Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov

Қарши тумани ҳокими

05/10/2022

Қарши тумани ҳокими Бехзоджон Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган махсус малака ошириш курсини муваффаққиятли тамомлади.

02/05/2022
21/03/2022

Ассалому алайкум!

Қадрли дўстлар!

Барчангизни бу йилги Наврўз олам - шарқона янги йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мана шу қутлуғ кунда Сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!

Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!

Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!

Ҳурмат билан,

Бехзоджон Юсупов.
Қарши тумани ҳокими.

07/03/2022

Ҳурматли туманимизнинг мунис онажонлари, опа-сингилларимиз!

Сизларни Баҳор айёми кириб келиши биланоқ байрамлар орасида алоҳида ўрин тутадиган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" билан муборакбод этаман.

Кўклам ташрифи билан борлиқнинг уйғониши, гулу чечакларга бурканиши, кўнгилларга ажиб бир хуш кайфият бахш этишини Сиз мафтункор латофатли, малоҳатли, дилбар онажонларимиз, бувижонларимиз, устозларимиз ва опа-сингилларимизга қиёслаймиз.

Сизларда ҳаёт учун бахт, қувонч, гўзаллик, меҳр, муҳаббат, соғинч, маъно-мазмун, далда каби ижобий ҳислатлар мужассам. Баҳор айёмининг илк кунлари ҳам бежиз аёллар айёми билан кутиб олинмайди. Чунки, гўзаллик ва нафосат рамзи бўлган баҳор Сиздан илҳом олади, янада гўзаллашади, турфаланади.

Юзларидан нур ёғилиб, ёшариб, кундан-кунга гўзаллашиб бораётган онажонлар ва опа-сингилларимиз Сизларни баҳорнинг илк айёми билан яна бир бор муборакбод этаман. Бахт, соғлик, доимо муваффақият ва оилавий фаровонлик тилайман. Сизларни йил давомида баҳорий кайфият тарк этмасин.

Ушбу қутлуғ айёмда Сизларга энг самимий, эзгу тилакларимни изҳор этганимдан бениҳоя мамнунман.

Ҳурмат билан,

Бехзод Юсупов.
Қарши тумани ҳокими.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 23/02/2022

Афғон уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилди

Туманимизда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар тугатилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан қарши туманилик "ветеран"лар учун байромона тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида "ветеран"ларга соғлиқ-саломатлик, куч-қувват доимо ҳамрох бўлиши таъкидланиб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Таъкидлаш керак, кун муносабати билан ўтган тадбирда навқирон ёшлигида ушбу машъум уруш сабабли бевақт вафот этган 9 нафар тумандошимиз хотирланди.

"Ветеран"лар билан учрашувда туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 17/02/2022

Қарши туманининг янги раҳбари Бехзод Юсупов биринчи сайёр қабулини ўтказди

Бугун, 17 февраль куни туман ҳокими Бехзод Юсупов ҳокимликка тегишли майдонда дастлабки сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда иштирок этган 244 нафар фуқаронинг муаммолари кўриб чиқилди.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида тахлил этилганда, имтиёзли уй бериш, уй-жой таъмири, "Темир дафтар"ларга киритиш, бир марталик моддий ёрдам, имтиёзли кредит ажратиш, контракт тўловларини тўлаб бериш, ёшга доир нафақалар, коммунал ва қуриш-таъмирлаш соҳаси бўйича, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, ерга оид низолар, иш билан таъминлаш, кўча очиш, солиқ тўловлари, маҳалла фуқаролар йиғинига оид ва бошқа қатор масалалари бўйича мурожаат қилинди.

Мурожаатларнинг 40 фоиздан ортиқроғи жойида ечимини топган бўлса ижроси вақт талаб этадиган мурожаатлар баённомага киритилиб, назоратга олинди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 17/02/2022

Қарши туманининг янги раҳбари Бехзод Юсупов биринчи сайёр қабулини ўтказди

Бугун, 17 февраль куни туман ҳокими Бехзод Юсупов ҳокимликка тегишли майдонда дастлабки сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда иштирок этган 244 нафар фуқаронинг муаммолари кўриб чиқилди.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида тахлил этилганда, имтиёзли уй бериш, уй-жой таъмири, "Темир дафтар"ларга киритиш, бир марталик моддий ёрдам, имтиёзли кредит ажратиш, контракт тўловларини тўлаб бериш, ёшга доир нафақалар, коммунал ва қуриш-таъмирлаш соҳаси бўйича, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, ерга оид низолар, иш билан таъминлаш, кўча очиш, солиқ тўловлари, маҳалла фуқаролар йиғинига оид ва бошқа қатор масалалари бўйича мурожаат қилинди.

