«Ilm-fan va innovatsion rivojlanish» ilmiy jurnali

21/11/2022

ИМПАКТ-ФАКТОР

⚡️Бугунги кунда илмий журналлар нуфузи “The impact factor” (Импакт-фактор) деб номланган баҳолаш кўрсаткичи ёрдамида аниқланади. Ҳар уч йилда бир марта аниқланадиган ушбу кўрсаткич деярли барча ихтисослашган журналларнинг интернет саҳифаларида мавжуд. Бу кўрсаткич бирор журналда икки йил мобайнида нашр этилган ҳар қандай мақолага бошқа муаллифлар томонидан берилган иқтибослар миқдорини билдиради. Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, илмий журнал шунча нуфузли ҳисобланади.

📌Импакт-фактор ИФ = А / В формуласи асосида ҳисобланади. Бунда А – муаллифлар томонидан 2022 йилда (масалан) журналда 2021 ва 2020 йилларда чоп этилган мақолаларга берилган иқтибослар сони; В – 2021-2020 йилларда журналда чоп этилган мақолалар миқдори.

15/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Холмўминов Шайзоқ Раҳматович томонидан ёзилган "Қишлоқ жойларда аҳолининг норасмий иш билан бандлигини камайтиришнинг самарали механизмларининг методологик асослари" номли мақола чоп этилди.

✅Ушбу мақолада рақамлаштирилган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида норасмий иш билан бандликни камайтиришнинг самарали механизмларининг методологик асослари ишлаб чиқилган. Унда республикамиз қишлоқ ҳудудларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг норасмий иш билан бандлик ҳолати тизимли таҳлил этилган. Маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг илмий қарашларини чуқур таҳлил этиш асосида норасмий иш билан бандликни камайтириш бўйича методологик тадқиқотлар олиб бориш зарурияти асосланган.

15/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таянч докторанти Маматов Баходир Қулдошович томонидан ёзилган "Ўзбекистон Республикаси ташқи савдоси таркибининг 2022–2026 йиллар учун прогноз кутилмалари" номли мақола чоп этилди.

✅Мақолада Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдоси таркиби ўрганилиб, шу асосда таҳлил олиб борилган. Унда кейинги йилларда мамлакатимиздаги чуқур ислоҳотлар сабаб барча соҳаларда бўлгани каби ташқи савдода ҳам туб ўзгаришлар кузатилаётганлиги, шунингдек, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар сабабли ташқи савдонинг ошаётганлиги, мамлакатимизнинг экспорт рақобатбардошлиги мустаҳкамланаётганлиги келтириб ўтилди. Тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдоси таркиби учун R компьютер дастурида иерархик вақтли қаторлар тўплами усули ёрдамида 2022–2026 йиллар прогнози ишлаб чиқилган.

15/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Гулистон давлат университети таянч докторанти Эшпулатов Достонбек Баҳодир ўғли томонидан ёзилган "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш барқарорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий мeханизми таҳлили" номли мақола нашр этилди.

✅Мазкур мақолада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари таҳлил қилинган. Эмпирик назарий усуллардан фойдаланиб, маҳаллий ва хорижий илмий адабиётлар ўрганилган. Олинган натижалар асосида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсишни акс эттирувчи муҳим кўрсаткичлар аниқланган ва тизимлаштирилган. Статистик кўрсаткичлар макро, мезо (алоҳида тармоқ) ва микро (корхоналар) даражасида гуруҳланган. Дисперцион таҳлил асосида иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг барқарорлик даражасини баҳолаш натижасида бир қатор кўрсаткичларда юқори беқарорлик даражаси аниқланган. Шунингдек, қиёсий таҳлил давомида хусусий кўрсаткичлар ва халқаро кўрсаткичлар солиштирилган ҳамда ўхшашликлар аниқланган. Шу билан бирга, илмий тадқиқот натижаларини умумлаштириб, аграр соҳада барқарор иқтисодий ўсиш механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий таклифлар берилган.

