Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузури

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Photos from Sevara Zakirova's post 27/12/2022

Photos from Sevara Zakirova's post

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 26/12/2022

Давлат бошқаруви академиясининг маърузачи-тренерлари томонидан 2022 йилнинг 24 декабрь куни Навоий вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари учун семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Академиянинг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган тренинглар давомида жамоага раҳбарлик қилиш бу масъулиятни бўйинга ола билиш эканлигига алоҳида эътибор қаратилиб, қийин вазиятларда, дейлик, рақобат кучли муҳитда бошқарув, ташкилотчилик ва ўзаро муносабатларни қуришнинг муҳим жиҳатлари таҳлил этилди.

Интерфаол ўйинлар, махсус машқлар орқали иштирокчиларнинг ижодий имкониятларини очиш, уларни намоён этишга ҳаракат қилинди.

Тренинг давомида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, шахсий самарадорликни ошириш каби бугунги кун раҳбарлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Photos from UNDP Uzbekistan's post 23/12/2022

Photos from UNDP Uzbekistan's post

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 12/12/2022

Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.

⚡️Бугун Давлат бошқаруви академиясида Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун ташкил этилган навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курси тингловчилари учун БМТ нинг атроф-муҳит ўзгариши масалалари бўйича Бош котиб маслаҳатчиси Раэ Квон Чунг ўз маърузаси билан иштирок этди.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 07/12/2022

Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали вазиятда топширилди.

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан барча юртдошларимизни қутлаймиз. Академияда муносиб фаолият юритиб, бугун мукофот олган ҳамкасбларимизга ҳам юксак ишонч белгиси муборак бўлсин!

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 02/12/2022

Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: миллий тажриба ва истиқбол” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Бош прокуратура академияси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Республикасида сўнгги 30 йилда амалга оширилган туб демократик конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва эришилган ютуқлар, шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатлар, давлат бошқаруви тизимидаги модернизация ва янгиланишлар динамикаси таҳлил этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти муҳокама этилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 14/11/2022

Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда.

Давлат бошқаруви академиясида Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун навбатдаги малака ошириш курси бошланди. Курснинг очилиш маросимида Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти, масъул вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

56 академик соатга мўлжалланган ўқув курси давомида тингловчиларнинг турли йўналишларда компетенциялари янада оширилади, раҳбарлик кўникмалари ривожлантирилади.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 14/11/2022

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Давлат бошқаруви академиясида "Раҳбар аёл мактаби" махсус малака ошириш дастурининг якуни бўйича сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунга қадар ушбу махсус малака ошириш дастурида юртимизнинг ҳар бир вилоятида самарали фаолият олиб бораётган 47 нафар аёл ўзларининг касбий ва малакавий билим кўникмаларини оширди.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 11/11/2022

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди

Меморандум Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси президенти Салим Атай, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раиси Дархан Жазикбаев, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Урхан Алакбаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмурадов ўртасида имзоланди.

Иштирокчи давлатлардаги ташкилотлар Меморандум билан инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда интеграциялашган рақамли тизимлар орқали истеъдодларни бошқариш жараёнларини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 10/11/2022

2022 йил 9 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Урхан Алакбаров бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти ва академия тингловчилари билан давра суҳбатида иштирок этди.

Учрашув якунида, икки Академиялар ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 08/11/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Раҳбар аёллар мактаби” махсус ўқув курси тингловчиларининг “Медиасаводхонлик” амалий машғулот дарси “Sevimli” телеканалининг Zamon ахборот дастури павильонида бўлиб ўтди.

Тингловчилар телевизион ахборотлар дастури жараёни ва визуал ахборот тезкорлик жараёнлари, ахборотнинг факт ва манбаларга таянган ҳолда, аниқ маълумотларнинг жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилиш тажрибаларини соҳа мутахассисларидан иж жараёнида кўришга муяссар бўлдилар.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 08/11/2022

“Келажак лидерлари” дастури доирасида навбатдаги малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда

Дастур доирасида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва ушбу йўналишлар ишини мувофиқлаштирувчи лавозимларда фаолият олиб бораётган 50 нафар кадр малакасини оширади.