Мурожаатларнинг 40 фоиздан ортиқроғи жойида ечимини топган бўлса ижроси вақт талаб этадиган мурожаатлар баённомага киритилиб, назоратга олинди.

12/02/2022

Бехзод Юсуповнинг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича туман аҳлига мурожаати

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 12/02/2022

Қарши тумани марказида жойлашган стадион ва парк билан бориб танишдим. Ўйламагандимки, аҳолиси 280 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи туманнинг марказида бундай ҳолатни учратаман деб. Лекин, ҳокимлик биноси остонасидаёқ муаммолар кутиб турган экан. Шуни айтишим лозимки, бугунги давлат раҳбаримиз олиб бораётган изчил ўзгаришлар бўлиб турган бир вақтда туман марказида болалар истироҳат боғи ва стадионнинг абгор ҳолатда туриши кечириб бўлмайдиган ҳолатдир.

09/02/2022

Бехзод Юсупов: Туман аҳлининг ишончини қозонишимиз шарт. Айни вақтда 58 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг иши қониқарсиз аҳволда. Ишни энг олис ва оғир маҳаллалардан бошлайман. Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини маҳалла аҳлидан сўрайман. Шунга қараб баҳо берилади. Чора кўрилади.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 09/02/2022

"Олдимизда турган вазифалар оғир, масъулиятли ва шарафли", - Бехзод Юсупов

Бугун туман ҳокими Бехзод Юсупов маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида ҳар бир масала бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

- Тўртта сектор раҳбари ҳар куни маҳаллабай ўрганишлар олиб борамиз. Албатта, ўрганиш давомида маҳалла аҳли билан суҳбатлашилади. Агар маҳалладагилар ҳоким ёрдамчисининг кимлиги ва аҳамиятини англаб етишмаган бўлишса, шунга қараб баҳо берилади. Менга тақдим этилган маълумотларга кўра 58 та маҳалладаги барча ҳоким ёрдамчиларининг иши қониқарсиз, - деди туман ҳокими.

Халқ ишончини қозониш учун талаб қатъий эканлиги таъкидланди.

09/02/2022

#9феврал Бугун ғазал мулкининг султони, буюк мутаффаккир Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Нозанинлар бенаволарға тараҳҳум айлангиз,
Лутф агар йўқтур, ғазаб бирла такаллум айлангиз.

Гаҳ бийик, гаҳ паст гирён кўрсангиз ушшоқни,
Фош кулмассиз, ниҳон боре табассум айлангиз.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 09/02/2022

Ҳоким тадбиркорлар билан учрашади

Бу ҳақида Қарши тумани ҳокими Бехзод Юсупов Мирмирон МФЙда мавжуд фойдаланилмасдан турган бўш бинолар ва тадбиркорлик субъектлари билан танишиши чоғида айтиб ўтди.

- Туманда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш бизнинг дастлабки муҳим вазифамиз, - деди туман ҳокими. - Яқин кунларда тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш хоҳишидаги туман фуқаролари билан учрашув ўтказаман.

Маълумот ўрнида, кеча бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессия ишида вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан Бехзод Юсуповнинг бир нечта хориж тилларини мукаммал эгаллаганлиги эътироф этилиб, туманда янги грандлар ва инвесторларни жалб этиш ҳамда тадбиркорлик учун замонавий имкониятлар яратилиши талаб этилаётганлиги таъкидлаб ўтилган эди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 09/02/2022

Янги ҳоким Қарши туманидаги зиёратгоҳга ташриф буюрди

Қарши туман ҳокими Бехзод Юсупов ва сектор раҳбарлари "Абу Муин Насафий" мақбарасига ташриф буюришди.

