Qashqaryo VXTB
Comments
https://t.me/qashqadaryo_vxtb
Қамаши педагогика коллежи 2021-2022 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф қилади:
- Мусиқий таълим
- Мактабгача таълим ташкилоти ёрдамчи тарбиячиси
- Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси
- Жисмоний тарбия
- Кутубхонашунослик
Аризалар онлайн тартибда kollej.edu.uz сайти орқали 10-августдан 10-сентябргача қабул қилинади.
Абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида коллежда қабул бўйича маслаҳат маркази фаолият кўрсатмоқда.
Ўқувчилар сафига қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест натижаларига кўра амалга оширилади.
Ўқиш муддати 2 йилгача бўлиб, ўқувчилар давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олишлари мумкин.
Коллежда таълим жараёни малакали педагог кадрлар томонидан замонавий жиҳозланган моддий-техник базада олиб борилади. Ўқувчилар учун ахборот ресурс маркази, инновация, спорт ва маънавият хоналари фаолият кўрсатмоқда.
Узоқдан қатнаб ўқийдиганлар учун 200 ўринли бепул ётоқхона ташкил қилинган.
Манзил – Қамаши шаҳри, Ифтихор кўчаси 5-уй.
Мурожаат учун телефонлар 91-632-55-30, 91-959-05-45, 97-609-28-80
Хотиралар кўнгил айвонига гоҳ майин эсаётган насим, гоҳ ёмғир, гоҳ қувонч, гоҳида изтироб, баъзан эса илиқлик улашаётган адоқсиз армонлар янглиғ кириб келади. Инсон дунёдан ўтиб кетгач, унинг килган эзгу амаллари бир умрга хотира бўлиб муҳрланиб қолади. Ўз умри, меҳнат фаолияти, билим ва тажрибасини халқ таълими соҳасига бахшида этган фидойи инсон, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси”, моҳир раҳбар ҳамда меҳрибон ота бўлган бобожоним Нусрат Нусуровни, гарчи 9-май—Хотира ва қадрлаш куни ўтган бўлса-да, муқаддас рўзайи рамазон ойида ёдга олишни истадим. Бобожоним бугун замондошлари, яқинлари ва фарзандлари ҳамда биз каби набираларининг қалбида ширин хотира бўлиб муҳрланиб қолдилар. Ўзларининг қарийиб ярим асрлик умрларини таълим соҳасига бахшида этган бу инсонни нафақат таълим ходимлари, балки бугун вилоятимизда кўпчилик яхши танийди.
Бобожоним маориф соҳасидаги фаолиятларини оддий ўқитувчиликдан бошлаб, унинг барча пиллапояларини босиб ўтиб, шаҳар, вилоят даражасидаги масъул лавозимларда ишладилар. Ўз ҳаётларини таълим соҳасига бахшида этган бу инсон умрларининг охирига қадар соҳа равнақига муносиб ҳисса қўшдилар. Айниқса, бобом Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири бўлиб ишлаган 1978-1985 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш соҳасида бир қатор ибратли ишларни амалга оширганлар десам, муболаға бўлмайди. Бобожоним билан бирга таълим тизимида фаолият юритган, мактабда ўқиган кезларимда менга сабоқ берган кўпгина ўқитувчилар у кишини яхши номлар билан эсга олиб, устозимиз бўлганлар дейишар эди. Педагог ходимлар бобомдан нафақат таълим сабоқларини, балки ҳаёт сабоқларини ҳам олганмиз дея эътироф этишарди. Мен эса бу сўзларни эшитиб, ана шундай улуғ инсонннинг набираси эканимдан фахрланардим. Ўша онларда дилимдаги фахр ҳисси тилимга кўчиб, бобомни хотирлаган ҳолда у кишига бағишланган шеъримни ҳам ёзгандим:
...Болаларни жон дилдан суйиб, Сиз бердингиз тарбия, таълим.
Ҳатто набиралар чун куйиб, Чарчоқ билмай ўргатдиз илм...
