Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Kosonsoy 24

03/02/2023

🔰 49-сонли мактаб ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди

▫️Косонсой туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдуфаттаева Дилноза Орифжон қизи муддатидан олдин талабаликни қўлга киритди.

Дилноза ёшлигиданоқ инглиз тили фанини қунт билан ўрганади. Мактабнинг чет тили ўқитувчиси Ҳ. Мўминова бу ўқувчининг инглиз тили фанини фақат аъло баҳоларга ўзлаштириши, ўзининг тиришқоқлиги билан алоҳида ажралиб туриши айтиб шогирдининг билим йўлидаги меҳнатсеварлиги сабаб шундай ютуққа эришганлигини таъкидлади.

Тинимсиз меҳнат ва аъло ўқишлар натижасида Дилноза бу йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситетига муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди.

🌐 Каналга уланиш👇

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 03/02/2023

🔰 Ёш косонсойлик спортчилар муваффақияти

▫️Спортнинг кураш тури бўйича 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013 йилларда туғилган ёш полвонлар ва қизлар ўртасида Наманган вилояти чемпионатида Косонсой тумани спорт мактаби курашчилари муносиб иштирок этиб, туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилдилар.

Мусобақада, 21 кг. вазн тоифасида Абдуғапоров Нематилло 2-ўрин,
23 кг. вазн тоифасида Мамаджонов Содиқ 1-ўрин, 30 кг. вазн тоифасида Исроилжонов Собиржон 2-ўрин, 33 кг. вазн тоифасида Абдужаббор Азизбек 1-ўрин, 33 кг. вазн тоифасида Ваҳобов Муҳаммадқодир 3-ўрин, 33 кг. вазн тоифасида Камолхонов Оятиллохон 1-ўрин, 36 кг. вазн тоифасида Ваққосов Санжар 3-ўрин, 44 кг. вазн тоифасида Шарофиддинов Озодбек 3-ўрин, 36 кг. вазн тоифасида Абдуҳакимова Хуршида 1-ўрин, +36 кг. вазн тоифасида Убайдуллаев Саидаъзам 3-ўрин, 25 кг. вазн тоифасида Тожибоева Мубина 2-ўрин, +27 кг. вазн тоифасида Тожибоева Гулруҳсор 3-ўрин, 44 кг. вазн тоифасида Ҳусниддинов Шоҳжаҳон 3-ўрин, 60 кг. вазн тоифасида Мансуржонов Муккарам 3-ўринни қўлга киритдилар.

Вакилларимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 03/02/2023

🔰 Умумтаълим мактаблари қуёш панеллари билан таъминланмоқда

▫️Юртбошимиз томонидан Халқ таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари биноларида қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ташаббуси илгари сурилганди.

▫️Шунга кўра, Наманган вилояти Косонсой тумани олис ҳудудида жойлашган 11-сонли ҳамда тумандаги 54-сонли умумтаълим мактаблари замонавий қуёш электр панеллари билан таъминланди.

▫️Таълим муассасаларини энергия тежовчи технологиялар билан таъминлаш орқали электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш билан бирга ўқув жараёнларини ташкил қилишда қулайликлар яратилади ҳамда қуёш панелидан олинган электр орқали инфрақизил иситиш қурилмалари билан қишки мавсумда синф хоналарини иситиш мумкин бўлади.

03/02/2023

📊 2022 йил якунига кўра Косонсой туманида макроиқтисодий-кўрсаткичлари

☑️ Косонсой туманининг вилоятда саноатни улуши 5,2%ни ташкил этди.

↪️ 2022 якунига кўра, саноат маҳсулотлари 959,1 млрд. сўм, 121,2 % ни. Истеъмол товарлари 783,1 млрд. сўм, 118,9 % га. Ташқи савдо айланмаси 107,1 млн. АҚШ доллар, чакана савдо товар айланмаси 1 117,9 млрд. сўм, 112,0 % ни. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 587,3 млрд. сўм, 105,6 % ни, қурилиш монтаж ишлари 530,0 млрд. сўм, 106,6 % ни. Хизматлар кўрсати 805,0 млрд. сўм, 114,2 %. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 1 389,3 млрд. сўмни ёки ўсиш суръати 105,4 % ни ташкил этган.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 02/02/2023

🔰 Мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш олиб борилди

▫️Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Д.Валиева ҳамда ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши аппарат раҳбари Ҳ.Қудратовалар томонидан тумандаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумида беталофат ишлаши кўздан кечирилди. Ҳар бир гуруҳ хоналари 20-22 даражада иссик, кўмир заҳираси етарли.