Шунингдек, туман раҳбари "Мирмирон" маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борган ҳолда ҳудуддаги мавжуд фойдаланилмасдан турган бўш бинолар ва тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан танишди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 07/02/2022

#тайинлов Қарши туманига ҳоким тасдиқланди

Бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар Юсупов Бехзоджон Фарходовични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Б.Юсупов 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

У Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

04/02/2022

Қарши туманида 12 маҳалла фуқаролар йиғинлари оғир маҳаллаларга киритилган бўлиб, ушбу маҳаллаларни ободонлаштириш баробарида ички йўлларини қум-шағал аралашмаси (ГПС) орқали таъмирланиши кўзда тутилган.

Ушбу ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган оғир тоифага киритилган маҳаллалар рўйхатига Ертепа МФЙ ҳам киритилган бўлиб, мазкур маҳалладаги лойли йўлларга ҳам тош ётқизилади.

Маълумот учун, оғир тоифадаги маҳаллалардан ташқари туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан тумандаги Қоратепа, Қовчин, Нукрабод, Ширкент, Узумзор, Мустақиллик, Кожор, Ҳилол, Боғобод, Гулистон, Файзобод, Тахтапул, Кат, Дўстлик, Ғубдин, Шодлик, Кахлак, Хониён, Қорақуччи, Қуйи Бешкент ва Талликурон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги тупроқли ички йўллар қум-шағал аралашмаси билан таъмирланмоқда.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 01/02/2022

"Потрон йўли"да жойлашган кўприк таъмирланмоқда

Хабарини берганимиздек, Қарши тумани ҳокими Махсуда Мустафаеванинг "Қарши туманидаги 4R90 ‘Қарши-Бешкент-Касби-Косон’ автомобиль йўлининг 12 кмдаги кўприкни реконструкция ва лойиҳа-смета хужжатларини тайёрланиши тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди.

(https://t.me/qarsh*tumaniuz/704)Туманимиз раҳбарининг тегишли қарори ортидан авария ҳолатига келиб қолган "Қарши-Бешкент-Касби-Косон" автомобиль йўлининг 12км.даги кўприк яъни туманимиз аҳли сўзи билан "Потрон йўли"даги кўприк таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, кўприк таъмири боис айланиб ўтиш йўли тайёр ҳолатга келтирилиб, йўл белгилари ўрнатилиб, кўприкда ҳаракатланиш чекланганди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 01/02/2022

📸 Туманимиз аҳлининг сифатли электр таъминоти бўйича қилган мурожаатлари ечимига қаратилган ишлар билан танишинг 👇

👉 Туман марказидаги йўл четида фойдаланилмасдан турган темир-бетон устунлар демонтаж қилиниб, оғир ҳудудларга бориб ўрнатилиши ишлари олиб борилмоқда. Асосан, Ғубдин, Файзобод ва Кожор МФЙларига демонтаж қилинган устунлар ўрнатилади;

👉 "Тахтапул"да 250 кВа трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилди;

👉 Ғубдин МФЙда яроқсиз симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштирилмоқда.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 01/02/2022

Иккинчи секторда туман прокурорининг саъй-ҳаракатлари самара бера бошлади

Хабарингиз бор, туманимизда оғир тоифага кирган маҳаллаларни яхшилаш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилган.

Ушбу амалий ишларда туман прокурори Тоғмурод Муродовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Хусусан, туманнинг иккинчи сектор раҳбари Қорақуччи МФЙдаги абгор йўллар яхшиланиши бўйича ишларни назорат қилаётган бўлса айни кунларда ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилишини ҳам таъминлаяпти.

Шунинг билан бирга бугун 700 дона дарахт кўчати олиб келиниб, Қорақуччи ва Кожор маҳаллалари аҳлига тарқатилмоқда.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 01/02/2022

Қарши туманида фаолият бошлаган барча ҳоким ёрдамчилари моддий-техника ускуналари билан таъминланди

Туманимизда фаолият бошлаган 58 та ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари компьютер жамланмалари, принтер, вебкамера, телефон аппаратлари, тезкор интернет ва мебель жиҳозлари билан таъминланди.

