Yunusobod tumani yuridik xizmat ko'rsatish markazi

Bu sahifada Toshkent shahar Adliya boshqarmasi Yunusobod tuman yuridik xizmatlar markazining faoliya

27/04/2022

Ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаси ўтказилади

“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (212-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатлар доирасида).

⏩ Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ҳамда “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.

❗️2022 йил 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

📋 Қарор билан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этиш ва “Яшил чироқ” мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди.

➡️ Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин.

🔘 “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

27/04/2022

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш Қонун билан тартибга солинди

“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-766-сон, 25.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Мазкур қонун органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш, шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва авторизациялаштиришни тартибга солади.

💰Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштирилган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун субсидиялар ажратилади.

☑️ Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлардан, хавфсиз маҳсулотлардан ҳамда келиб чиқиши ҳайвонлар ва ўсимликларга мансуб бўлган хомашёдан фойдаланилади.

✅ Органик маҳсулотларни тамғалашда “organic” (органик), “biologic” (биологик), “ecologic” (экологик), “natural” (табиий) деган сўзлардан фойдаланилиши мумкин.

📁Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри юритилади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

🗓 Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

26/04/2022

Гематология, онкология ва иммунология марказларидаги бемор болаларга қараётганларга бепул овқат берилади

“2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–216-сон, 25.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

▫️Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери”;
▫️46 та туманлараро янги перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;
▫️2022 йил 1 майдан туман (шаҳар) марказий поликлиникалари, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;
▫️туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз ишловчи педиатрия постлари;
▫️Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари.

❗️Шунингдек, Республика ва ҳудудий перинатал марказлар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022–2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолияти йўлга қўйилади.

⏩ Чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлаш учун аудиоскрининг тадбирлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва барча туғуруқ комплексларида татбиқ этилади.

☑️ Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун 2022 йил 1 июлдан “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

🔘 2022 йил 1 майдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

26/04/2022

Никоҳланувчи шахслар молекуляр-генетик тестдан ўтказилади

“Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–217-сон, 25.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ:

🔹спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситалари билан кафолатли таъминланади;

🔹спинал мушак атрофияси касаллиги бўйича хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар Республика “Она ва бола скрининг” маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларида, шунингдек, замонавий молекуляр-генетик Миллий референс лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларида бепул диагностикадан ўтказилади.

📁2022 йил 1 июлдан спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади ва оилаларнинг клиник ва молекуляр-генетик диагностикасидан келиб чиқиб шакллантириб борилади.

✅ 2023 йил 1 июлдан никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларига ташриф буюриш орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида молекуляр-генетик тестдан ўтказилади.

🩺 2022 йил 1 майдан спинал мушак атрофияси касаллиги ташхиси тасдиқланган бемор болалар учун ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.

💰Қарор билан шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

26/04/2022

❗️2022-2023 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

✅ Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унга кўра:

🔰 Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

▫️Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
▫️Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
▫️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл).

🔹Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

▫️1-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл);
▫️2-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл).

🔹Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

➡️ Шунга кўра, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Давлат тест маркази

Photos from Yunusobod tumani yuridik xizmat ko'rsatish markazi's post 26/04/2022

2022 yil 25-aprel kuni Yunusobod tuman adliya bo'limi va yuridik xizmat ko‘rsatish markazi bilan birga Toshkent axborot texnologiyalari universitetining katta majlislar zalida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining " Davlat oliy taʼlim muassasalariga moliyaviy mustaqillik berish chora tadbirlari toʻgʻrisida" gi PQ-61sonli qarorini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining " Davlat oliy taʼlim muassasalarining akademik va tashkiliy-boshqaruv mustaqilligini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida" gi PQ-60 sonli qarori boʻyicha tushuntirishlar berildi. Tadbir davomida Universitet xodimlari hamda Professor oʻqituvchilarining oʻzlari qiziqtirgan savollarga mehnat qonunchiligi boʻyicha tushuntirishlar berildi.