08/11/2022

Нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 02/11/2022

Қирғизистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Жусуп Абдураҳманов номидаги Давлат бошқаруви академиясининг 30 йиллиги ва Германиянинг Ханнс Зайдель жамғармасининг 20 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган Халқаро конференциясида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари сифатида иштирок этмоқда.

Батафсил: https://dba.uz/news/konferenciya0211/

29/10/2022

⚡️ “Янги Ўзбекистон” ижтимоий-сиёсий газетасининг бугунги (222) сонида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори А.Ш.Бекмуродовнинг “Туркий дунё тараққиётининг олтин халқаси” номли мақоласи чоп этилди.
✅ Мақоланинг асосий ғояси: “Кўп томонлама ҳамкорликнинг янги формати бўлган Туркий давлатлар ташкилоти Ўзбекистон иқтисодий юксалиши учун янги имкониятлар эшигини очмоқда”!

Батафсил:https://dba.uz/medias/media/other/1104/222.pdf

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 22/10/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини
2021 -2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Давра суҳбати қуйидаги мавзуларга бағишланган:

▫️Гендер сиёсати: инсон қадри ва инсон капиталининг уйғунлашуви

▫️Қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш

▫️Илм-фан ва таълим соҳасида раҳбар хотин-қизларининг инновацион бошқарув компетенциясини ривожлантириш

▫️Коррупциянинг олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсати, Олий таълим тизимининг инсон капиталини ривожлантиришдаги устувор вазифалари

▫️Тадбиркор аёлларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 17/10/2022

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Давлат бошқаруви академиясида Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

Жумладан, бугун Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан Миллий кадрлар захирасига олинган номзодлар учун бир ҳафталик махсус малака ошириш курси бошланди.

Батафсил: https://dba.uz/news/milliy-kadrlar-zahirasi/

14/10/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ректори Адҳам Бекмуродов ҳамда Академиянинг бир қатор профессор-ўқитувчилари Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюришди.

30/09/2022

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Хурматли Устозлар! Кириб келаётган байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз! Сермашаққат ишингизда ривож ва муваффақиятлар тилаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Доимо шогирдлар камолини кўриб юриш насиб қилсин!

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 30/09/2022

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали профессор-ўқитувчилари томонидан Хоразм вилояти Янгибозор туман 6-сон умумтаълим мактабида, мактаб педагог-ўқитувчилар жамоаси учун “Таълимда замонавий педагогик технологияларни қўллаш” мавзусида тренинг машғулоти ташкил этилди.

Тренингда умумтаълим фанларини ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллашнинг ташкилий-дидактик жиҳатлари, ўқувчиларни фаоллаштириш усуллари, уларда таълимий мотивацияни оширишда интерфаол методларнинг ўрни, дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг аҳамияти каби масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://dba.uz/news/filial-hamkorlik/

29/09/2022

Бугунги кунда ҳар соҳада малакали мутахассисга эҳтиёж юқори, ҳаттоки аёлларга қўйилаётган талаб кучли. Замонавий бошқарув қобилиятига эга бўлмаган ходим қандай қилиб лидер бўлиши мумкин.
Раҳбар кадрларни замонавий шароитларда касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабни инобатга олиб, Давлат бошқаруви академиясида "Раҳбар аёллар" учун ўқув машғулотларининг учунчи хафтаси давом этмоқда.

Машғулотлар академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.
✅ Д.Рахимова (ДБA кафедра мудири профессор, И.Ф.Д.) Давлат фуқаролик хизмати ва кадрлар сиёсати.
✅ A.Холов (ДБA кафедраси мудири доцент, PhD) Низоларни бошқариш.
✅ М.Чўтпулатов (ДБA кафедраси мудири, PhD) Aмалий инглиз тили мавзуларида амалий машғулот дарсларини олиб бормоқда.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 24/09/2022

Давлат бошқаруви академияси "Раҳбар аёллар" махсус ўқув курси тингловчилари учун "Маънавият ва маърифат" кафедраси ва Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида "Ўзбек ва жаҳон адабиёти" дарси бўлиб ўтди.