- Туман ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағлар эвазига ҳоким ёрдамчиларининг барчасига муносиб шароит яратиб бериш учун моддий-техника ускуналари топширилди, - деди туман ҳокими ўринбосари Беҳруз Муродов.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 01/02/2022

📸 Кун фотолари: Тахтапул ва Кожор МФЙларидаги чўп симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштирилди

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 01/02/2022

Тумандаги оғир тоифадаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Қарши туманидаги Ғубдин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини ободонлаштириш ишлари бошланди.

Хусусан, маҳалладаги Ўрикзор кўчаси ички йўлининг 500 метр қисмида қум-шағал аралашмаси (ГПС) ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, туманимиздаги 12 та маҳалла оғир тоифага киритилган бўлиб, ушбу ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ишлар ташкил этилмоқда. Аввалроқ, туман раҳбари бошчилигидаги сектор раҳбарлари оғир тоифадаги маҳаллалардан бири бўлган Қорақуччида ўрганишлар олиб боришганди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 24/01/2022

Ҳоким ёрдамчиларига муносиб шароит яратиб берилмоқда

Туманимизда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари компьютер жамланмалари, принтер, вебкамера, телефон аппаратлари, тезкор интернет ва мебель жиҳозлари билан таъминланмоқда.

Бугун ҳам бир гуруҳ ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари, принтер ва бошқа зарурий қурилмалар топширилди.

24/01/2022

#ТВ| 📹 Вилоят телевидениеси ижодкорларининг Қарши тумани Мустақиллик маҳалласидан тайёрлаган кўрсатувини томоша қилинг. (22-23 январь, 2022 йил)

20/01/2022

Эртага туманнинг биринчи сектор раҳбари ва туман ташкилот раҳбарлари аҳоли муаммоларига жойида ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказади.

Манзил: Файзобод МФЙ

Вақти: соат 10.00.

👉 Каналга уланиш: *tumaniuz

12/01/2022

📹 Қарши туманида таътил кунлари онлайн шаклда тўгараклар ташкил этилмоқда

«Баркамол авлод» болалар мактаби ташаббуси билан ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича онлайн шаклда тўгараклар ўтказилмоқда.

Ушбу видеолавҳалар ота-оналар ва туманимиз аҳлига мактабдаги тўгараклар фаолиятини тарғиб этиш мақсадида эълон қилинмоқда.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 12/01/2022

Маҳаллабай ногиронлиги бўлган фуқароларни хатловдан ўтказувчи гуруҳлар тузилди

Туман ҳокими ўринбосари Беҳруз Муродов раҳбарлигида Қарши туманидаги ногиронлиги бор фуқароларни маҳаллабай хатловдан ўтказиш мақсадида ишчи гуруҳлари тузилди.

Ушбу ишчи гуруҳлари таркибига туман туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда ҳамширалари ҳам жалб этилди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 12/01/2022

⚡️Билимдонлар беллашуви

Тумандаги Кожор, Қовчин, Потрон, Сарой, Ертепа, Тинчлик МФЙ ёшлари учун Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Билимдонлар беллашуви» викторинаси ўтказилди.

Иштирокчиларга викторина давомида ўзбекистон тарихи, Ўзбекистон қуролли кучлари тарихидан тузилган саволлар берилди.

Натижаларга кўра "Потрон" маҳалла ёшларидан иборат жамоа биринчи ўринни, "Ертепа" ва "Тинчлик" маҳалла ёшларидан иборат жамоалари эса кейинги ўринларни эгаллашди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 12/01/2022

Қарши туманида мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

Кеча, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи Комила Қаноатова ва тегишли масъуллар иштирокида Чароғил МФЙда истиқомат қилувчи аёлнинг мурожаати хонадонига бориб ўрганилди.

Ўрганишлар якунида мурожаатчига никоҳни расмийлаштириш ва бошқа тегишли ҳужжатларни тиклаш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

12/01/2022

#Депутатназорати Халқ вакили ўзи сайланган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борди

Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши депутати Руҳиддин Бердиев ўз ваколати доирасида Хониён, Дашт ва Тараққиёт МФЙларида ўрганишлар олиб борди.

