳбарлари, маҳалла масъуллари иштиркида белгиланган манзиллар сари етказилди.