Yuridik.uz - Sizning advokatingiz
Nearby law practices
Ташкент
Юнусабад
100100
Н. Козыробод 5
Дом
100070
Улица Байроктол
A. Temur Street
700000
Ismailov Street
Улица М. Тараби
Bektemir
100185.ТАШКЕНТ,ПРБУНЕДКОР,ДОМ41
You may also like
Onlayn yuridik xizmatlar | Uyingizni tark etmasdan turib, advokatlardan konsultatsiya oling Yuridik.uz - onlayn yuridik xizmatlar. Barchasi huquq haqida
Ҳайит айёмингиз муборак, азиз диндошлар!
Yuridik.uz жамоаси барчангизни меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат айёми — муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаймиз!
🤲 Аллоҳ бу ойда қилган ибодатларингизни ва тутган рўзаларингизни, қилган садақа-ю эҳсонларингизни, адо этган эзгу амалларингизни ўз даргоҳида қабул қилсин!
❓ Ассалому алайкум! Мен аёлим билан бирга яшамайман.Биз қонуний ажрашмаганмиз. 2 та фарзандим бор. Катта фарзандим 1 ярим ёшда. Кичкина фарзандим эса 1 ҳафталик чақалоқ. Мен алимент тўлайман. Саволим шундан иборатки, фарзандлардан битасини ўзимга олсам олиш ҳуқуқим борми? Агар бўлса қандай қилиб, кимга мурожаат қилишим керак?
✅ Ассалому алайкум!
Аввало, фарзандлар кимларда қолиш ёки қолмаслик, никоҳ суд орқали ажратилётганда суд томонидан белгиланади. (Ўртада вояга етмаган фарзандлар бўлса, никоҳдан ажратиш суд орқали амалга оширилади)
📌 Яъни, фуқаролик ишлари бўйича судга никоҳдан ажратиш бўйича даъво ариза билан мурожаат қилинганда, фарзандларни ота қарамоғида қолдириш учун айнан нима сабабларга кўра бу талаб қилинаётгани ишонарли ва асослантирилган ҳолда даъво аризасида кўрсатилган бўлиши керак. Суд жараёнида эса даъвогар бу асосларни исботлаб бериши талаб этилади. Масалан, онанинг фарзандлар тарбияси билан шуғулланмаслиги; онанинг ахлоқан бузуқлиги каби ҳолатлар исботланса, суд фарзандларни ота билан қолиши ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
📌 Лекин, Сизнинг ҳолатингизда судга никоҳдан ажратиш тўғрисида даъво ариза бера олмайсиз, сабаби Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилгандан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Бу дегани, иккинчи фарзандингизни аниқ бир ёшдан ошишини кутиши керак.Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/17008
Саволга юрист Акбаржон Мамадалиев жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
Yuristlarga savol bering Malakali yurist maslahati zarur vaziyatga duch keldingizmi? Qayerdan yurist topishni bilmayapsiz yoki konsultatsiyaga borishga vaqtingiz yo'qmi? Normativ hujjatlardan javob topishga harakat qildingiz ammo amaliy tajribaga mos tushadigan javob topaolmadingizmi? Professional advokatlar xizmatidan yuri...
Судга даъво билан мурожаат этишда жавобгарнинг манзили муҳим ҳисобланади, аммо манзилни билмайдиган даъвогар қандай йўл тутиши керак?
Қуйида ушбу мавзудаги мақола билан танишишингиз мумкин:
👉 https://teletype.in//uSL0X9n--XS
Da’vogar sudlanuvchi manzilini bilmasa qanday sudga ariza yozishi mumkin yoxud Nima uchun sizga uning manzili kerak? Sud jarayonining boshlanishi uchun da’vigarning arizasi lozim bo’ladi, da’vogar arizasini yozishida esa javobgarning manzilini kiritishi...
❓ Машина эгаси вафот этганда қандай қилиб номимга расмийлаштиришим мумкин?
Ассалому алайкум мен 3 йил аввал мошина сотиб олганман шу патгача ишончнома орқали бошқарганман ҳозир ишонноманинг муддати тугади мошинага эгалик қилувчи шахс вафот этган автомашинамни ким орқали ва қандай номига ўтказсам бўлади.