Тингловчилар адабиёт музейида Амир Темур даври адабиёти, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, мумтоз адабиёт, классик адабиёт, жадидчилик даври адабиёти, рус адабиёти, қардош халқлар адабиёти, жаҳон адабиёти ва замонавий ўзбек миллий адабиёти намоёндалари ҳаёти ва ижодий фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ушбу дарс ҳар бир раҳбар ҳаётида ўзга бир ҳиссиёт, бошқарув маҳоратига куч, илҳом ва қиёсий таҳлилларни, ҳаётий фаолиятида талқинларни бойитишга хизмат қилади. Дарс жараёнида ўша давр ижодий лабараторияси, лидерлик қобилиятида буюк намоёндаларнинг асарлардаги образлар тингловчилар ўқий бошлаган бадиий адабиётларини мутолаа қилишга янада муҳаббат бағишлади.

23/09/2022

«Жамият ва бошқарув» журналининг янги сони нашр этилди.

Мамлакатимиздаги етакчи илмий нашрлардан бўлган «Жамият ва бошқарув» журналининг 2022 йил 2-сони нашр этилганини маълум қиламиз.https://dba.uz/medias/media/other/1079/jurnal-2022-2-son.pdf

Журналнинг ушбу сонидан бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, соҳага доир энг сўнгги замонавий тенденциялар, олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти, истиқболдаги вазифалар, шунингдек, жамият ҳаётида кечаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ҳамда маданий-маърифий жараёнлар, халқаро алоқалар тўғрисидаги долзарб илмий мақолалар ўрин олган.

Батафсил:https://dba.uz/medias/media/other/1079/jurnal-2022-2-son.pdf

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 19/09/2022

Бугун Давлат бошқаруви академиясида "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" мавзусидаги илмий-амалий очиқ давра-суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил: dba.uz

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 10/09/2022

Академия ходимлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг III даражали “НАМУНАЛИ ХИЗМАТИ УЧУН” кўкрак нишони билан тақдирланди.

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Мудофаа вазирлиги офицерлар таркиби учун малака ошириш курслари мунтазам ташкил этилади.
✅ Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрам муносабати билан Мудофаа вазири Б.Курбанов бир неча йиллик ҳамкорликнинг ижобий натижаларини қайд этган ҳолда, мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч осойишта ҳаётини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак касбий маҳоратини намоён этаётган, ҳамкор куч тузилмалари ва ташкилотлар ходимларини, жумладан,
Академия ректори А.Ш.Бекмуродовни, Академия ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Х.Т.Азизовни ҳамда илмий ишлар ва ҳалқаро алоқалар бўйича проректор А.Ю.Умаровни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг III даражали “НАМУНАЛИ ХИЗМАТИ УЧУН” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 07/09/2022

✅ 2022 йил 6 сентябрь куни халқаро эксперт ва Ximpulse компанияси асосчиси Эрика Шлеппи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
✅ Учрашув мақсади – давлат бошқаруви ва номарказлаштириш соҳасидаги устувор масалаларни муҳокама қилиш ҳамда ушбу соҳалар бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашиш.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 07/09/2022

🗓 2022 йил 8-15 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ташкил этилаётган ўқув машғулотларини самарали ташкил этиш, участка комиссиялари аъзоларига яратилган шарт-шароитлар, ўқув машғулотларини белгиланган график асосида ўтказилиши ва бошқа ҳолатларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори А.Ш.Бекмуродов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзоларини ўқитиш бўйича ҳудудларда ташкил этиладиган ўқув биноларига ташриф буюрди.
🔰 Ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳудудларга амалга оширилаётган ўқув машғулотларига амалий кўмак бериш ва уларни ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 06/09/2022

✅ Янги Ўзбекистонни барпо этишда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлашга асосий эътибор қаратилган.
✅ Шу мақсадда жойларда Конституциямизга киритиладиган ўзгартиришларга овоз бериш бўйича тадбирга тайёргарлик кўрилмоқда.

✅ Жорий йилнинг 6 сентабрь куни Академия ректори, Ишчи гуруҳ раҳбари А.Бекмуродов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни ташкил қилиш учун амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ўрганишлар давомида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

31/08/2022

Буюк ўтмишини эъзозлаган юрт,
Осмонида мангу хумолари бор.
Ҳуррият байроғин баланд тутган юрт,
Истиқлолдек нурли наволари бор.