Ҳа, албатта, ўзларининг азиз умрларини, куч-қувватларини таълим-тарбияга бағишлаган, ўз шогирдларига меҳр каби эзгу фазилатларни ўргатган пок қалбли ва юксак орзу-умидли, хушмуомалали моҳир педагог, камтарин, олийжаноб ва ажойиб инсон бобожоним Нусрат Нусуров агар ҳаёт бўлганларида бу йил 89 ёшни қарши олардилар.
Бундан тўрт йил муқаддам, 2016 йилда, ўз ҳаётларини эзгуликка бахшида этган, шогирдлари учун меҳрибон устоз бўлган бобомнинг хотиралари замондошлари, яқинлари ва фарзандлари томонидан эъзозланиб, уларнинг илиқ фикрлари “Шарқ” нашриётида чоп этилган “Умрлар бўладики...” номли китобда ўз ифодасини топган эди. Бобожоним бугун жисман бизнинг орамизда бўлмасалар-да, ўзларининг маъноли ҳаётлари билан мангуликка даҳлдор ишларни амалга ошириганликлари ҳақидаги хотираларни ушбу китобдан билиб олишимиз мумкин.
Бобом нафақат раҳбарлик соҳасида, балки фарзандаларига тарбия бериш борасида ҳам эътиборли бўлганлар. Бунинг исботини бувим Собира ая билан 44 йил ҳаёт кечириб, 4 қиз, 3 ўғилни олий маълумотли қилиб, ҳаётда ўз йўлларини топишлари учун кўмакдош бўлганларида ҳам кўриш мумкин. Бугун қизларининг барчаси ҳамда
3 нафар келинлари, шунингдек, қиз набиралари бобомнинг изларидан бориб, таълим соҳасида фаолият юритиб келмоқдамиз. У киши бошлаган эзгу ишларининг давомчисига айландик. Ўғиллари эса , гарчи , бошқа соҳаларда ишлашса-да, бобомдаги эзгу хислатларни ўзларида мужассам этишган. Улар бугун қаерда, қайси тизимда иш юритишмасин ота номига муносиб фарзанд бўлишга интилмоқдалар.
Мен бобомнинг ибратли ҳаёт йўлларига назар ташлар эканман, бир инсон қилиши лозим бўлган қандай эзгу амал бўлса, барчасини бажарганликларини англаб етдим. Айниқса, фарзанд тарбияси борасида отанинг вазифаси нимадан иборат бўлиши кераклигини у кишининг фарзандларига берган тарбиялари орқали ўрганиш мумкинлигини тушундим. Шу ўринда, донишмандлардан бирининг қуйидаги ўгити ёдимга тушди. “Фарзанд гўёки бир ниҳол, агар ана шу ниҳолни тўғри парваришласа, у кўркам бир дарахтга айланади ҳамда ундан гўзал бир боғ бунёд бўлади”. Бобом Нусрат Нусуров бунёд этган боғлари бугун тўғри парвариш боис гуркираб, яшнаб турибди. Қани эди, биз ҳам келажакда худди бобомдек, нафақат , ўз фарзандларимизга, балки халқнинг болаларига ҳам тўғри таълим-тарбия бериб , ўзимиздан гўзал боғ барпо эта олсак. Бинобарин, биз бобом авлодларининг давомчилари эканмиз, бугун улар каби ўз умримизни илмга бахш этиб, ҳаётда бобожоним сингари ҳурмат эътиборга лойиқ инсон бўлиб яшашга интиламиз, албатта.
Чунки бу ўткинчи ҳаётда инсондек яшаб ўтишнинг ўзи катта бир бахт. Ҳеч иккиланмай бобом Нусрат Нусуровни ана шундай бахтга муяссар бўлган инсон дея оламан. Сабаби у киши ўзларининг ҳалолликлари ва инсонпарварликлари билан эл орасида ҳурмат ва бахт топдилар.