👉 Хониён маҳалласи: Туман ҳокимлиги томонидан хониёнлик икки фуқаронинг соғлигини тиклаш (жарроҳлик амалиёти ҳаражатлари учун) мақсадида 2 млн ва 7 млн сўм маблағ ажратилганди. Депутат ушбу хонадонларга бориб, фуқароларга пул маблағлари ажратилганлиги ва ҳозирда уларнинг аҳволи билан танишди. Айни вақтда икки фуқаронинг ҳам аҳволи ижобий ҳолатда. Руҳиддин Бердиев туман кенгаши сессияси кўтариб чиққан Хониён МФЙ Улуғбек кўчасида қум-шағал қопламаси ётқизиш ишларининг ҳолати билан ҳам танишди.

👉 Хониён, Дашт, Тараққиёт МФЙ аҳолисига хизмат кўрсатувчи кўп йиллар таъмирланмай қолганлиги боисидан бир аҳволда бўлган қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилиб, қурилиш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича пудратчи ташкилот вакиллари билан суҳбат қурилди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 11/01/2022

📸 Кун фотоси: Вилоят ҳокимининг ўринбосари шифокорни табриклади

Хабар берганимиздек, бугун Қарши тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдашев, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тулаков иштирокида Қарши туманидаги тиббиёт муассасалари ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашув давомида 52-сонли Оилавий поликлиника бош шифокори Дилфуза Жўраеванинг таваллуд куни муносабати билан тумандаги тиббиёт муассасалари номидан вилоятдан ташриф буюрган меҳмонлар жонкуяр шифокорни табриклашди.

Самимий ва очиқ ўтган учрашувда муҳим масалалар соҳада ўзгариш кутаётган муаммолар ҳам тингланиб, шу билан бир қаторда фидойи туманимиз тиббиёт ходимларига яхши кайфият ҳам улашилди. 📹

Шу ўринда Қарши тумани ҳокимлиги жамоаси ва Халқ депутатлари тумани кенгаши депутатлари шифокор сифатида тажрибали, депутат сифатида ташаббускор Дилфуза Жўраевани яна бир бор туғилган куни билан табриклайди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 11/01/2022

Тиббиёт ходимлари билан навбатдаги учрашув Қарши туманида бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдашев, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тулаков ва Қарши туманидаги тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда, тиббиёт соҳасидаги муаммолар тингланиб, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар эшитилди ва тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши бўйича келишиб олинди.

11/01/2022

"Ҳоким ёрдамчилари" расман иш бошлади

Вилоят ҳокимининг жорий йил 11 январдаги фармойиши билан, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 796 нафар ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни (меҳнат шартнома, қарор, буйруқ ва ҳ.к) расмийлаштириш вазифаси топширилди.

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга берилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ–31-сон қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда амалга оширилади.

📸 Қарши туманидаги 58 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси лавозимларига тегишли тайинловлар билан юкланган расм орқали танишишингиз мумкин.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 11/01/2022

⚡️ Қарши туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди

Қарши туманида 14 Январ-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони уюштирилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва асосан ёшлар иштирок этишди.

Марафон тадбирида 500 дан ортиқ спортсеварлар қамраб олинди.

10/01/2022

Қарши туманидаги мактабнинг 1-синф ўқувчиси спектакл саҳналаштирди

Туманимиздаги 19-сонли ўрта таълим мактабининг 1 - синф ўқувчиси Равшанова Умида "Зумрад ва Қиммат" эртагини саҳналаштирди. 👏👏👏👏

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 10/01/2022

“Армия ва халқ – бир тану бир жон!”

Қарши туманидаги Маданият марказида юқоридаги сарлавҳадаги шиор остида "Ҳарбийлар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 10/01/2022

Нуристонликлар мурожаати масъул иштирокида ҳал этилди

Қуйи Бешкент МФЙ, Нуристон кўчаси 400 метр қисми қум-шағал қопламаси билан яхшиланганди.

(https://t.me/qarsh*tumaniuz/3244)Бироқ, ички йўлнинг ҳолати қониқарли эмаслиги юзасидан қолдирилган мурожаат туман ҳокимининг ўринбосари Даврон Абдурашидов томонидан жойига бориб ўрганилди.

Қум-шағал қопламаси ётқизилган йўл рисоладагидек бўлсада мурожаат ортидан ушбу ички йўл қайтадан таъмирлаб берилди.