Шунингдек, гуруҳлардаги ҳожатхона капитал таъмирталаблиги бўйича тегишли ташкилотларга тавсиялар берилди.

02/02/2023

🔰 Оила тинчлиги – жамият фаровонлиги асоси

▫️Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин.

Шу жиҳатдан, оила қўрғонининг мустаҳкамлиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди.

Бугун, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Д.Валиева ҳамда ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши аппарат раҳбари Ҳ.Қудратовалар томонидан тумандаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Оила тинчлиги – жамият фаровонлиги асоси " мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда муассасанинг тарбиячи-ходимлари иштирок этдилар. Суҳбат давомида аёлларнинг оиладаги ўрни ҳақида фикр билдирилди. Қизғин баҳс-мунозадарга бой ўтган учрашувда бир қатор хотин-қизларнинг оилавий муаммоларига ечим изланди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 02/02/2023

🔰 Йил сарҳисоби галдаги вазифаларни белгилашда муҳим

▫️Косонсой туманида мавжуд 59 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилги режалари тўғрисида маҳалла фуқаролари олдида ҳисобот берилмоқда.

Хусусан, бугун “Боғибаланд” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Муҳриддин Баҳриддинов 2022 йилда амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги режалари хусусида фуқароларга ҳисобот берди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

“Маҳаллабай” тизимида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, нуронийлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

☑️ Маълумот учун, 2022 йил мобайнида “Боғибаланд” маҳалласида 280 та иш ўринлари яратилган. Жумладан, 46 таси доимий иш ўринлари, 9 таси якка тартибдаги тадбиркорликка йўналтириш, 150 та ўзини-ўзи банд қилиш орқали, 7 та ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, 12 та юридик шахс ташкил этган ҳолда тадбиркорликка йўналтириш орқали иш ўринлари яратилган.

Касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 23 нафар ёшлар ва хотин-қизларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни мономарказларида йўлланма асосида ўқитилиб ва уларнинг бандлиги таъминланган.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 25 та лойиҳаларга 916 млн. сўм кредитлар ажратилган.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 8 та фуқарога 44 млн. сўмлик субсидиялар ажратилган.

Шунингдек, 1,5 км йўллар шағаллаштирилиб, маҳаллаларда эски ва яроқсиз бўлган 1 дона трансформатор, 32 дона сим ёғочлар ҳамда 20 дона тунги чироқлар янгиларига алмаштирилган.

02/02/2023

🔰 Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти партиялар билан фаол ҳамкор

▫️Бугунги кунда сиёсий партиялар фуқароларнинг устувор ҳуқуқларини амалга ошириш, хусусан, давлат бошқарувида фаол ва бевосита иштирокини таъминлашда муҳим демократик институт вазифасини бажармоқда. Мамлакатимизда ўз дастури ва уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариши учун сиёсий партияларга қонунчиликка мувофиқ тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб берилган.

Кейинги йилларда барча сиёсий партиялар ўз иш фаолиятини қайта кўриб чиқиб, янада такомиллашди. Хусусан, сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги роли сезиларли даражада ошди, уларнинг жойларда аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги ишлари фаоллашди, электорат билан ишлаш тубдан ўзгарди.

Худди шу ишларнинг изчиллигини оширишда партиялар билан фаол ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши котибияти томонидан тумандаги мавжуд 5 та партия ташкилотлари раислари билан давра суҳбат бўлиб ўтди.

Унда депутатлик гуруҳлари фаоллигини янада ошириш, аҳоли билан мулоқотларда учраётган масалаларни биргаликда ҳал этиш, шунингдек, 2023 йилда амалга оширлиши режалаштирилган ишларда партиялар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалалри кўриб чиқилди

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 02/02/2023

🔰 "Навбаҳор" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти сарҳисоб қилинди

▫️Косонсой туманида мавжуд 59 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилги режалари тўғрисида маҳалла фуқаролари олдида ҳисобот берилмоқда.

