Dialog NNT
Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Dialog NNT, Nonprofit Organization, Юнусобод тумани, 4-квартал, 34, Tashkent.
25/07/2023
🔰ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СЕМИНАР СТАРТ ОЛДИ
🗓Тошкент шаҳрида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими, Мирзо Улуғбек туманлараро намунали маркази, «Диалог» ННТ билан ҳамкорликда давлат буюртмасига асосан ижтимой мослашув хоналар, маҳалла фаоллари, ИИБ масъул ходимлари салоҳиятини ошириш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакилларининг идоралараро ҳамкорлигини кучайтириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш, гендер зўравонлик ва гендер зўравонлик ҳодисаларига жавоб бериш стандарт операцион тартибларига (СОТ) асосан жавоб бериш, билим кўникмаларини шакллантириш ва амалиётда қўллаш бўйича семинар бўлиб ўтди.
18/07/2023
Жорий йилнинг май-июн ойларида Республикамизнинг 10 та худудида Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг давлат буюртмаси асосида “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга ижтимоий ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида “Диалог ННТ билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 11 апрелдаги №829-сонли Қонуни мазмун-моҳияти, янги белгиланган жавобгарликлар ва жамиятга таъсири ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ишлашда янги вазифаларни қўйиш масалаларида ДАВРА СУХБАТИ хамда ИИБ ходимларининг салоҳиятини ошириш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакилларининг идоралараро ҳамкорлигини таъминлаш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш, гендер зўравонлик ва гендер зўравонлик ҳодисаларига жавоб бериш бўйича стандарт операцион тартибларига (СОТ) асосланиб жавоб бериш билим кўникмаларини шакллантириш ва амалиётда қўллаш юзасидан семинар-тренинглар ташкил килинди.
15/07/2023
Жорий йилнинг 3-7 июл кунлари Тошкент шаҳри Навруз мехмонхонасининг конференц залида Ҳалқаро қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий делегацияси “Диалог” ННТси хамда Республика Ташхис маркази билан ҳамкорликда “Можароли худудлардан қайтарилган рухий ва ижтимотий–рухий эзилган оилалар, шахсларга рухий саломатлигини ва ижтимоий рухий ҳолатини яхшилашни қўллаб–қувватлаш” лойиҳаси доирасида “Психологик травмага дуч келган катталар ва болаларга психологик ёрдам кўрсатиш” мавзусида 5 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу 5 кунлик семинар тренингда иштирокчиларга “Рсихологик травма нима? У кандай келиб чикади?”, “Психологик таьлим”, “Психологик травма устида ишлаш”, “Болаларда кўринмас травмаларини даволаш” каби мавзулар буйича чукурлаштирилган назарий хамда амалий билимлар берилди.
Ушбу семинар–тренингни тугатган битирувчи мутахассисларга сертификатлар топширилди.
Хозирги кунда мутахассислар вилоятларда максадли гурух билан ишлашни бошлашди!
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Website
Address
Tashkent