15/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи, физика-математика фанлари доктори, профессор Нематов Шерзод Қаландарович, шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ходимлари — техника фанлари доктори, профессор, халқаро алоқалар бўйича проректор Маннанов Улуғбек Васикович, техника фанлари номзоди, доцент, “Машинасозлик технологияси” кафедраси мудири Мухиддинов Зайниддин Носирович ҳамда ”БНТУ «Политехника» илмий-технологик парки” Республика инновацион унитар корхонаси (Беларусь Республикаси) "Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бўлими" бошлиғи Дудко Наталья Анатольевна томонидан ёзилган "Унивeрситeт 3.0 модели шартларида таълим сифатини таъминлаш" номли мақола чоп этилди.

✅Мақолада замонавий университетнинг институционал моделлари, олий таълим муассасалари фаолиятининг вазифалари, функциялари ва хусусиятлари “Университет 3.0” модели асосида таҳлил қилинган бўлиб, у олий ўқув юртларида таълим, фан, инновация ва тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш ўртасидаги интеграция, шунингдек, мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантириш ва академик таълим тармоғини халқаролаштиришни назарда тутади.

15/11/2022

📣📣“Ilm-fan va innovatsion rivojlanish” ilmiy jurnalining 2022-yildagi oxirgi 6-soni nashrdan chiqdi.

12/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходимлари — Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Беркинов Бозорбой Беркинович, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдурахманова Гулнора Қаландаровна ҳамда “Иқтисодиёт” факультети декани, PhD, доцент Амиров Лочинбек Файзуллаевич томонидан ёзилган "Олий таълим муассасаларида илмий-инновацион марказлар ташкил этиш ва ривожлантириш йўллари" номли мақола нашр этилмоқда.

✅Мақолада олий таълим муассасаларида илмий-инновацион тадқиқотларни ривожлантириш учун илмий лаборатория (марказ)лар ташкил этишнинг инновацион йўллари таклиф қилинган. Шунингдек, долзарб илмий-инновацион мавзулар танлашнинг асосий мезонлари ва шартлари, илмий лабораториялар ташкил этиш учун маблағ топиш манбалари, лабораторияда босқичма-босқич малакали илмий кадрларни ишга жойлаштириш, бунда кредит-модуль тизимидан фойдаланиш механизмлари асослаб берилган.

11/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раис ўринбосари, профессор, иқтисодиёт фанлари доктори Ахмедов Дурбек Қудратиллаевич, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори, катта илмий ходим, иқтисодиёт фанлари номзоди Абдувалиев Абдулазиз Абдувалиевич ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази мустақил изланувчиси Нўмонов Камолитдин Фарҳодович томонидан ёзилган "Ўзбeкистоннинг глобал инновацион индeксидаги рақобатбардошлигининг дунё бўйича эътирофи" номли мақола чоп этилмоқда.

✅Жаҳон иқтисодиётининг инновацион ривожланиш тенденциялари таҳлили асосида ГИИ рейтинги ҳамда рейтингдаги 50 та илғор мамлакатлар гуруҳида рақобат кураши мавжудлиги аниқланди. ГИИнинг 50 та илғор мамлакатлар рейтингининг аҳоли жон бошига даромадлари бўйича таҳлили асосида Ўзбекистоннинг мазкур гуруҳга аъзо бўлиши имкониятлари асослаб берилди.

✅Ўзбекистоннинг ГИИ рейтингида 50 та илғор мамлакатлар қаторига киришида кўмак берувчи Вьетнам ва Ҳиндистон рейтинглари таҳлил қилинди. “Инсон капитали ва тадқиқотлар” индекси бўйича кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида Қозоғистон тажрибасини ўрганиш таклиф этилган. Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини шакллантиришда фойдаланиш мумкин.

10/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Тошкент архитектура-қурилиш институти докторанти Қаршиев Шариф Шерқулович томонидан ёзилган "Қуёш иссиқлик таъминотида ўзини ўзи дренаж қилувчи вентури қувурларининг геометрик ўлчамлари ва гидродинамик хусусиятларини ҳисоблаш" номли мақоласи нашр этилмоқда.

✅Ушбу тадқиқот иши гидродинамик иш режимларини оптималлаштириш орқали ўзини ўзи дренаж қилувчи қуёш иссиқлик таъминотида энергия самарадорлиги ва ишончлилигини оширишни таъминлайди. Шундан келиб чиқиб, мазкур тадқиқотнинг мақсади сув иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг қуёш коллекторларини музлашдан ҳимоя қилишнинг мавжуд ва энг истиқболли усулларини таҳлил этиш, шунингдек, ўзини ўзи дренаж қилувчи қуёш иссиқлик таъминотида гидродинамика қонуниятларини аниқлашдан иборатдир.