Хусусан, “Навбаҳор” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Рустамхон Муродов 2022 йилда амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги режалари хусусида фуқароларга ҳисобот берди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

Концепцияни амалга оширишнинг таҳлилий натижасига кўра маҳаллани инфратузилмаси янада яхшиланади, янги иш ўринлари яратилади, аҳоли даромадли иш билан таъминланади, маҳалланинг ўсиш нуқталари ва ихтисослашув йўналишларини аниқлаш ҳамда тадбиркорликни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш, шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини жорий этиш каби ишлар белгилаб олинди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 02/02/2023

🔰 “Бир контур – бир маҳсулот”

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20 сонли ҳамда ПҚ-373-сонли қарорларига мувофиқ деҳқончилик мақсади учун ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда, “Е-auksion” савдолари орқали ер олган фуқаролар, қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини бўлими, фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Томорқа хизмат” МЧЖнинг масъул ходимлари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

2023 йилда экилиши белгиланган экин турларига қараб, Ўсимликлар карантини бўлими бошлиғи Ғ.Шодибеков ва мутахассислар томонидан биомаҳсулотлар ҳамда кимёвий воситалардан фойдаланиш тартиби, турли бегона ўтларнинг тарқалишини олдини олиш, экспортбоп маҳсулот етиштиришда амал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинларни экиш, парваришлар, моддий ресурслар таъминоти бўйича белгиланган тизим юзасидан қишлоқ хўжалилиги бўлими бошлиғи Қ.Ашуров, фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси М.Жалолова, ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

02/02/2023

“Боғибаланд” маҳалласи ҳоким ёрдамчисининг фаолияти сарҳисоб қилинди

▫️Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масаласи бўйича Косонсой тумани “Боғибаланд” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Муҳриддин Баҳриддиновни 2022 йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари тўғрисида халқ олдидаги ҳисоботи бўлиб ўтди.

01/02/2023

🔰 Истеъдод эгаси эътироф этилди

▫️“O‘zbekistonda ta’lim” журнали таҳририяти билан ҳамкорлиги ҳамда бадиий ижод йўналишидаги иқтидори ва фаоллиги учун Косонсой туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоира Насиба Дилроз “Истеъдод” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Оташнафас шоира Насиба Дилрозни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз.

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 01/02/2023

🔰 "Бомраҳа" маҳалласида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди

▫️Косонсой тумани "Бомраҳа" маҳалласи ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида кўчалар кесимида маҳалла чемпионати бўлиб ўтди

Ушбу мусобақада маҳалладаги уюшмаган ёшлардан ташкил топган жами 8та жамоа иштирок этди.

🏆 23-31 январь кунлари давомида қизғин давом этган ўйин натижаларига кўра:

🥇-ўрин: "Шахрав" кўчаси жамоаси;
🥈-ўрин: "Намуна 1" кўчаси жамоаси;

☑️ Ғолиблар ҳомийлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 01/02/2023

🔰 Жаҳолатга қарши маърифат

▫️Бугун мафкуравий ва ғоявий курашлар авж олган замонда дин, Ватан, миллат, маданият, миллий урф-одатларни асраб-авайлаш, аждодлардан қолган бой маънавий меросни, муқаддас ислом дини ва қадриятларини келажак авлодга соф ҳолида етказиш барчамизнинг бурчимиздир.

Бу борада Косонсой туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қӯллаб-қувватлаш туман бӯлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ИИБ, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси туман вакиллиги ҳамкорлигида 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Гузар, Сой бўйи, Боғ, Узунқишлоқ, Хонқўрғон, Булоқбоши МФЙ фаоллари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар ёшларни ҳар томонлама етук ҳамда баркамол қилиб тарбиялаш, Ислом - тинчлик дини эканлиги, унинг муқаддас манбаларини бузиб талқин этишни олдини олиш, ёшларни турли диний экстремистик оқимларга жалб этилишининг психологик омилларини ўрганиш, моҳиятини англаш ҳамда улардан тўғри хулоса чиқариш барчамизнинг вазифамиз бўлиши лозимлигини яна бир ёдга солишдан иборат эканлигини таъкидладилар.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 01/02/2023

🔰 Хайрли ташаббуслар - кўнгиллар ободлигидан дарак

▫️Косонсой туманининг “Садача” маҳалласида бугунги кунда 5 кўча мавжуд бўлиб, 330 та хонадонда 2172 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Бугун маҳаллада бирдамлик бор жойда режалар натижага айланади, деган фикрнинг исботини кўрасиз.