✅ Ассалому алайкум. Агар ишончнома берган шахс вафот этган бўлса ишончноманинг амал қилиши бекор бўлади. Сиз бу ҳолатда вафот этган шахснинг оила аъзолари билан учрашинг. Чунки автомобилга улар бевосита меросхўр бўлиб ҳисобланади.
Сизда мулк ҳуқуқи мавжуд эмаслигини инобатга олиб сизга ишочнома берган шахснинг оила аъзолари билан учрашишни маслаҳат берамиз.
Шунда биргаликда масалани нотариус орқали ҳал қиласизлар.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/16844
Саволга юрист Мухриддин Шамсиддинов жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
Yuristlarga savol bering Malakali yurist maslahati zarur vaziyatga duch keldingizmi? Qayerdan yurist topishni bilmayapsiz yoki konsultatsiyaga borishga vaqtingiz yo'qmi? Normativ hujjatlardan javob topishga harakat qildingiz ammo amaliy tajribaga mos tushadigan javob topaolmadingizmi? Professional advokatlar xizmatidan yuri...
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
📌 Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:
🔹 жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
🔹 иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
🔹 ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
🔹 ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
🔹 иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
🔹 ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
🔹 ҳайдовчилар маст бўлмаса;
🔹 транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
📍 Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.
📌 Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида юборилади:
👉 ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;
👉 ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
👉 ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
👉 ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
📌 Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
Yuridik.uz жамоаси барча опа-сингилларимизни халқаро хотин-қизлар байрами - 8-март билан чин қалбдан муборакбод этади!
Ҳамиша соғ-саломат бўлинг, оилангизга бахт, ишларингизга муваффаққият ва зафарлар, умрингизга эса барака тилаб қоламиз!
Ҳеч қачон ҳуқуқларингиз поймол бўлмасин, кўзларингиз эса фақат бахтдан порласин!
❓ Ўглимнинг даволаниши учун моддий ёрдам олишим мумкинми?
📌 Мен мактабда ишлайман.Ўғлим 2020- йил июнда операция бўлди.Доктор малумотномаси бор.Мен шунга ҳозир кунда мактабдан моддий ёрдам олсам қонуний бўладими?
✅ Ассалому алайкум.
Агар сиз мактабда ишлаётган бўлсангиз, фарзандингизни даъволаш учун моддий ёрдам олсангиз бўлади деб ҳисоблаймиз.
📌 Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 33-бандига кўра, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади деб белгиланган.
📎 Шунга кўра, Сиз мактаб директорига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан моддий ёрдам бериш бўйича мурожаат қилинг ёки мактабингиздаги касаба уюшмаси ташкилотига мурожаат қилишни тавсия этамиз.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/16854
Саволга юрист Акбаржон Мамадалиев жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
Yuristlarga savol bering Malakali yurist maslahati zarur vaziyatga duch keldingizmi? Qayerdan yurist topishni bilmayapsiz yoki konsultatsiyaga borishga vaqtingiz yo'qmi? Normativ hujjatlardan javob topishga harakat qildingiz ammo amaliy tajribaga mos tushadigan javob topaolmadingizmi? Professional advokatlar xizmatidan yuri...
🔎 “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётганда уни мажбурлашга йўл қўйилмайди.
📋 Манбаа: "Виждон эркинлиг ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
🗒 Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2022 йилдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 93-сон қарори қабул қилинди.
📌 «Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida»ги Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ўрмон фонди ерларида «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғлари ташкил этилади.
📌 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғларининг муассиси ҳисобланади.
Миллий табиат боғларининг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
📎 Ҳужжат билан «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғларининг ер майдонлари, қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиладиган зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 05.03.2022 йилдан кучга кирган
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
❓ Чет эл фуқаросига туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?
Ассалому алайкум! Мен Тожикистон фуқаросига турмушга чиқган эдим. Лекин ҳозир биз бирга яшамаймиз.Қайнонам ўзи келиб сени боланг мени фарзандимдан эмас деб менга туҳмат қиляпти. Чет эл фуқаросига туҳмат қилганлиги учун қандай жавобгарлик мавжуд?
✅ Ассалому алайкум.
📌 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 9-моддаси ва Жиноят кодекси 11-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган ҳуқуқбузарлик (маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят) учун Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилади, шахснинг қайси давлат фуқаролигидан қаътий назар.