Қўшимча: туман идоралари ва тумандошларимиз ўртасида кўприк бўлиш мақсадида ҳокимликнинг телеграмдаги саҳифасида изоҳлар қолдириш мумкин бўлди.

Аслида, бу Қарши тумани ҳокимининг ташаббусидир. Шу боис, қолдирилган изоҳлардаги мурожаатларга алоқадор масъуллар томонидан, тезкор ечим топиш, вақт талаб этиладиган мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш беришга ҳаракат қилинмоқда.

Гуруҳ фойдаланувчиларига суҳбатни тўғри талқин этиш, имкониятдан эса унумли ва онгли тарзда фойдаланиш, изоҳларда самимий, мурожаатда аниқ, асосли маълумот келтирилса, ечими ҳам бўлишини билдириб қоламиз.

10/01/2022

#Ваканция 17 январь куни, соат 10:00 да Қарши шаҳридаги Ишга марҳамат Мономарказида Москванинг "Камаз" заводига барча қурилиш ишлари бўйича танлов ўтказилади. Танловдан муваффақиятли ўтганларга суғурта, вакцина, қизил паспорт олишларида ёрдам кўрсатилади ва энг асосийси йўл харажатлари ҳамда патент расмийлаштириш мутлақо бепул бўлади. Ойлик иш ҳақи эса иш ҳажмига қараб, 400-800 АҚШ долларини ташкил этади. Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, Ишга марҳамат Мономарказида (Мўлжал: Ойдин бозор рўпараси). Батафсил маълумот: 👉 91 321-88-97.

Маълумот ўрнида, Қарши тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан декабрь ойи давомида 135 нафар туман фуқаролари Россия Федерациясининг завод ва корхоналарига юқорида санаб ўтилган қулайликлар таъминланган ҳолда ишга жойлашишди.

10/01/2022

Отчопар қишлоғида 330 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси қурилади

Қарши туманидаги 68-сонли умумий ўрта таълим мактаби Манғит маҳалла фуқаролар йиғини Отчопар қишлоғида жойлашган.

Ушбу мактаб туман Инвестиция дастурига киритилган бўлиб, туман ҳокимининг ўринбосари Даврон Абдурашидов ва тегишли масъуллар дастур ижросини таъминлаш мақсадида янги мактаб биноси учун ер танлаш, лойиҳа-смета ишларини бошлаш бўйича амалий ишлар олиб боришмоқда.

Маълумотга кўра, 68-сонли мактабга янгидан 330 ўринли бино қуриш учун бўш турган 1 гектар ер майдони ажратилиб, қурилиш ишларига 4 млрд 410 млн сўм маблағ сарф этилади.

Суратда туман ҳокимининг ўринбосари Даврон Абдурашидов Отчопар қишлоқ аҳли билан биргаликда янги замонавий бино учун ер танлаш жараёни тасвирланган.

Photos from Бехзод Юсупов - Bexzod Yusupov's post 10/01/2022

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев Мирмирон ва Потрон маҳаллалалари ҳудудида ҳоким ёрдамчилари иштирокида аҳоли хонадонларида бўлди.

Ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар ўтказилди ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Category

Telephone

Website

Address

Қашқадарё вилояти Қарши тумани
Tashkent
-
Other Politicians in Tashkent (show all)
Honeymoon Rasmiy Uzbekistan Honeymoon Rasmiy Uzbekistan
Toshkent Sergeli Mirza Tursunzoda 42 A
Tashkent, 100005

Honeymoon shifobaxsh asali Здоровье/красота ʜᴏɴᴇʏᴍᴏᴏɴ ᴛᴀʙɪɪʏ ᴀꜱᴀʟɪ

Sardor Rahimiy kanali Sardor Rahimiy kanali
Tashkent

t.me/sardor_rahimiy Instagram: @sardor.samarqandiy

Akmal Burhanov Akmal Burhanov
Tashkent, 100017

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш қў?

Академия Государственного Управления при П Академия Государственного Управления при П
Узбекистан
Tashkent, 100003

Официальная страница Академии Государственного Управ

Islom Karimov Xotirasi Islom Karimov Xotirasi
Tashkent

Islom Abduganiyevich Karimov 30-yanvar 1938-yil Samarqand - 2-sentabr 2016-yil (78 yoshda) Toshkent