Бугун бу ерда бирдамлик тамойили асосида аҳоли ташаббуси билан маҳалла раиси ҳамда ҳудуд депутати кўмагида маҳалланинг “Нуробод” кўчасига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари тунги ёритиш чироқларини ўрнатишда кўмаклашишди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 01/02/2023

🔰 Косонсойлик ёш спортчиларнинг ғалабаси

▫️Куни кеча Поп туманида жойлашган 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Юнон-рум кураш тури бўйича ўсмирлар ўртасида очиқ турнир ўтказилди.

Унда Косонсой тумани спорт мактаби ўқувчилари муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритдилар.

▫️И.Дадахонов 52 кг. вазн тоифасида 1-ўринни;
▫️К.Зокиржонов 48 кг. вазн тоифасида, Х.Абдураҳмонов 26 кг. вазн тоифасида 2-ўринни;
▫️А.Ғофуров 44 кг. вазн тоифасида, Х.Каримжонов 41 кг. вазн тоифасида, Б.Бакиров 35 кг. вазн тоифасида, М.Ғофуров 23 кг. вазн тоифасида 3-ўринни эгалладилар.

Косонсой шарафини ҳимоя қилган барча спортчиларга келгусида ҳам омад ҳамиша ёр бўлсин!

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 01/02/2023

🔰 "Гулобод" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти сарҳисоби қилинди

▫️Косонсой туманида мавжуд 59 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилги режалари тўғрисида маҳалла фуқаролари олдида ҳисобот берилмоқда.

Хусусан, бугун “Гулобод” маҳалласида маҳалла раиси бошчилигидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Исмоилхон Ғиёсов 2022 йилда амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги режалари хусусида фуқароларга ҳисобот берди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

Концепцияни амалга оширишнинг таҳлилий натижасига кўра маҳаллани инфратузилмаси янада яхшиланади, янги иш ўринлари яратилади, аҳоли даромадли иш билан таъминланади, маҳалланинг ўсиш нуқталари ва ихтисослашув йўналишларини аниқлаш ҳамда тадбиркорликни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш, шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини жорий этиш каби ишлар белгилаб олинди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 29/01/2023

🔰 Халқ хизматига камарбаста инсон

▫️Сухандон Муҳаммаджон Қаландаров номини нафақат туманимиз санъатсеварлари балки, вилоят ва республикада ҳам жуда яхши танишади. Наманган маданият техyикумини битиргандан сўнг Муҳаммаджон саъатда ўз йўлини топгунича турли соҳаларда фаолият олиб борди.

Ниҳоят 1987 йилдан маданят соҳасида ишлай бошлади. Дастлаб Косонсой туман маданият уйи администратори, 1993 йилда «Қалдирғоч» халқ дастаси бадиий раҳбари, кейинги йили Косонсой шаҳар маданият уйи бадиий раҳбари, сўнгра директор ўринбосари вазифасида ўз фаолиятини давом эттирди. Тўрт йил давомида туман маданият уйига раҳбарлик ва бошқа вазифаларда ишлади.

Муҳаммаджон Қаландаров қаерда ишламасин у аввало, сухандон эди. Республикада хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқовни ўзининг устози деб биларди. Муҳаммаджон аканинг овози билан Ўткир Сиддиқовнинг овози деярли бир хил эди. Муҳаммаджон ака туман ва вилоят миқёсида ўтказиладиган байрам тадбирларини маҳорат билан бошқариш хусусиятига эгалиги билан алоҳида ажралиб туради.

Бугун туман миллий маданият марказида катта анжуман ўтказилди. Бу анжуманнинг бош сабабчиси сухандон Муҳаммаджон Қаландаров бўлди. Олтмиш ёшни қаршилаган камтарин инсонни қутлаш учун кўплаб саъаткорлар, унинг мухлислари ташриф буюришди. Туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев соҳир овоз соҳиби бўлмиш Муҳаммаджон Қаландаров шаънига илиқ фикрлар билдирди. Вилоят ва тумандаги турли ташкилот-муассалар раҳбарлари, санъаткорнинг дўстлари Муҳаммаджоннинг фидойилиги ҳақида гапириб, уни эсдалик совғалар билан сийлашди.