Бир донишманддан тириклик нима деб сўрашганда: “Бу икки эшик орасидаги йўл. Биридан кириб келасан-у, иккинчисидан чиқиб кетасан”,-деган экан. Аммо ана шу йўл давомида кимдир ўзидан яхши хотира , комил шогирдлар ва оқил фарзандларни қолдирса, яна кимгадир бунинг акси насиб этади. Бобожоним Нусрат Нусуровдан ана шу икки эшик орасидаги босиб ўтган йўллари давомида яхши хотира, комил шогирдлар ва оқил фарзандлар, энг асосийси, ўчмас инсоний хотира қолди. Бобомнинг умр йўллари қисқа, бироқ ўзининг мазмунийлиги билан йиллар ўтса-да, нурафшон юлдуздек инсонлар қалбини ёрита олади. Зеро, Ўзбекистон Халқ шоири Мақсуд Шайхзода айтгани каби:
Умрлар бўладики, тиригида ўликдир
Умрлар бўладики, мангуликка тирикдир.
Албатта, бобом Нусрат Нусуровнинг яшаб ўтган умр йўллари мангуликка тириклиги билан аҳамиятлидир.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани
Халқ таълими бўлимига қарашли
3-умумий ўрта таълим мактабининг
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Саодат Мансурова
Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Qashqaryo VXTB, Property management company, Улица А. Навоий, .

Milliy oʻquv dasturi loyihasi doirasidagi seminar o'z yakuniga yetdi
Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan mahalliy olimlar va UNICEF xalqaro ekspertlari bilan birgalikda Milliy oʻquv dasturini yaratish ishlari yakuniga yetkazildi. Milliy oʻquv dasturi loyihasini tayyorlashda 246 nafar milliy ekspertlar, jumladan 119 nafar maktab oʻqituvchilari, Oliy taʼlimdan 105 nafar professor-oʻqituvchilar, 22 nafar fan metodistlari, shuningdek UNICEF va USAID xalqaro tashkilotlari orqali jalb qilingan 16 nafar xalqaro ekspertlar ishtirok etdi.
Eslatib o'tamiz, 2022-2023-oʻquv yilidan boshlab umumtaʼlim maktablariga jami 45 nomdagi Kembrij nashriyoting Ingliz tili va Informatika darsliklari joriy etiladi.
Ushbu loyiha doirasidagi seminar yakuni Shahrisabz tumanidagi "Miraki" sanatoriyasida o'tkazildi. Unda Shahrisabz tuman hokimi va xalq ta'limi mas'ullari ishtirok etdi.
Qashqadaryo viloyati xalq ta'limi boshqarmasi axborot xizmati
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

#Хушхабар
Ўзбекистонлик ўқувчилар каратэ WUKF бўйича Майамида ўтган мусобақада Жаҳон чемпиони бўлдилар
Жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатлари Майами шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
🥇Мазкур мусобақада Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 34-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Фазлиддин Фахриддинов ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 6-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шохобиддин Шодмонхонов 2 та олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ Жаҳон чемпиони бўлди.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимизни ғалаба билан муборакбод этади
✒️Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши матбуот хизмати

Шаҳрисабз тумани мактаб ўқувчиси жаҳонда тенгсиз
Шаҳрисабз тумани 6-умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Шодмонхонов Шаҳобиддин Шарофиддин ўғли Америкада ўтказилган Жаҳон чемпионатида Карате спорт тури бўйича ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Деҳқонободнинг олис ҳудудида "Беш ташаббус мактабда" тадбири ўтказилди.
Тумандаги 57-умумтаълим мактабида "Беш ташаббус мактабда" тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир тумандаги 100-,18-,57-мактаб раҳбарлари ҳамда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан ташкил этилиб, ҳудуддаги ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Дўстлик" соғломлаштириш майдончасида 100 дан ортиқ ўқувчилар жалб этилган.
"Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида соғломлшатириш оромгоҳлари ва майдончалари муҳим аҳамият касб этади. Чунки бунда ўқувчиларнинг ноёб истеъдоди ва қобилиятлари кўзга ташланади", -деди туман халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Юсупов.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

ЧИРОҚЧИДА ЮЗ, ЕТМИШ БЕШ ВА ЭЛЛИК МИЛЛИОН СЎМЛИК ВАУЧЕРЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН МАКТАБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
https://youtu.be/amCf_VktwCk
ЧИРОҚЧИДА ЮЗ, ЕТМИШ БЕШ ВА ЭЛЛИК МИЛЛИОН СЎМЛИК ВАУЧЕРЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН МАКТАБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови” натижалари эълон қилинди.
Чироқчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида хорижий тилларни энг яхши ўқитган мактаблар мукофотланди. Тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этган Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев мактаб ўқувчиларини эришган ютуқлари билан табриклаб, юртимизда бугун ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида тўхталди.
Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи натижаларига кўра, III ўрин 2-сонли умумтаълим мактаби жамоасига, II ўрин эса 170-сонли умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди.
Танловнинг туман босқичида I ўринни қўлга киритган 8-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби жамоаси нафақат туманда, балки вилоятда ҳам биринчи ўринни қўлга киритиб республика босқичи йўлламанмасига эга чиқди. Тақдирлаш маросимида ўқувчилар ва уларни ота-оналари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишди уларга диплом, пул мукофотлари ёзилган ваучерлар ҳамда совғаларни туман ҳокими Нодир Эркаев тантанали равишда топширди.
Чироқчилик билимга ташна ёшлар ва туман раҳбари ўртасида бўлган учрашув якунида туман ҳокими Нодир Эркаев "Чироқчи туманини элга, юртга танитадиган ёшлар томонидан кўтарилган ҳар қандай эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди" - деб хабар қилмоқда Фарҳод Жуманов Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири.
Батафсил видеода👇
https://youtu.be/amCf_VktwCk
ЧИРОҚЧИДА ЮЗ, ЕТМИШ БЕШ ВА ЭЛЛИК МИЛЛИОН СЎМЛИК ВАУЧЕРЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН МАКТАБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови” натижалари эълон қилинди.Бугун Чироқчи тумани ҳокимл...

⚡️TA'TIL BARKAMOL BILAN
⚡️Oromgohlar faoliyatidan.
⚡️YOZ-2022
Yozgi ta'tilni qiziqarli o'tkazish hamda bo'sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish maqsadida 2022-yil Shahrisabz shahar "Barkamol avlod" bolalar maktabining ''Ziyo chashmalari'' oromgohida faoliyat olib borayotgan ''To'qish'' to'garagining to'garak a’zolari ishtirokida o'tkazilgan mashg'ulotdan fotolavhalar.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb
Ассалому алайкум устозлар ва педагог жамоа вакиллари ҳамда азиз юртдошлар!
Қалбингиз иймон нуридан тўлишини, шодлигингиз бардавом бўлишлини чин қалбимдан тилайман.
Улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида элимиз корига ярайдиган фидоийлик даражаси яна бир карра ошиши тарафдориман.
Ҳурмат ила,
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов

"Мактаблардаги таълим ва тарбия миллий руҳ ва ватанпарварлик ғоялари билан уйғун бўлиши зарур" - Президент.
Йиғилишда барча мактабларда ватанпарварлик дарсларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”, ҳарбий қисм офицер ва сержантларини барча мактабларга, биринчи навбатда ижтимоий-маънавий муҳити оғир бўлган 400 та мактабга бириктириш топширилди.
Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарур. Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади.
Шунингдек, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этилиши белгиланди.
Мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

tumani 59-maktab
QARSHI TUMANI MAKTABLARIDA YANA BIR YANGILIK
Qarshi tumanidagi 59-maktabning 11-sinf o'quvchisi NORMURODOV JAHONGIR ingliz tilini bilish darajasi bo'yicha o'tkazilgan sinovlardan muvaffaqiyatli o'tib, 6 ball to'plashga erishdi.
Qashqadaryo viloyati xalq ta'limi boshqarmasi erishilgan daraja bilan maktab o'quvchisini muborakbod etadi.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

QASHQADARYODA 1000$ AQSH DOLLARI MAOSH OLADIGAN O'QITUVCHI BORMI?
Zamonamiz qahramoni Shahrisabz tumanidagi olis qishloqlardan birida maktab o'quvchilariga ta'lim berib kelmoqda.
✅Gulruh Xolmurodova Shahrisabz tumanidagi 39-maktabda faoliyat yuritadi. Oliy toifali, til bilish ko'nikmasining C1 darajadagi hamda Xalqaro Tesol sertifikatiga ega ingliz tili fani o'qituvchisidir.