Жалолиддин бўлиб порлаган ўзбек,
Соҳибқирон бобом адолати бор.
Илму маърифатда шавкати буюк,
Меҳру муҳаббатда нафосати бор.

Бугун улуғ карвон - йўлбошинг элим,
Жонажон Ватанда инсон азиздир.
Истиқлол тўйинг муборак юртим,
Мангу яшашингга ўқиймиз такбир.

Бобур издошлари Ҳиндда ғолибдур,
Берунийни билган етук авлод бу.
Алп қомат ўғлонлар дунёга машҳур,
Жаннатларга макон Ўзбекистон бу.

Мансур Юнус

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 31/08/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали томонидан 2022 йил 22-27 август кунлари Хоразм вилоятидаги “Uztex Group” МЧЖ ҚК Шовот филиали раҳбар кадрлари учун “Замонавий бошқарув” ва “Бошқарув маҳорати” номли малака ошириш курси ўтказилди.
Мазкур малака ошириш курси енгил саноат тизимидаги раҳбар кадрларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тренинг машғулотлари Академия филиалининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан интерфаол усулларда олиб борилди.
Ушбу малака ошириш курслари ишлаб чиқариш корхонаси тизимидаги раҳбар кадрларга бошқарувнинг замонавий билим ва кўникмаларига эга бўлишда, касбий билим ва компетенцияларини ҳамда раҳбарлик кўникмаларини доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашади.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 31/08/2022

✅ 30-avgust kuni Davlat boshqaruvi akademiyasida “Yangi O'zbekistonda inson aziz, el aziz” mavzuida Mustaqillik bayramining 31 yilligiga bag'ishlangan bayram tadbiri bo'lib o'tdi.
✅ Tadbirni Akademiya rektori A.Bekmurodov kirish so'zi bilan ochib jamoani tabrikladi. Bir guruh xodimlar faol mehnati tufayli esdalik sovg'alar bilan taqdirlandi.
✅ Tadbirdan so'z olgan professor-o'qituvchilar, xodimlar istiqlolning yutuqlari va ulug' ne'mat ekanligi, bugungi o'zgarishlar xususida to'lqinlanib gapirdilar.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 11/08/2022

Самарали давлат бошқаруви ва ташкилий салоҳият бўйича халқаро эксперт Джонатан Слейтер билан учрашув бўлиб ўтди.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти Лойиҳа офиси таркибидаги экспертлар гуруҳи аъзоси - Самарали давлат бошқаруви ва ташкилий салоҳият бўйича халқаро эксперт Джонатан Слейтер билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов учрашув ўтказди.

Учрашув мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 август куни давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселекторда қўйилган вазифалар ижроси ҳамда Академия фаолиятини трансформация қилиш юзасидан халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш.

Батафсил: https://dba.uz/news/djonatan-sleyter/

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 11/08/2022

Ханнс Зайдель жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси раҳбари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти Ханнс Зайдель жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Жавхар Дустов билан учрашув ўтказди.

Учрашув мақсади – 2021-2023 йилларга мўлжалланган Шериклик тўғрисида келишув қисмининг 2022 йилги Молиявий режасини ижроси бўйича келишиш.

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 09/08/2022

Жорий йилнинг 9 август куни Давлат бошқаруви академиясида “Томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш йўллари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда 5 та долзарб мавзуда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг раҳбар ва масъул ходимлари билан биргаликда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) лойиҳаси раҳбари ва вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

05/08/2022

#Муносабат

Ривожланган иқтисодиётга эришишда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш муҳим

Сума Чакрабарти, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси

05/08/2022

Давлат хизматчиларининг билими, малакаси, кўникмаси - энг муҳим мезон бўлиши керак

28/07/2022

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти – Инсон ресурслари бўйича биринчи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари сифатида иштирок этмоқда.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Республикаси Давлат бошқаруви академиялари раҳбарлари қатнашмоқдалар.

