Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya

Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya

Share

Реставрация Культурного наследия Узбекистана Узбекистон Маданий мерос обектларини реставрацияси

08/03/2022

✅Чирчиқ шаҳар тарихи музейи доимий равишда томошабинлар билан гавжум бўлган маданият маскани ҳисобланади. Ушбу маданий мерос объектига Чирчиқ давлат Педагогика иниститутининг бир гурух ўқитувчи ва мураббийлари ташриф буюришди.

📌Улар шаҳар тарихини акс этган музейнинг бой экспонатлари билан яқиндан танишиб, қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Институт мураббийлари талабаларни билим ва кўникмаларини янада ошириш ва шакллантириш мақсадида келгусида туризм, тарих ва бошқа йўналишларга талуқли бўлган кўпгина дарсларни айнан музейда унинг ходимлари билан ҳамкорликда ташкиллаштириш таклифини билдиришди.

🔘Ушбу услубда ўтилган дарс жараёни бўлажак педагогларда катта таасурот қолдириш баробарида бир қаторда, уларни ушбу йўналишдаги дунёқарашларини янада зиёд бўлишига хизмат қилишини таъкидлашди.
✅Чирчиқ шаҳар тарихи музейи доимий равишда томошабинлар билан гавжум бўлган маданият маскани ҳисобланади. Ушбу маданий мерос объектига Чирчиқ давлат Педагогика иниститутининг бир гурух ўқитувчи ва мураббийлари ташриф буюришди.

📌Улар шаҳар тарихини акс этган музейнинг бой экспонатлари билан яқиндан танишиб, қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Институт мураббийлари талабаларни билим ва кўникмаларини янада ошириш ва шакллантириш мақсадида келгусида туризм, тарих ва бошқа йўналишларга талуқли бўлган кўпгина дарсларни айнан музейда унинг ходимлари билан ҳамкорликда ташкиллаштириш таклифини билдиришди.

🔘Ушбу услубда ўтилган дарс жараёни бўлажак педагогларда катта таасурот қолдириш баробарида бир қаторда, уларни ушбу йўналишдаги дунёқарашларини янада зиёд бўлишига хизмат қилишини таъкидлашди.

Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 22/03/2021

Жизах вилояти "Новка" маданий мерос тамирлаш-тиклаш (реставрация) жараени

Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 22/03/2021

Эски кансерватория тамирлаш-тиклаш (реставрация) жараени

Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 27/06/2020
Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 27/06/2020