✅Gulruh Xolmurodova katta iftixor bilan qishloqda ta'lim olgan shogirdlarini respublika darajasidagi olimpiadalarida yuqori o'rinlarga ega bo'layotganini bot-bot ta'kidladi.
-Prezidentimiz va Xalq ta'limi vazirligi tomonidan yaratilgan imkoniyatlardan foydalangan holda 1000$ AQSH dollariga teng miqdorda oylik maosh olmoqdaman. Besh yillik ish faoliyatimda bir necha xalqaro va milliy sertifikatlarni qo'lga kiritdim. Endi esa chekka qishloqda istiqomat qiladigan shogirdlarimdi yuqori marraga erishishlari uchun bilim berishdan charchamayman, -deydi Gulruh Xolmurodova.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ТАШАББУСИ КИТОБЛИК ЎҚУВЧИЛАРГА ЮКСАК МОТИВАЦИЯ БЎЛДИ
✅Халқ таълими вазири томонидан илгари сурилган ташаббусга асосан Китоб туманидаги умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари иштирокида тумандаги саноат корхоналарига саёҳат уюштирилди.
✅Меҳнат бозорини замонавий эҳтиёжларига мос кадрлар билан таъминлаш ҳар бир давлат учун муҳим масала. Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини қай даражада ташкил этилишига боғлиқ.
✅Шундай тадбир Китоб туманида ҳам ташкил этилди. Унда туман Китоб туман халқ таълими бўлими мудири Aвлоқул Aвлаев, соҳа масъуллари ҳамда тумандаги мактабларнинг 11-синф битирувчилари иштирок этишди.
✅Тумандаги йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳисобланган "Китоб ип-йигирув" фабрикаси ҳамда "Erkan Machinery" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасига саёҳат уюштирилди.
Саёҳатда ёшлар саноат объектининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ТАШАББУСИ ЧИРОҚЧИ ТУМАНИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРГА ИЖОБИЙ МОТИВАЦИЯ БЎЛДИ
🔹Халқ таълими вазири томонидан илгари сурилган ташаббусга асосан Чироқчи туманидаги умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари иштирокида тумандаги саноат корхоналарига пресс-саёҳат уюштирилди.
🔹Пресс-саёҳат давомида Чироқчи туманидаги 82-, 63-, 64-, 65-, 66-, 171-, 69-, 191-, 68-, 67-,163-, 81-сонли мактабларнинг ўқувчилари фаол иштирок этишди.
🔹Пресс-саёҳат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
◻️Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини 7-синфдан бошлаб касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш, юқори синфларда замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда ёшлар орасида ўзини-ўзи банд қилиш каби меҳнат шаклларини ривожлантириш борасида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов томонидан бир қатор ташаббускор ғоялар илгари сурилмоқда.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси жамоаси барчангизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади!
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Миришкор туман халк таълими бўлими кубоги бўйича ўқитувчилар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Ўкитувчилар ўртасида ташкил этилган футбол мусобақасида 1-ўринни 41-мактаб, 2-ўринни 32-мактаб, 3-ўринни 17-мактаб жамоалари эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари бўлим кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Косондаги мактабларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар ташкил қилинди
Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўтказилди. 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан ўтказилган бадиий кечада мактабнинг истеъдодли ўқувчилари иштирок этди.
Беллашувларни Тарих фани ўқитувчилари Азиза Давронова, Баҳодир Боймуродов ташкиллаштирди.
👉

ФИДОЙИ ВА МЕҲРИДАРЁ УСТОЗЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ.
“Устоз-2021” Миллий мукофотининг финал босқичида муносиб иштирок этган Қашқадарёлик устозлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди.
Ўқитувчилар ассоциaцияси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда “Устоз-2021” кўрик-танлови ўтказилди. Ўқитувчилар ассоциaцияси танловни ўтказишда Лондонда жойлашган халқаро хайрия фонди – Варкей Фоундатион билан ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу фонд 30дан ортиқ мамлакатда илғор ўқитувчиларни саралаб олишга қаратилган миллий танловларни қўллаб-қувватлайди; “Global Teacher Prize” танлови ва “Global education & Skills” форумини (GESF) ўтказиб келади.