Форум давомида Ўзбекистонда давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ҳам тубдан трансформация қилиш, бу йўлда дунёдаги энг илғор билимлар, моделлар ва технологияларни чуқур ўрганиш ва уларни миллий амалиётимизга кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил: dba.uz

Бизни кузатиб боринг👇
Telegram (https://t.me/dbacademy)

Photos from Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси's post 27/07/2022

Жорий йилнинг 26 июль куни Сиракуз университети Максвелл фуқаролик ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби раҳбари Даниель Нелсон Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Учрашув мақсади – давлат бошқаруви ходимларини ўқитишга мўлжалланган икки таълим ташкилоти ўртасида бошқарув ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Бизни кузатиб боринг👇
Telegram (https://t.me/dbacademy)

Want your business to be the top-listed Government Service in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Videos (show all)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ректори Адҳам Бекмуродов ҳамда Академиянинг би...
Бугунги кунда ҳар соҳада малакали мутахассисга эҳтиёж юқори, ҳаттоки аёлларга қўйилаётган талаб кучли. Замонавий бошқару...
#МуносабатРивожланган иқтисодиётга эришишда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш муҳимСума Чакрабарти, Ўзбекистон Президенти Ш...
#Munosabat#Uzbekiston24Давлат хизматчиларининг билими, малакаси, кўникмаси - энг муҳим мезон бўлиши керак
#OAB_биз_ҳақимиздаЯнгиликлар 24 | Ички туризм хизматларини диверсификация қилиш борасидаги малака ошириш ўқувлари давом ...
Янгиликлар24 | Давлат бошқаруви академияси “Келажак лидерлари” махсус ўқув курси Бизни кузатиб боринг👇Telegram (https://...
“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратур...
ҳокими ёрдамчисининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари.
APA and KOICA

Telephone

Address

Tashkent
100066
Other Government Buildings in Tashkent (show all)
Toshkent-AERO IBK, Специализированный таможенный к Toshkent-AERO IBK, Специализированный таможенный к
Tashkent, 100167

Официальная страница СТК "Ташкент-АЭРО". Новости в там?

РСНПМ центр наркологии РСНПМ центр наркологии
поселок Салар, Улица Ором, дом 1
Tashkent

Республиканский специализированный научно-практичес?

PR-center AIMC PR-center AIMC
30, Navoi Street
Tashkent, 100129

Official account of PR-Center Agency of Information and Mass Communications under the Administration

Geologiya Fanlari Universiteti / University of Geological Sciences Geologiya Fanlari Universiteti / University of Geological Sciences
Улица Олимлар, 64
Tashkent, 100041

Научная работа и образование в сфере геологических на?

Uzkimyoimpeks Uzkimyoimpeks
Улица Навои, 38
Tashkent, 100011

Экспорт химической продукции

O'zkomnazorat - Узкомназорат O'zkomnazorat - Узкомназорат
100200, Toshkent Shahar, Shayxontohur Tumani, Labzak Ko’chasi, 136 Uy./100200,
Tashkent

O'zkomnazorat aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari, davriy bosma nashrlarni tarqatish yuzasidan nazoratni amalga oshiruvchi maxsus vakolatli davlat organi...

Toshkent mintaqaviy temir yo'l uzeli Toshkent mintaqaviy temir yo'l uzeli
Kichik Halqa Yo'li
Tashkent

O'zbekiston Milliy arxivi - Национальный архив Узбекист O'zbekiston Milliy arxivi - Национальный архив Узбекист
Республика Узбекистан, г. Ташкент, Улица Чил
Tashkent

Agrosanoat majmuida xizmatlar ko'rsatish markazi davlat unitar korxonasi Agrosanoat majmuida xizmatlar ko'rsatish markazi davlat unitar korxonasi
Markaz 14, 27-uy
Tashkent

Paxta va don mahsulotlari, qishloq xo'jaligi ekinlari urug'larini sertifikatlashtirish

Xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash davlat maqsadli jamg‘armasi Xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash davlat maqsadli jamg‘armasi
Малая кольцевая дорога 5 А
Tashkent, 100121

Jamg'arma : Xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, sogʻligʻini saqlash, ayollar sportini rivojlantirish, mehnat va oʻqish sharoitlarini yaxshilash bilan bogʻliq tadbirlar...

Soliq-servis DUK Soliq-servis DUK
Улица Мукумий, 166
Tashkent, 100096