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ДАВЛАТ АДАБИЁТ МУЗЕЙИ
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 69-уйда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи жойлашган. Бино 1933-1936 йилларда қурилган. Меъморий жиҳатдан ўзига хос бўлган мазкур иншоот, ўз услубига эга бўлиб, бевосита классик шакл ва қисмлардан фойдаланилган холда бунёд этилган ҳамда у ноёб архитектура ёдгорлиги сифатида киши диққат эътиборини ўзига жалб этади. Унинг қурилганига 80 йилдан зиёд вақт ўтган.
Музей 1968 йили Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган. Музейда 30000 дан ортиқ экспонат, ашё ва ҳужжатлар бор. Унда 30 дан зиёд экспозиция заллари бўлиб, улар “Темурийлар даври ўзбек маданияти ва адабиёти тарихи”, “Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди”, “Бобур ва бобурийлар даври ўзбек адабиёти тарихи”,
“XVII–XIX асрлар ўзбек адабиёти тарихи”, “ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи”, “Қардош халқлар адабиёти”, “Ўзбек халқ оғзаки ижоди” каби даврларни қамраб олган ва уларнинг ҳар бири алоҳида хоналарга ажратилган. Корейс адиби Чо Мин Хи ва профессор Ҳ.Сулаймон мемориал хонаси ҳам бор.
Ўзбек адибларининг архивини тавсифлаш бўлимида миллий уйғониш даврининг етук сиймолари - Беҳбудий, Фитрат, Сўфизода, Ҳазиний, Ҳамза, Чўлпон ва бошқалар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи материаллар жумладан, картина, турли иншоотлар макети, китоб, қўлёзма нусхалари, дастхатлар ва бошқалар бор. Музей қўлёзмалар фондида умумий сони 1000 дан ортиқ қўлёзмалар, 2000 га яқин босма китоблар сақланади. Бу асосан, ўзбек мумтоз адабиёти намуналаридан иборат. Музейда қўлёзмалар билан биргаликда эски босма китоблар фонди ҳам мунтазам бойитиб бориляпти. Ўтган давр мобайнида музейнинг XV-XX аср адабиёти тарихини намойиш этувчи бой экспозицияси яратилди.
Ушбу маданият маскани ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналари, ёзма адабиётининг энг қадимги давридан шу кунгача бўлган тарихий тараққиёт босқичларини чуқур тадқиқ қилиш ва уни турли экспозициялар кўринишида тарғиб қилиш орқали халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган илмий муассаса хисобланади.
Музей фондида сақланаётган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларимизнинг қўлёзмаларини илмий тавсифлари, асарларидан намуналар экспозиция залларида сақланади. Шунинг баробарида музей фондлари ва экспонатларини мамлакатимиз ва хориждаги ўзбек фольклори ва адабиёти билан боғлиқ турли ҳужжатлар, экспонатлар ва бошқа ашёлар билан мунтазам бойитиб борилади.
Шунингдек, музейда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асарлари учун алоҳида хона ажратилган. Унда Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, тараққиётимиз жараёнлари, Мустақиллик улуғ неъмат эканлиги ўз аксини топган.
Ушбу масканда мунтазам равишда ўзбек адабиётини тарғиб қилган шоир ва олимлар таваллуди, ўзбек адабиёти тарихи билан боғлиқ муҳим саналарни нишонлаш бўйича республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар ўтказилади, ўзбек адабиётини ўрганган республикамиз ва хорижлик таниқли олимлар иштирокида семинарлар, халқаро анжуманлар ташкил этилади.
Музей биносини реконструкция қилиш ва таъмирлаш лозим, чунки унинг таъмирланганлигига 50 йилдан ошди. Ҳар бир тарихий иншоот бизнинг ота-боболаримиздан мерос бўлиб, ўз аҳамиятига эга. Уларни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурч ва вазифамиздир.

Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 20/06/2020

“КЎК МАСЖИД” АРХИТЕКТУРА ЁДГОРЛИГИ
Тошкент шаҳри ўтмиши билан боғлиқ тарихий китобларда келтирилган манбаларда ўтмишда шаҳримизда дастлабки масжид Бинкатда бун¬ёд этилганлиги маълум бўлади. IX–X аср араб тарихчилари Истахрий, Мақдисий ва ибн Ҳавқал шаҳар арки ёнидаги жоме масжидини тилга олиб ўтган. XIII асрда яшаб ўтган Жамол Қарший ўзининг “Мулҳақат би-с-суроҳ” асарида Шошда кўплаб масжидлар бўлганлигини қайд этиб, “маҳаллаларида минглаб масжидлар бор”, дея таъриф берган эди.
XIII-XVIII асрлар давомида Тошкент муҳим ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий шаҳарлардан бири бўлиб, шаҳарда аввалгига нисбатан кўпроқ масжид фаолият юритганлиги маълум бўлади. XIX-асрга келиб, шаҳарда масжидлар сони янада ортган. Бунинг сабаби, шаҳарнинг кенгайиб бориши ва ундаги маҳаллалар сонининг ортиши билан боғлиқдир. Тошкент тадқиқотчиларидан А.И. Добросмислов эса ХХ аср бошида Тошкентдаги масжидлар сони 400 га яқинлигини таъкидлаган.
Бу даврда шаҳардаги масжидлар сони аввалгига қараганда тез ўзгариб турган. Масжидларнинг асосий қисми анъанавий тарзда тўғри тўртбурчак ёки тўртбурчак тарҳда, усти ёпиқ иншоот – хонақоҳ, минора, мезана, айвон ва дарвозахонадан иборат бўлган. XIX-ХХ аср бошларидаги Тошкент масжидларини бир неча гуруҳга бўлиш мумкин эди. Жумладан, жоме масжидлар, маҳалла масжидлари, гузар масжидлари, мадрасалар таркибидаги масжид, қабристон-зиёратгоҳлар қошидаги масжид, бозор ва расталардаги масжид.
ХХ аср бошларида Тошкент шаҳридаги маҳалларда 4-5 тадан маҳалла масжидлари фаолият кўрсатган. Ҳар бир масжид ўзига хос гўзаллиги билан ажралиб турган. Ана шундай гўзал масжидлардан бири Шайхонтоҳур тумани, Чорсу даҳасидаги “Кўк масжид” меъморчилик ёдгорлигидир. Масжид анъанавий Ўрта Осиё масжидлари типида-ёзги айвонли ва қишки хонақоҳдан иборат бўлган. Айвони саккиз устундан ташкил топган, ва васса-чўпли шифтни кўтариб туради. Ўша даврда унинг шифтида нақшлар бўлган. Масжид киравериш дарвозахонаси устига ХIX асрда урф бўлган мўжаз минора ўрнатилган. Минорада кўк рангли кошинлар қолдиғи сақланган, ўтмишда минора гумбази шу рангдаги сиркор кошин билан ёпилган бўлиши ва масжид номи ҳам шундан келиб чиққан бўлиши мумкин, деган тахминлар бор. Кекса ёшли маҳаллий аҳолининг гувоҳлик беришича яқин ўтмишгача масжид ҳовлисида номаълум алломанинг сағанаси бўлган. Кўк масжид архитектура ёдгорлиги Тошкент шаҳрида минораси сақланиб қолган ноёб обидалардан бири ҳисобланади.

Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 17/06/2020

“ТОШКЕНТ” (LОТТЕ CITY HOTEL TASHKENT PALACE) МЕҲМОНХОНАСИ АРХИТЕКТУРА ЁДГОРЛИГИ
Дунё тарихига назар солсак, дастлабки, меҳмонхоналар миллоддан аввалги Х асрда Оссурияда бўлганлиги маълум бўлади. Бу турдаги бинолар турли халқларнинг яшаш шароитлари билан боғлиқ ҳолда ҳар хил атамалар билан аталган. Ўрта Осиёда карвонсарой, работ, зовия, арабларда “хон”, Россияда “гостинный двор”, “корчма”, Франция ва Испанияда “таверна”, инглизларда “инна”, японларда “рёкан” деб номланар эди. Меҳмонхоналар XVIII асрдан бошлаб Францияда “отель” номи билан юритила бошланган. Кейинчалик бу ном бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди. Меҳмонхона инсоннинг одатдаги эҳтиёжлари-овқатланиш, дам олиш ва ухлашга бўлган эҳтиёжларини қондиради.
Бугунги кунда мамлакатимизда жуда кўплаб меҳмонхоналар фаолият олиб боради. Шулардан бири бу олдинги “Tashkent Palace”, ҳозирги “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасидир. Мазкур меҳмонхона пойтахтимизнинг Юнусобод тумани, Буюк Турон кўчаси, 56-уйда жойлашган бўлиб, тарихий архитектура ёдгорлиги ҳисобланади. Ушбу бино машҳур меъморлар Митхат Булатов, А.Г.Караш томонидан 1958 йилда қурилган.
Меҳмонхонага ўтган йиллар мобайнида дунёнинг жуда кўплаб машҳур инсонлари қадам ранжида этишган. Бунга мисол қилиб давлат ва жамоат арбоблари, спорт, санъат ва кино юлдузлари Лал Бахадур Шастри, Индира Ганди, Муҳаммад Али, Стивен Сигал, Алла Пугачёва ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин. Бундан ташқари бу ерда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси кинофестивали ва бошқа халқаро анжуманлар иштирокчилари меҳмон бўлишган.
А.Навоий номидаги опера ва балет театри рўпарасида жойлашган меҳмонхона 55 йилдан сўнг, яъни 2013 йилда реставрация қилинди. Меҳмонхонани қурилишида ўзбек меъморчилиги анъаналарининг замонавий кўриниши ўз аксини топган. Бугунги кун ҳалқаро талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган ушбу меҳмонхонага ташриф буюрувчи ҳар бир меҳмон, унда ХХ ва XХI асрларнинг бунёдкорлик намуналари намоён бўлиб турганлигига амин бўлади.