Ушбу танловда Республика умумий ўрта таълим мактабларидан 30 000 га яқин ўқитувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этишди.
2021 йилнинг энг нуфузли танлови бўлган “Устоз-2021” кўрик-танлови 8 та номинация бўйича уч босқичда ташкил этилиб, унда мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг энг яхши ўқитувчилари ўзларининг билим, иқтидор ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Мазкур танлов ўқитувчиларимиз учун янгилик бўлибгина қолмай, улар учун энг яхши тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди.
Ушбу танловнинг Республика финал босқичида Қашқадарё вилоятидан ҳам 2 нафар ўқитувчимиз-Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернат инглиз тили фани ўқитувчиси Искандарова Муборак “Меҳридарё устоз” йўналиши бўйича ва Қарши туманидаги 60-умумий ўрта таълим мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Ҳайдарова Феруза “Фидойи устоз” йўналиши бўйича ўз билим ва маҳоратлари билан иштирок этиб, юқори натижаларга эришдилар.
Фидойи ўқитувчиларимиз ўқитувчилар ассоциaцияси нодавлат нотижорат ташкилоти ва Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан тармоқ мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.Шунингдек, иштирокчиларимизга финал босқичида иштирок этганликлари учун махсус гувоҳнома ҳам берилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари ғолиб устозларимизни ва улар фаолият олиб бораётган таълим муассасаси жамоасини самимий муборакбод этишди.
Биз ғолиб ўқитувчиларимизни вилоят халқ таълими бошқармаси номидан ва барча устоз ҳамда мураббийлар номидан табриклаймиз!
“Устоз-2020” кўрик-танловининг “Меҳридарё устоз” йўналиши бўйича республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернат ўқитувчиси Холиқов Азамат Қаҳрамонович жорий йилининг декабрь ойида 30 дан ортиқ мамлакатларнинг ўқитувчилари билан беллашиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетади. Шу муносабат билан Азаматжонга жаҳон босқичида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!!!
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

ҚАШҚАДАРЁЛИК ЎҚУВЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилди
✅Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган "5 ташаббус фестивали" да вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев ҳамда бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримовлар ўқувчи ва ўқитувчи педагогларга Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
❇️Иштирокчилар "Беш ташаббус санъат билан", "Беш ташаббус спорт билан", "Беш ташаббус ахборот - коммуникация технологиялари билан" йўналишлари бўйича тақдирланди.
🟢Ўқувчи ёшлар томонидан ижро этилган ашула ва рақслар, бадиий қисм эса байрам тадбирини янада ижобий жонлантирди.
___________________________________
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Халқ таълими вазири кеча тунда ижтимоий тармоқда танқид остига олинган мактаб ҳолатини ўрганиш учун Қашқадарё вилоятига борди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов кеча ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб оғир аҳволда” деган мақоладаги вазиятни ўрганиш учун бугун мазкур мактабда бўлди.
Мактабга ишчи ташриф давомида вазир мактаб педагоглари ва ўқувчилар билан суҳбатда бўлди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3DQa2LN
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Вазир Касби туманидаги 44-мактабга компьютер синфи ва электрон доска совға қилди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қашқадарё вилояти, Касби туманидаги 44-мактабга борди. Вазир таълим масканидаги педагоглар жамоаси билан учрашар экан, ўқитувчилик масъулияти ҳақида гапирди:
“Ўқитувчи ўзгарса жамият ўзгаради, ҳар бирингиз зиммангиздаги бу юксак масъулиятни ич-ичингиздан ҳис қилишингиз, келажагимиз тақдири сизларнинг қўлингизда эканлигини англашингиз зарур”, — дейди вазир.
Бахтиёр Саидов мактабнинг 7-синф ўқувчиларига вазир дарсини ўтиб берди. Ўғил-қизлар билан тарих, келажак касблари ҳақида суҳбатлашиб, мотивация берди.