10/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти ходимлари — техника фанлари доктори, профессор, лаборатория мудири Ашуров Ниғмат Рустамович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), кичик илмий ходим Ҳақбердиев Элшод Олмосович, таянч докторант Бердиназаров Қодирбек Нуридин ўғли ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети физика факультети магистранти Абриев Шахзод Акбар ўғли томонидан ёзилган "Поливинилхлорид ва полиэтилен асосидаги полимер аралашмалари физик–механик хусуcиятларига компатибилизатор ва аралаштириш тезлигининг таъсири" номли мақола чоп этилмоқда.

✅Ушбу ишда, суюқланма ҳолатидаги турли нисбатлардаги ПВХ/ПЭ полимер аралашмасига икки турдаги компатибилизаторлар таъсирида, аралаштириш тезлигини уларнинг деформацияланиши ва эластик мустаҳкамлик хусусиятларига таъсири ўрганилди. ПВХни пластификатор билан пластификацияланиш самарадорлигига аралаштириш тезлигининг ортиб бориши орқали эришилиши аниқланди, бу эластик модулининг ва оқувчанлик чегарасидаги кучланишнинг камайиши орқали тушунтирилди.

✅Компатибилизаторсиз ПВХ матрицали полимер аралашмалар учун ПЭ миқдорининг кўпайиши оқувчанлик чегарасидаги кучланиш ва узилишдаги нисбий узайишнинг камайишига олиб келди. Интенсив аралаштиришда аралашманинг тенг миқдорлари учун деформация эгри чизиқлари оқувчанлик зонаси ва ориентация тартибланиши кузатилди.

10/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тақдиқот университети ходими — т.ф.д., профессор Айбек Арифжанов, магистрант Хумора Жалилова ҳамда Нитрадаги Словак қишлоқ хўжалиги университети ходими — т.ф.д. Татиана Калетова томонидан ёзилган "Sprinkler суғориш усулининг гидравлик самарадорлигини баҳолаш" номли мақола чоп этилмоқда.

✅Мақолада sprinker суғориш тизими самарадорлигини баҳолаш ва ишончли лойиҳалаш учун айрим дала тадқиқотларини бажариш усуллари ёритилган. Шунингдек, суғориш тизимида сув сарфининг ҳудуд бўйлаб тақсимланиши ва ундаги йўқотишлар таҳлил қилинади.

08/11/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Материалшунослик институти ходимлари — физика-математика фанлари номзоди, директор Парпиев Одилхужа Раимхужаевич, техника фанлари доктори (DSc), лаборатория мудири Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Саидивалиханович ҳамда кичик илмий ходим Акбаров Расулжон Юсуфович томонидан ёзилган "Концентрацияланган мужассамланган қуёш нурланиши оқими таъсирида эритиш орқали металлургия техноген чиқиндилари таркибидан металл қотишмаларини ажратиб олиш жиҳатлари" номли мақола нашр этилмоқда.

✅Ушбу мақолада ноорганик материалларни қайта ишлаш технологик жараёнларида, хусусан, концентрланган юқори зичликдаги қуёш радиацияси оқимида материалларни қайта ишлашда ойна-концентрацион тизимлар асосидаги қуёш қурилмаларидан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган

08/11/2022

⚡️Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 6-сонида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ходимлари — техника фанлари доктори, профессор Иргашев Амирқул ҳамда докторант Курбанов Беҳзод Баҳодир ўғли томонидан ёзилган "Газ тақсимлаш вали кулачоги профилининг геометрик кўрсаткичлари ва ейилишбардошлиги" номли мақоласи чоп этилмоқда.

✅Мақолада Д-240 ички ёнув двигатели тақсимлаш вали кулачоклари профилининг ташкил этувчи қисмлари, кулачок профили ва турткич гильзасидан иборат бўлган ишқаланиш жуфтлигига қўйилган талаблар ҳамда уларнинг конструктив хусусиятлари таҳлил қилинган.

✅Киритиш ва чиқариш кулачок профилларининг ташкил этувчи қисмлари ўлчамлари ҳамда уларнинг хусусий жиҳатлари ўрганилган.