Photos from Yunusobod tumani yuridik xizmat ko'rsatish markazi's post 26/04/2022

Joriy yilning 25-aprelida Yunusobod Xalq ta'limi bo`limining katta majlislar zalida tuman Adliya bo`limi, yuridik xizmat ko`rsatish markazi hamda Madad tashkilotlari bilan birgalikda O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-martdagi PQ-173 sonli qarori yuzasidan seminar tashkil etildi. Xususan, seminarda tuman Xalq ta'limi bo`limi, Maktabgacha ta'lim tashkiloti, tumandagi maktablar, bog`chalar, soliq inspeksiyasi xodimlari, Tibbiyot birlashmasi, bandlik va mehnat munosabatlari bo`limi boshliqalari va kadr menejerlari ishtirok etishdi.

125-сон 09.03.2021. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрис 25/04/2022

125-сон 09.03.2021. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрис

#Биласизми

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

🔰Транспортлар қуйидаги муддатларда техник кўрикдан ўтказилиши керак:

(https://lex.uz/docs/5324826)▫️йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамлар ташишга мўжалланган юк автомобиллари, махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – 1 йилда 2 марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – 2 йилда 1 марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлган, ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – 1 йилда 1 марта;

▫️тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

▫️навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида.

📌 Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

125-сон 09.03.2021. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрис (юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О)

25/04/2022

#Тайинлов

Ҳукумат қарори (207-сон, 22.04.2022 й.) билан Шерзод Давлятович Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Кудбиев айни вақтда Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

25/04/2022

❗️Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашади

🔰Рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи (https://t.me/huquqiyaxborot/11490) берилади:

🔹Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

🔹бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

22/04/2022

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ва кафиллик берилади

“Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–214-сон, 21.04.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.

🔘 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:

▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

💰2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.

⏩ Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.

22/04/2022

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (203-сон, 20.04.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

⏩ Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

21/04/2022

Нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–765-сон, 20.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🏢 Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилолари ҳисобланади.

⏩ Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.

📌 Исломий молиялаштиришга оид хизматлар – исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар.

☑️ Ломбардлар гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 млн сўмгача) беради.

🚫 Нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас.

📋 Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти тегишли реестрларга киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

➡️ Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.

❗️Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

21/04/2022

⚡️ Фармонга (https://t.me/huquqiyaxborot/11549) кўра, 2022 йил 1 июлдан айрим талаб ва шартлари бекор қилинаётган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати

21/04/2022

Уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

▫️бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
▫️бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
▫️архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
▫️лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
▫️қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
▫️қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
▫️кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

🔰 Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.

⏳Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🗓 Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.

21/04/2022

Кичик тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ажратилади

“Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун банкларга 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.

➡️ Бунда:

🔹кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

🔹банклар томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

🔹тадбиркорларнинг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

🔹кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

18/04/2022

Давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилиш тақиқланди

“Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–208-сон, 15.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи республика бюджетида қолдирилади.

📌 2022 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади.

☑️ 2022 йил апрель‒декабрь ойларида давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда жамғармадаги бўш турган пулларни банкка жойлаштириш орқали олинадиган даромадларнинг 15 фоизи республика бюджетига ўтказилади.

❗️Давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).

➡️ Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) солиқ базаси сифатида кўрилмайди.

18/04/2022

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

🔎 Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

✅ Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

▫️ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
▫️электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
▫️ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
▫️ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
▫️суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

☑️ Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

14/04/2022

Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

✅ Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг коронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

📌 Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

🗓 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

14/04/2022

Сервитут институти такомиллаштирилади

“Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–204-сон, 12.04.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарор билан Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

➡️ “Йўл харита” доирасида ўзганинг еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институти янада ривожлантирилади.

❗️Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилади.

🔰 Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

➖темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари учун вилоят ҳокимлари қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
➖электр, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги таркибидаги ички йўллар ва кичик сув ҳавзалари учун ер ажратиш талаб этилмайди (техник талабларда белгиланган ҳоллар мустасно). Булар учун сервитут белгиланади;
➖сервитут ҳуқуқи келишув шаклида, келишувга эришилмаганда эса суд қарори билан расмийлаштирилиши мумкин;
➖сервитут белгиланган ер учун ер солиғи (ижара тўлови) ер мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси томонидан тўланади.