645 нафар ўқувчи таълим олаётган мактабнинг информатика хонаси учун компьютер жамланмаси ва электрон доска топширар экан, педагогларга бугун болаларга таълим беришда видеоконтентдан фойдаланиш зарурлиги, бу уларнинг дарсларни визуал қабул қилиш имкониятини оширишини айтиб, мактабга бир қанча видео дарслар тўпламини тақдим этди.

Ҳурматли ўқитувчилар, азиз ота-оналар!
Халқ таълими вазири лавозимига киришганимга кўп фурсат ўтмади. Давлатимиз раҳбари томонидан юртимиз келажагини белгилаб берувчи ўта масъулиятли соҳани менга топширилиши, сўзсиз жуда катта жавобгарликни юклади.
Таъкидлаш жоизки, фаолиятимнинг илк куниданоқ тизимда бугунгача амалга оширилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар билан озми-кўпми танишдим. Дарҳақиқат, қилинган ишлар кўплиги каби қилинадиган ишлар ҳам ундан кам эмас. Бугун ечими кечикаётган ҳар бир муаммо эртага фалокатга айланишига шак-шубҳа йўқ.
Эътиборли жиҳати, лавозимга киришганимнинг илк кунлари хизмат сафари билан Жиззахга бордим. Жойлардаги мактабларга кирдим, ҳолат билан танишдим. Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг айтган бир гапи менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Афсуски, бугун айрим ота-оналар орасида фарзандларига:
“Ўқигин болам, ҳеч бўлмаса ўқитувчи бўласан”, деганлари ҳам учраётган экан. Бу гап менга жуда оғир ботди. Бугун бизнинг олдимизда турган биринчи галдаги вазифа мана шундай нотўғри қарашни йўқ қилиш!
Бир инсоннинг мустақил ва етук шахс сифатида камол топишида мактабнинг роли жуда катта. Айнан мактабда инсоннинг “Мен” деган тушунчаси шаклланади. Шунинг ўзи мазкур соҳада фаолият юритаётган ҳар бир инсоннинг олдига улкан масъулият, яъни бир шахс тақдири орқали миллат, давлат ва келажагимизнинг тақдирига жавобгарлик ётганини англатади.
Бунинг учун, аввало, педагогларнинг, ўқитувчилик касбининг мавқеини кўтаришимиз керак. Тўғри, тан олиш керак, ўқитувчиларнинг ҳам барчаси бирдек эмас. Фидойи ўқитувчилар бор, афсуски бу касбга адашиб ёки иложсизликдан кириб қолган ўқитувчилар ҳам бор. Лекин ўқитувчилик ва фидойилик тушунчалари доимо ҳамоҳанг бўлган. Ўқитувчи зиммасидаги масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши керак. Келажагимиз тақдири ўқитувчиларимиз қўлида.
Инсон борки, фарзандим, деб яшайди! Бас, шундай экан, халқ таълими соҳасига ҳеч биримизнинг бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ! Конимех, Қонликўл, Шеробод, Олот деган чекка ҳудудларимиз бор. У ердаги ота-оналар ҳамда болаларнинг келажакка ишончини уйғотиш ўз қўлимизда. Ота-она: “Ўқиб дунё олиб берармидинг, чиқ томорқада ишла” деб эмас, "Ўқи, билим ол болам, келажакда буюк инсон бўласан!", деб яшаши лозим. Муҳандис бўламан, олим, вазир ёки шифокор бўламан, деган боланинг шаҳди синишига йўл қўймаслигимиз лозим. Олдимизда турган асосий вазифа боланинг ҳам, ота-онанинг ҳам ўқишга бўлган иштиёқини ошириш!
Буюк файласуф Аристотель шундай деган: “Таълимнинг илдизлари аччиқ, лекин меваси ширин”. Бугунги аччиқ меҳнатимиз, албатта, келажакда ўзининг ширин мевасини беради. Бугун биз халқ таълими тизимидаги 7 миллион аҳоли тақдири орқали бутун халқимиз, ватанимиз келажагига таъсир ўтказамиз. Бунинг жавобгарлигини ҳар бир соҳада фаолият юритаётган инсон ҳис қилиши лозим. Ҳар биримиз таълим ривожи учун нима қила оламан, деган ўй билан яшасак, мақсадимизга эришамиз. Бугун жамоанинг олдига айнан мана шу вазифани қўйдим ва бу йўлда улар мен билан камарбаста бўлишларига ишонаман. Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган имконият ва юксак ишончни оқлашимиз зарур!