Бу дегани қайнонангиз Сизни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туриб Сизга туҳмат қилган бўлса, белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш мумкин.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/17011
Саволга юрист Акбаржон Мамадалиев жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
Yuristlarga savol bering Malakali yurist maslahati zarur vaziyatga duch keldingizmi? Qayerdan yurist topishni bilmayapsiz yoki konsultatsiyaga borishga vaqtingiz yo'qmi? Normativ hujjatlardan javob topishga harakat qildingiz ammo amaliy tajribaga mos tushadigan javob topaolmadingizmi? Professional advokatlar xizmatidan yuri...
✔️ Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик:
👉 фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (810 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
📍 Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
📅 Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун тўлиқ дам олишади
19 март (шанба) - дам олиш куни
20 март (якшанба) - дам олиш куни
21 март (душанба) - дам олиш куни
22 март (сешанба) – қўшимча ишланмайдиган кун
23 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун
📝 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармони
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
'at
АЖРИМ– суд томонидан чиқариладиган процессуал ҳужжатлардан бири, суд қарорларининг бир тури сифатида қаралади. Ажримлар биринчи инстанция ва апелляция, кассация, назорат судлов инстанциялари томонидан ҳамда янги очилган ҳолатлар бўйича суд мажлисида ва суд мажлисидан ташқари фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида қонунда белгиланган асосларга мувофиқ чиқариладиган акт (процессуал ҳужжат) саналади.
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
❓ Фойдаланишдаги уйимга қандай қилиб эгалик ҳуқуқини олсам бўлади?
📌 Мен 30 йилдан бери кучмас мулкдан (эски уйимдан) фойдаланаман.Лекин ҳеч қандай ҳужжати йўқ.Шу уйга эгалик ҳуқуқини олсам бўладими.Кимга мурожаат қилишим керак.ФК 187 моддасини қўлласа бўладими .Биздакилар бу кодекисни билишмайди ёки хоҳлашмайди.Илтимос тартибини тушунтириб беринг
✅ Ассалому алайкум!
Ҳақиқатдан ҳам Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
🔖 Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
📌 Эътибор беринг. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 12 бандига кўра амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор).
Фақатгина кўрсатилган уччала шартларга риоя қилинган тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин. (ФКнинг 187-моддаси 1-қисми).
Шу сабабли ушбу масалада кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат қилинг.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/16942
Саволга юрист Мухриддин Шамсиддинов жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
Yuristlarga savol bering Malakali yurist maslahati zarur vaziyatga duch keldingizmi? Qayerdan yurist topishni bilmayapsiz yoki konsultatsiyaga borishga vaqtingiz yo'qmi? Normativ hujjatlardan javob topishga harakat qildingiz ammo amaliy tajribaga mos tushadigan javob topaolmadingizmi? Professional advokatlar xizmatidan yuri...
Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?
🗒 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун шахслар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга қуйидагилар электрон тарзда илова қилинади ёки маълумотлар тақдим этилади:
📎 жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
📎 оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
📎 белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
📎 доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
📎 доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
📎 ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).
Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
📌 Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.
✅ Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.
Хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
❓ Контракт пули нафақадан тўланганда қандай имтиёз бор?
📌 Биз оилада 2 киши ОТМда тўлов шартнома асосида таълим оламиз шартнома пулини отам ўз нафақа жамғармасидан тўлаб келмоқдалар(отам ҳарбий бўлганликлари сабабли эрта нафақага чиқганлар) бундай вазиятда бизга солиқ имтиёзи борми ва ундан неча йиллигидан фойдалансак бўлади масалан мен 3-курс талабасиман? Агарда биз таълим кридитидан фойдалансак бунда бизга қандай имкониятлар бор банк ёки солиқ қўмитаси томонидан? Жавоб учун олдиндан рахмат!
✅ Ассалому алайкум!