24/10/2022

⚡️ХИРШ-ИНДЕКС
✔️Хирш индекси (h-индекс) 2005 йилда Калифорния университети физиги Хорхе Хирш томонидан илмметрия кўрсаткичи сифатида таклиф қилинган. Аввалига бу кўрсаткич физик олимларнинг илмий самарадорлигини баҳолаш учун қўлланилган. Ҳозирги пайтда эса олимнинг, бир гуруҳ олимларнинг, илмий ташкилот ёки умуман, мамлакат илмий ҳамжамияти фаолияти самарадорлигини тавсифлайдиган миқдор кўрсаткичидир. Самарадорлик нашрлар сони ва ушбу нашрларга келтирилган иқтибослар сони билан ўлчанади.

14/10/2022

📣📣📣Innovatsion rivojlanish vazirligi hamda Innovatsiyalar Milliy ofisi YILNING ENG INNOVATSION tadbiri — "InnoWeek.uz-2022" Innovatsion g'oyalar haftaligi 17-21-oktyabr kunlari o'tkazilishini e'lon qiladi.

❇️"InnoWeek.uz-2022" qiziqarli uchrashuvlar va tadbirlarga boy bo'lishi kutilmoqda. Haftalik doisrasida o'tkaziladigan tadbirlarda biz bilan bo'ling!!!

‼️17-21-oktyabr kunlari "InnoWeek.uz-2022" Inovatsion g'oyalar haftaligida innovatsiyalar olamini kashf qiling!

Manzil: Innovatsion rivojlanish vazirligi (Olmazor tumani, Universitet ko'chasi, 7).

03/10/2022

📣📣📣"Ilm-fan va innovatsion rivojlanish – Наука и инновационное развитие – Science and Innovative Development" ilmiy jurnalining 2022-yil 6-soniga 3-oktabrdan 7-oktabr soat 18:00 ga qadar maqolalar qabul qilinmoqda.

📞 Mualliflar ilmiy maqolalarni [email protected] pochtasi yoki +998 99 373-90-35 telegram raqamiga yo‘llashlari mumkin.

✍️Ilmiy maqolalar jurnalga qo‘yilgan talablarga (https://bit.ly/talablarga) muvofiq yozilgan bo‘lishi lozim. Maqolalarni ko‘rib chiqish muddati ular qabul qilingan kundan boshlab 10 kun.

📌Jurnal O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining texnika, qishloq xo‘jaligi va iqtisodiyot fanlari bo‘yicha chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

❗️Jurnal noyabr oyida nashr etiladi.

29/09/2022

⚡️"Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi" qoshidagi "Ilm-fan va innovatsion rivojlanish" hamda "Innovator" jurnallari bosh muharrirlari tomonidan Chilonzor tumani 90-umumta'lim maktabining 10-11-sinf o'quvchilari uchun ma'naviy va ma'rifiy tadbir trening tarzda bo'lib o'tdi.

▶️"Toshkent" kanali lavhasida

23/09/2022

📣📣📣 “Ilm-fan va innovatsion rivojlanish” ilmiy jurnalining 2022-yil 5-soni nashrdan chiqdi.

21/09/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 5-сонида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети докторанти Амиров Акмал Меърожович томонидан ёзилган "Ҳудудларда агротуристик салоҳиятни баҳолаш услубиятини такомиллаштириш" номли мақола чоп этилмоқда.

✅Ушбу мақолада қишлоқ ҳудудларида агротуристик салоҳиятни баҳолаш усуллари умумлаштирилган бўлиб, уни комплекс баҳолаш зарурати асосланган. Шунингдек «туристик салоҳият» тушунчаси, унинг шаклланишида таъсир этувчи омиллар ва баҳолаш параметрлари ўрганилган. Ижтимоий идрок нуқтаи назаридан агротуризмнинг устунлик томонлари ёритилган. Ҳудуднинг туристик-рекреацион салоҳияти ва агротуристик жозибадорлигини баҳолаш босқичлари келтирилган.

✅Маъмурий ҳудудларда агротуризм ривожланишини интеграл баҳолаш усули ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва рақобат устунликларини ҳисобга олган ҳолда, унинг агротуристик салоҳияти даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни Стерджес мезони бўйича таснифлаш асосида тадқиқ қилинган.