Бугун вазирлик томонидан Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Шу боис мен ҳар бирингиздан юқорида айтилган йўналишларда, яъни ўқитувчи нуфузи, ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини ошириш, умуман халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ҳамда ушбу ҳаволадаги сўровнома орқали кутиб қоламан.

Уважаемые учителя, дорогие родители!
Прошло несколько дней с тех пор, как я вступил в должность министра народного образования. То, что Глава нашего государства доверил мне очень ответственное направление, определяющее будущее нашей страны, возложило на меня большую ответственность.
С первого дня своей деятельности я более-менее успел ознакомиться с проделанной в сфере работой и планах на будущее. Необходимо отметить: действительно проделана большая работа, но и предстоит еще сделать немало. Любая проблема, отложенная сегодня, завтра может обернуться катастрофой для всей нации.
В первые дни пребывания в должности я совершил рабочий визит в Джизак, посетил школы и ознакомился с имеющейся ситуацией. Мне было очень больно, когда я услышал слова начальника областного управления народного образования Дильфузы Садриддиновой. К сожалению, оказывается, сегодня родители говорят своим детям так: «Учись, хотя бы станешь учителем». Первая задача, стоящая перед нами сегодня, - искоренить подобное заблуждение!
Роль школы в развитии самостоятельной и зрелой личности огромна. Именно в школе формируется «Я» человека. Это означает, что каждый, кто работает в этой сфере, несет огромную ответственность за судьбу нашего народа, государства и его будущего через судьбу каждого ученика.
Для этого мы должны сначала поднять статус учителя и его профессии. Правда, надо признать, что не все учителя одинаковые. Есть преданные своему делу учителя, но, к сожалению, есть и учителя, которые в прямом смысле заблудились в этой профессии. Но понятия «учитель» и «преданность» всегда идут вместе. Учитель должен внутренне чувствовать ответственность за судьбу нашего будущего поколения.
Люди живут ради своих детей! Поэтому никто из нас не имеет права оставаться равнодушным к сфере народного образования. У нас есть отдаленные районы, такие как Канимех, Канлыкуль, Шерабад, Алат. Наша обязанность - во всех уголках страны вдохновить родителей и детей, дать им уверенность в завтрашнем дне. Родители должны жить, говоря: «Учись, учись, дитя мое, ты будешь великим человеком!». Мы не должны позволять ребенку, который желает стать инженером, ученым или врачом, сломаться и потерять мечту. Перед нами стоит главная задача – поощрять и приумножать стремление в получении новых знаний как у ребенка, так и у родителя!
Великий философ Аристотель сказал: «Корни знания горьки, но плод сладок». Наш сегодняшний горький труд обязательно принесет свои сладкие плоды в будущем. Сегодня мы влияем на будущее нашего народа через судьбу 7 миллионов человек в системе народного образования. Ответственность за это должен чувствовать каждый, работающий в нашей сфере. Если каждый из нас будет жить с мыслью о том, что мы можем сделать для развития образования, мы достигнем своей цели. Это именно та задача, которую я сегодня поставил перед своей командой, и я надеюсь, что они будут со мной на протяжении всего пути. Мы должны оправдать высокое доверие нашего государства!
Сегодня Министерством разрабатывается национальная программа для развития народного образования на ближайшие пяти летний период. В связи с этим я хотел бы услышать ваши предложения и пожелания по поднятию престижа учителя и интереса учеников к получению образования, а также развитию народного образования в целом через данную платформу.
Videos (show all)
Contact the business
Telephone
Website
Opening Hours
Monday | 09:00 - 18:00 |
Tuesday | 09:00 - 18:00 |
Wednesday | 09:00 - 18:00 |
Thursday | 09:00 - 18:00 |
Friday | 09:00 - 18:00 |