🗒 Сизнинг мурожаатингизга асосан жавоб берадиган бўлсам, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар (жисмоний шахслар)дан даромад солиғи олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 365-моддасига кўра, "солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (бундан кейин ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиқ солиш обекти деб ҳисобланиши" белгилаб қўйилган. Яъни фуқаро ўзи ишлаб топган барча маблағи учун даромад солиғи тўлаш лозимлиги қайд этиб ўтилган. Бироқ Ўз. Рес. Солиқ кодекси 369-моддасида жами даромадларга киритилмайдиган даромадлар рўйхати келтириб ўтилган, унга асосан "давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар" даромад солиғи олинмайди. Агар отангиз ўз нафақаларидан контракт учун пул ўтказаётган бўлсалар, қанча миқдорда ўтказганликларидан қатъий назар даромад солиғидан озод этиладилар. Маълумот учун сизга қуйидагиларни маълум қиламан:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 378-моддасига биноан, таълим контракт тўловини иш ҳақи ва бошқа маблағлардан амалга оширган шахсларга тегишли тартибда солиқ имтиёзлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўлов:
1) ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандлари учун;
2) эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов;
3) расман ишлаётган талабалар;
4) профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан қўлланилади.
📍 Солиқ чегирмаси нима имтиёз беради?
Давлат ОТМлари ва Ўзбекистонда аккредицитациядан ўтган олийгоҳларда ўзининг ўқиши, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг ўқиши учун йўналтириладиган маблағларга солиқ чегирмаси берилади.
Масалан, фуқаро 5 млн сўм иш ҳақи олади, бундан 1 млн сўмни 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контракти учун ОТМ ҳисобига ўтказяпти. Демак, контракт учун йўналтирилган 1 млн сўмдан солиқ ундирилмайди. Қолган 4 млн сўмдан солиқ олинади.
📍 Солиқ имтиёзини қандай олса бўлади?
Солиқ имтиёзи жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясини солиқ хизмати органларига топширган ҳолда ёки солиқ тўловчининг тўлов манбаига (иш берувчи) ёзма аризаси асосида олиниши мумкин.
Агар солиқ имтиёзи иш жойидан қўлланилса, жисмоний шахс қуйидагиларни ташкилот бухгалтериясига тақдим этади:
а) талаба (талабалар) билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
б) тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси (агар таълим кредити олган бўлса);
c) таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
Бу ҳолда, ташкилот бухгалтерияси контракт тўлаш учун ажратилган маблағларни маошдан ушлаб қолиб, ОТМ ҳисобига тушуради.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/16965
Саволга юрист Дониёр Жакбаров жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
❓ Ҳарбий хизматга бормаслигим мумкинми?
Ассалому алекум. Менинг ёшим 25 да мен 1 ойлик ҳарбий ҳизматга ўз ихтиёрим билан бормаслигим мумкинми. Оилада ёлғиз ўғилман ва ёлғиз таминотчи ҳам менман.
✅ Ассалому алайкум!
"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга (бир ойлик ҳарбий хизмат) чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.
Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
Юқоридаги ҳолатлардан кўриб турганингиздек, оилада ёлғиз ўғил ва ёлғиз таъминотчи бўлганлиги сабабли ҳарбий хизматни ўташдан озод этишга сабаб бўла олмайди.
👉 Батафсил: https://yuridik.uz/question/16982
Саволга юрист Акбаржон Мамадалиев жавоб берди.
➡️ Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
Yuristlarga savol bering Malakali yurist maslahati zarur vaziyatga duch keldingizmi? Qayerdan yurist topishni bilmayapsiz yoki konsultatsiyaga borishga vaqtingiz yo'qmi? Normativ hujjatlardan javob topishga harakat qildingiz ammo amaliy tajribaga mos tushadigan javob topaolmadingizmi? Professional advokatlar xizmatidan yuri...
🔖 Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади
“Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 01.03.2022 й.) қабул қилинди
👉 Қарорга кўра, 2022 йил 1 июндан Россия Федерацияси, Туркия ҳамда Қозоғистоннинг тегишли ҳудудларида (12 та) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинади.
Мазкур ҳудудларнинг ҳар бирига камида 2 нафар вакил бириктирилади.
📌 2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:
боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” (дафтарлар)дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.
📌 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясинингмаблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:
ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади;
талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Labor migration” дастурий мажмуаси орқали электрон мурожаат қилади.
Қарорга кўра, хорижда вақтинчалик ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Хориждаги ёшлар баланси” шакллантирилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар “Ёшлар портали” электрон платформасига киритиб борилади.
📌 2022 йил 1 мартдан “дафтарлар”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ҳам 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилади.