Тадбир давомида таниқли қўшиқчилар, туман маданият бўлими хонандлари ижросида концерт дастури намойиш қилинди.

29/01/2023

#Сана

🔰 Юбилей 60 ёшингиз муборак бӯлсин!

▫️Бугун ажойиб сухандон, ўзининг самимийлиги ва камтарлиги билан Косонсой халқи орасида ҳурмат топган инсон, маданият фидойиси Муҳаммаджон Қаландаровнинг таваллуд айёмлари.

Сухандон Муҳаммаджон Қаландаров номини нафақат туманимиз санъатсеварлари балки, вилоят ва республикада ҳам жуда яхши танишади.

Муҳаммаджон ака бугун муборак 60 ёшларини қарши олмоқдалар.

Шу муносабат билан у кишига сиҳат-саломатлик, мазмунли умр, оилавий бахт тилаймиз!

☑️ Юбилей ёшингиз муборак бўлсин!

Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Косонсойлик китобхон ўқувчилар муваффаққияти

▫️Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги Наманган вилоят болалар кутубхонаси томонидан ўтказилган танловларда косонсойлик ёшларимиз фаол қатнашиб, ғолиблар қаторида бўлиб келмоқдалар.

📌 Хусусан, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Менинг севимли китобим» танловида Косонсой туманидаги 22-мактаб 6-синф ўқувчиси Норбоева Ихлоса 1-ўринни, «Сўфизода шеърларини севиб ўқийман» танловида шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси Норбоева Оҳиста 2-ўринни эгалладилар.

▫️Опа-сингил Ихлоса ва Оҳисталарни ушбу муваффақият билан тақдирлаш жараёнларида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Анваржон Маҳкамов томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Ҳар бир ходим муносиб меҳнат шароитида ишлашга, қилган меҳнатига муносиб ҳақ олишга ва албатта яхши яшашга ҳақлидир!

▫️Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши, туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари билан 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа келишувини 2022 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Унда тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларни иш берувчилари, касаба уюшма кўмитаси раислари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши раиси Алижон Сиддиқов туман кенгаши томонидан 2022 йилда жамоа келишувини ижроси бўйича ҳисоботида йил давомида касаба уюшмаси аъзоларини ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида амалга оширилган ишларни ташкилот ва муассасалар кесимида таҳлил қилиб ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилоти харажатлар лойиҳаси бандма-банд ижро этилганлигини статистик рақамлар орқали тақдим этди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Шахматчиларимиз муваффақияти

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган шахмат тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

📌 Мазкур мусобақада Косонсой туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошидаги З.Ғайбуллаев раҳбарлигидаги «Шахмат маркази» тўгараги аъзолари бўлган 7-б ўқувчиси Азамхонова Тоҳира ва 7-в синф ўқувчилари Тожибоев Дилмурод ва Зокирхонов Мухаммадхонлар 13-14 ёшлилар ўртасида шахмат бўйича вилоят биринчилигида иштирок этиб вилоят бўйича 3-ўринни эгалладилар.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔘 Навбатдаги фуқаролар қабули “Жар” маҳалласида ўтказилди

▫️Бугун Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров 1-сектор ҳудуди бўлган “Жар” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда ўттиздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳам иштирок этди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Опа-сингил Норбоевалар муваффақияти

▫️Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги Наманган вилоят болалар кутубхонаси томонидан ўтказилган танловларда косонсойлик ёшларимиз фаол қатнашиб, ғолиблар қаторида бўлиб келмоқдалар.

Хусусан, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Менинг севимли китобим» танловида Косонсой туманидаги 22-мактаб 6-синф ўқувчиси Норбоева Ихлоса 1-ўринни, «Сўфизода шеърларини севиб ўқийман» танловида шу мактабнинг 10 - синф ўқувчиси Норбоева Оҳиста 2-ўринни эгалладилар.

Опа-сингил Ихлоса ва Оҳисталарни ушбу муваффақият билан табриклаймиз.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Аҳоли ташаббуси - маҳалла ободлиги йўлида

▫️Косонсой туманининг “Чуст кўча” маҳалласида бугунги кунда 4 кўча мавжуд бўлиб, 535 та хонадонда 2795 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Бугун маҳаллада бирдамлик бор жойда режалар натижага айланади, деган фикрнинг исботини кўрасиз.