☑️ Қарор билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

14/04/2022

ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

Ҳукумат қарори (173-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

✅ Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.

➡️ Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🔢 Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

☑️ Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

📋Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

📌Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

14/04/2022

❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди

🔰Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

➖2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
➖2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
➖2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
➖2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

14/04/2022

Давлат органлари вазифаларини волонтёрлик орқали самарали амалга ошириш тартиби белгиланди

“Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (169-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

🖥 2022 йил 1 июндан Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

✅ Вояга етган, волонтёр сифатида жалб этилаётган тегишли соҳа бўйича билим ва кўникмага эга шахслар давлат органлари фаолиятига волонтёр сифатида жалб этилиши мумкин.

☑️ Таълим олувчилар таълимдан ташқари вақтларда волонтёрлар гуруҳи таркибида волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

❌ Қуйидаги тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкин эмас:

➖пул билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи;
➖махфий маълумотларни сақловчи ва улар билан ишловчи;
➖инсон ҳаёти учун хавфли бўлган, бажарилиши алоҳида билим ва кўникма талаб этадиган вазифаларни амалга оширувчи.

📁Давлат органига жалб этилган волонтёр ойига 20 соатдан кўпроқ волонтёрлик билан банд бўлса, у билан волонтёрлик шартномаси тузилиши шарт.

13/04/2022

Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

✅ Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг коронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

📌 Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

🗓 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Videos (show all)

Юнусобод туман адлия бўлими хамда Юридик хизмат кўрсатиш марказ ходимлари иштирокида ғазал мулкининг султони, буюк мутаф...

Website

Address


Bog'i Shamol
Tashkent
100039

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00
Other Public & Government Services in Tashkent (show all)
Yunusobod tuman hokimligi Yunusobod tuman hokimligi
Amir Temur
Tashkent, 100068

Yunusobod tuman hokimligi rasmiy kanali / Официальный профиль Юнусабадск

Exsonuz Exsonuz
Tashkent

@Exsonuz канали ва @Exsonuz1 гурухининг асосий мақсади #МАСЖИД

Jadida Jadida
Tashkent

Консультациялар. Индивидуаль консультация

Pizzeria Bella Napoli Pizzeria Bella Napoli
63, Sh. Rustaveli Str
Tashkent, 100021

Vatandoshlar fondi Vatandoshlar fondi
Улица Мукимий, 166
Tashkent, 100000

Ватандошлар билан мулоқотлар ўрнатиш

Veternariya davlat ilmiy markazi Veternariya davlat ilmiy markazi
Toshkent Shahar Chilonzor Tumani Diydor 100
Tashkent, 100208

labaratoriya

International Agriculture University - IAU International Agriculture University - IAU
International Agriculture University
Tashkent, 100200

To provide quality, science-based, practice-oriented higher education, fundamental and applied resea

Yashnobod tuman hokimligi Yashnobod tuman hokimligi
Фергана йули, 21
Tashkent, 100105

Bu Toshkent shahri Yashnobod tumani hokimiyati matbuot xizmatining rasmiy sahifasi. Эта официальная страница Пресс-службы хокимията Яшнабадского района Ташкента.

Hududiy Elektr Tarmoqlari Hududiy Elektr Tarmoqlari
Республика Узбекистан г. Ташкент, Улица Оси
Tashkent, 100000

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий саҳифаси Официальная страница АО "Региональные электрические сети"

Toshkent shahar Mirobod tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi Toshkent shahar Mirobod tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi
Mirobod Tumani, A. Fitrat Ko'chasi 40a-uy
Tashkent

Alimkent MFY Alimkent MFY
Tashkent

Toshkent sharhi Yashnobod tumani Alimkent mahalla fuqarolar yig‘ininin rasmiy sahifasi