19/09/2022

⚡️"Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналининг 2022-йил 5-сонида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқотлар университети ходимлари — профессор, техника фанлари доктори Арифжанов Айбек Мухамеджанович, доцент, техника фанлари фалсафа доктори (PhD) Самиев Луқмон Наимович ҳамда техника фанлари фалсафа доктори (PhD) Бабажанов Фаррухбек Каримович томонидан ёзилган "Ирригацион каналларда дарё оқизиқларининг таркибий қисми таҳлили" номли мақола нашр этилмоқда.

✅ Мақолада дарё оқизиқларининг ирригацион каналларда механик ва кимёвий таркиби миқдори таҳлил қилинган. Сув ресурсларининг таркибий қисми бўлган дарё оқизиқларининг дарё ўзани, канал, гидротехник иншоотлар ва экин майдонларидаги ҳаракати табиатдаги глобал айланишларнинг бир тури ҳисобланади. Гидрологик тадқиқотлар бўйича фақат Амударё ўзанининг ўзида йил давомида жуда катта миқдорда оқизиқлар ҳаракати кузатилади.

✅Ўзбекистонда фойдаланилаётган ирригацион каналлар мониторингига кўра, кўпгина иншоотлар оптимал режимда самарали ва хавфсиз ишлаши учун дарё оқизиқларининг илмий асосланган бошқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш услуби ва технологиялари талаб этилади. Уларнинг етишмаслиги эса салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу масалаларнинг самарали ечимини топиш тадқиқот мақсади этиб белгиланган. Табиий дала шароитида ўтказилган тажрибалар асосида дарё оқизиқларининг механик ва кимёвий таркибининг канал узунлиги бўйича тақсимоти тадқиқоти асосида хулосалар берилган.

Videos (show all)

#InnoWeekUz2022📣📣📣Innovatsion rivojlanish vazirligi hamda Innovatsiyalar Milliy ofisi YILNING ENG INNOVATSION tadbiri — ...
#OAV_biz_haqimizda⚡️"Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi" qoshidagi "Ilm-fan va innovatsion rivojlanish" hamda ...
"Маҳалла тонги"
2022-yil 3-soniga 15-apreldan  22-aprel soat 18:00 ga qadar maqolalar qabul qilinmoqda.

Category

Address


Министерство Инновационного Развития Узбе
Tashkent
100174
Other Magazines in Tashkent (show all)
PRESS CLUB Avtohamroh PRESS CLUB Avtohamroh
проспект Мустакиллик 71
Tashkent, 100170

О безопасности дорожного движения

Uzbekistan Law Blog Uzbekistan Law Blog
Tashkent

Uzbekistan Law Blog is a first online and independent law blog which covers the latest updates on Le

Bright Uzbekistan Bright Uzbekistan
Мустакиллик проспект, 59А
Tashkent

«Bright Uzbekistan» - новый международный бизнес-журнал, освещ?

Lenta.uz Lenta.uz
Fidokor 7a
Tashkent, 100015

Sifatli va foydali yangiliklar lentasi. Lenta.uz saytining facebook'dagi rasmiy sahifasi.

Fuqaro himoyasi Fuqaro himoyasi
Мустақиллик шоҳкўчаси, 71-уй
Tashkent, 100170

Hayot xavfsizligi uchun

Avto Olam Magazine Avto Olam Magazine
Улица Уста Ширина, 121 б
Tashkent, 100135

Самый первый журнал об автомобилях в Узбекистане. Бога

Avtohamroh press klub Avtohamroh press klub
Мустақиллик шоҳкўчаси, 71-уй
Tashkent, 100170

Yuqori darajadagi harakat madaniyati uchun!

Бозор, пул ва кредит Бозор, пул ва кредит
Улица Чингиза Айтматова, 1А
Tashkent, 100084

«Бозор, пул ва кредит» Ойлик илмий-амалий журнал «Рыно

Tash Shop Tash Shop
Ташкент
Tashkent, 100500

Розничная торговля в интернете.

Моё увлечение Моё увлечение
Tashkent

фото журнал на тему #Ourplanet.#Нашапланета.#ILnustoplaneta"

The Developer The Developer
Улица Осиё, 1
Tashkent

The Developer - издание о бизнесе.