Бугун бу ерда бирдамлик тамойили асосида аҳоли ташаббуси билан маҳалланинг «Миришкор» кўчасига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари тунги ёритиш чироқларини ўрнатишда кўмаклашишди.

Кечқурун маҳаллага борсангиз, кўчалардаги ёруғликни кўриб, кўзингиз қувонади.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Тарғиботчи ташаббуси ўз самарасини бермоқда

▫️Жорий йилнинг 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши белгилаб олинган эди.

Ушбу ташаббус Косонсой туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида аллақачон ўз самарасини кўрсатган. Мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Марҳаматжон Тошпўлатова бошчилигида “Қизларжон” тўгараги ташкил этилиб, 60 нафарга яқин қизлар қамраб олинган.

Қувонарлиси, тўгарак ишига маҳалладаги хотин-қизлар ҳам жалб этилди. Тўгаракда мактаб ўқувчилари, тикувчилик ва қўл меҳнати сир асрорларини ўрганиб келмоқдалар.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича семинар ўтказилди

▫️Косонсой туман ҳокимлигида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

"Аёллар дафтари" вилоят штаби масъул ижрочиси Шавкат Кахаров қатнашчиларга Наманган вилояти мазкур долзарб йўналишда шу кунгача республика миқёсида энг юқори натижаларга эришилганини эътироф этди. Дафтарни шакллантириш борасида ўтган йилда йўл қўйилган камчиликлар ва 2023 йилда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар билан таништирди.

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш хусусидаги вазифалари билан батафсил танишган фаоллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олишди.

Photos from Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати's post 28/01/2023

🔰 Наманганда ҳам туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш бўйича тажриба тариқасида янги тизим яратилмоқда

▫️Эндиликда Республиканинг барча ҳудудларидан танлаб олинган 14 та туман (шаҳар)да ҳоким ўринбосарларининг фаолияти янгича тартибда баҳоланади.

Наманган вилоятидан Косонсой тумани худди шу мақсадда танлаб олинди. Куни кеча Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъуллари томонидан тумандаги ҳоким ўринбосарларига янгича баҳолаш тизими бўйича тушунтириш ўтказилди.

Таклиф этилаётган янги баҳолаш тизими асосан 3-босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичда назарий билим кўникмалари, 2-босқичда амалий билим кўникмалар ҳамда сўнгги босқичда эса, натижа ва хулосалар чиқарилади.

Эътиборлиси шундаки мазкур баҳолаш тизимида ҳоким ўринбосарларининг билим-салоҳияти, касбий тажрибалари, айниқса аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Баҳолаш натижалари якунида ҳоким ўринбосарларига билимини ошириб бориш, хорижий тилларни ўрганиш, ротация, стажировка, дублёрлик каби тажриба ортиришга тавсиялари берилади. Шу билан бирга, шахсий ривожланиш режалари орқали ҳоким ўринбосарлари ўзларининг билим, компетенцияларини доимий ошириб боришлари ҳам мониторинг қилиб борилади.

Videos (show all)

Ташаббусли бюджет”: фуқаролар фаоллиги ҳудудлар ривожига хизмат қилмоқда▫️Наманган вилояти молия бош бошқармаси раҳбарин...
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг спорт мусобақалари давом этмоқда▫️Ҳудудлардаги маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ...
#OnlineХалқ депутатлари Косонсой туман кенгашининг 50-сессияси бошландиСессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ...
“Беш ташаббус олимпиадаси” кашфиётлар майдони▫️ Косонсой туманида жуда катта қизиқишларга сабаб бўлган “Беш ташаббус оли...
Косонсой туманида "Беш ташаббус ооимпиадаси" иккинчи босқичини очилиш маросими бӯлиб утмоқда
Косонсойда “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди▫️Бугун Косонсой туманидаги барча таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистон...
Косонсойда билимлар куни бошланди
"Намуна" кичик саноат зонасида навбатдаги лойиҳалар фаолиятини бошлади▫️Мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносаб...
Ташаббусли бюджет амалда: спорт майдончаси фойдаланишга топширилди▫️ “Openbudget.uz” аxборот портали орқали ўтказилган “...
Мустақиллик меваси▫️Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар, Учин...
Косонсой туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақилигимизнинг 31 йиллик байрами муносиб ниш...