Photos from Toshkent shahar, Toshkent va Sirdaryo viloyatlari mintaqalararo inspeksiya's post 10/06/2020

МУҚИМИЙ НОМИДАГИ МУСИҚАЛИ ТЕАТРИ
1939 йилда янги мусиқали драма ва комедия театри очишга киришилади. 1940 йилда бу театрни буюк шоир Муқимий номи билан аташ ҳақида қарор чиқади. Илк спектаклни саҳналаштириш учун таклиф қилинган Ҳамза номидаги академик драма театрининг режиссёри М.Мироқилов томонидан Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театрида тайёрланган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси премьераси билан 1940 йил 30 ноябрда театр ўз бағрига биринчи бор томошабинларни чорлади. Майсара ролини Ҳамза театрида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон халқ артистлари Марям Ёқубова ва Марям Кузнецова ижро этган эдилар.
Ўша пайтда драматик театрлар саноқли бўлиб, вилоятларнинг кўпчилигида давлат мусиқали драма театрлари мавжуд эди. Шунинг учун ҳам 1941 йили янги театрга бадиий раҳбар қилиб, Андижон вилояти мусиқали драма ва комедия театрида қизғин фаолият юритаётган Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор Тўхтасин Жалилов тайинланади. Театрининг 1950-70 йиллардаги фаолияти Халқ артисти, кино ва театр актёри, режиссёр Раззоқ Ҳамроев ижоди билан боғлиқ ҳолда кечади. Театр ўша даврнинг ёш истеъдодлари ҳисобига мустаҳкамланади. Драматурглар Комил Яшин, Туроб Тўла, Ҳамид Ғулом, Омон Матжон, Машраб Бобоев, Ҳайдар Муҳаммад, композиторлардан Манас Левиев, Сайфи Жалил, Мустафо Бафоев ва бошқалар янги асарлар яратиш бўйича иш олиб бордилар.
Машхур ижодкорлар Лутфихоним Саримсоқова, Махмуджон Ғофуров, Соиб Хўжаев, Турсуной Жаъфарова, Файзулла Аҳмедов, Фароғат Рахматова, Суръат Пўлатовлар театр шухратини оширишга ўзларининг беқиёс ҳиссалари қўшишган.
Театр биноси иккинчи жаҳон уруши даврида - 1943 йил қурилган. Театр биносини қуришда меъморлар бинони шарқона услубда, пештоқ уч равоқли ва ганчли безаклардан унумли фойдаланган ҳолда лойиҳасини чизганлар. Ўймакор эшиклар, театр биносининг цоколь қисмидаги мармар плиталар унга ўзгача чирой ва файз бахш этади. Бинони безашда кўплаб наққош ва ганчкор усталар иштирок этганлар. Театрда ўзбек ва жаҳон классик ёзувчиларининг мусиқали драмалари мунтазам равишда намойиш этилади.
Агар Ўзбекистон миллий академик театрида Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” саҳна асари 1500 марта намойиш қилинган бўлса, Муқимий театрида Ҳамид Ғулом, Манас Левиевнинг “Тошболта ошиқ” мусиқали комедияси 1700 марта ўйналган.

Want your hotel to be the top-listed Hotel in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Telephone

Website

Address


Tashkent
100021

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00