📎 Шунингдек, 2023 йил 1 январгача қуйидагилар бўйича компенсациялар тўланади:
хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 баравари (810 минг сўм) миқдорида;
йўл чиптасини харид қилиш бўйича – БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида;
“ишчи виза”ни расмийлаштириш бўйича – БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида.
📩 Адвокатларга саволингиз борми?
https://yuridik.uz/question/create
📣 Ҳуқуқий маслаҳатлар & хабарлар:
https://t.me/yuridikuz
Yuridik.uz | Sizning advokatingiz ⚖️ Yuridik.uz portalining kanali. Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar! Savol berish: https://yuridik.uz/question/create Taklif va shikoyatlar uchun:
Click here to claim your Sponsored Listing.
Yuridik savolingiz bormi? Hayotingizdagi har bir masalani yurist bilan maslahatlashishni istaysizmi?
Yuridik.uz loyihasida butun O'zbekiston bo'ylab yuzlab mutaxassislar mavjud bo'lib, ular sizning savolingizga onlayn tarzda javob berishadi.
Yuridik muammoni hal qilish uchun endi shahar bo'ylab advokat izlash, tanishlardan so'rashga hojat yo'q. Dasturni oching va savol bering. 15 daqiqadan so'ng nima qilish kerakligini bilib olasiz. Ha, hammasi juda oddiy.
Ilovada barcha xizmatlar pullik emas. Biz bepul savollar uchun ham umumiy konsultatsiya berilishini kafolatlaymiz.
Ammo agar vaziyat zudlik bilan hal qilinishini talab qilsa yoki qo'shimcha o'rganishlarni talab qilsa, siz yanada batafsilroq javob olmoqchi bo'lsangiz, unda savolingizga pul to'lashni tavsiya etamiz.
Pullik savolallar uchun qat'iy kafolatlarimiz bo'lgani sababli, sizning savolingizni bir qancha advokatlar o'rganib chiqadilar. Shuningdek, pullik savoldan foydalanish savolni internetda qidiruv tizimlaridan yashirish, yuqoriga ko'tarish singari qo'shimcha imkoniyatlarni ham beradi.
Ilova imkoniyatlari:
Bepul yuridik konsulatsiya (savol-javob);
savol uchun pul to'lash orqali qo'shimcha imkoniyatlar;
hal qilingan masalalar bo'yicha keng ma'lumotlar bazasida advokatning tayyor javobini topish;
Huquqiy sohadagi dolzarb xabarlar va foydali maqolalar bilan tanishish;
Siz nima haqida o'ylayotganingizni bilmaymiz, ammo biz buni sizning qoldirgan fikr-mulohazalaringizda o'qiymiz. Iltimos, bizning dasturimizga baho bering - bu biz uchun yaxshilanishga yordam beradi! :)
Xizmatni takomillashtirish bo'yicha fikr, taklif va mulohazalaringizni kutib qolamiz!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
https://t.me/yuridikuz
https://www.facebook.com/yuridik
Agar Yuridik.uz xizmtalaridan foydalanish jarayonida texnik muammolar bo'lsa, bizga yozing. Doim ko'mak berishga tayyormiz: [email protected]
Videos (show all)
Category
Contact the practice
Telephone
Website
Address
Istiqlol, 15
Tashkent
100047
Toshkent Shahri, Yunusobod Tumani, A. Qodiriy Ko'chasi 58A Uy
Tashkent
Юридическая помощь, консультирование по правовым вопросам. https://t.me/verumlf_uz
Tashkent, 100185.ТАШКЕНТ,ПРБУНЕДКОР,ДОМ41
оказываем профессиональную юридическую помощь физическим и юридическим лицам
Улица Шота Руставелли д. 120
Tashkent, 100000
Наши услуги: - Юридические услуги - Бухгалтерская аутсорсинг -Экспресс Аудит - Регистрация бизнеса
Мирзо-Улугбекский район, Улица Мирзо-Улугбек, 25
Tashkent, 100007
Адвокатское бюро «HUMO LEGAL» имеет большой опыт в решении вопросов в области гражданского, административного и экономического права.
S***a Rustaveli Street, Tafakkur 9B
Tashkent, 100100
🤝Инсонийлик принсиплари бўйича барча турдаги ҳуқуқий химоя!