Oygul Togayeva

ТОП ЛИДЕР Орифлейм Узбекистан. Мам, жена. Посетила 25 ст?

16/06/2022

Ўзингиз билан курашишда ғолиб бўлинг, шунда хаётнинг минглаб курашларида хам ғолиб бўласиз.

26/05/2022

Орзуларингизга хиёнат қилманг!❤️
Қўлингиздан хамма нарса келади, агар Орзу кучли бўлса.
Нимани истайсиз?!
Қалбингиз нимани хохлаяпди, шуни қилинг!
Янги иш бошлашдан, янги йўлдан боришдан, янги ғояларни излашдан, янги йўналишни ўрганишдан тўхтаманг! Биз бир марта яшаймиз!
Орзуларингизни синдиришларига, мақсадингизни йўқ қилишларига хеч қачон, хеч кимга рухсат берманг!
Мақсад қўйинг ва қанчалик қийин бўлмасин ундан воз кечманг. Сиз уддалайсиз! Агар хохиш кучли бўлса, харакат қилсангиз, албатта орзуингизга эришасиз!
Шунча инсонда ўхшаяпдими, сизда хам ўхшайди! Фақат бунга ўзингиз ИШОНИНГ!😊

26/05/2022
Photos from Oygul Togayeva's post 26/05/2022

Хаёт хар куни бизга имконият беради.🥰

Ўзимизни севиш учун, эшитиш учун, имконият! Ўзингизга ёқмаган ишни қилманг, сиз ишингиздан завқ олмас экансиз унда у ишдан муваффақият хам кутманг.
Хаётингиз доим балансда бўлиши учун, бир паллага ўзингизни ва истакларингизни қўйинг, иккинчи паллага эса бутун дунёни. Сиз бутун дунёга тенгсиз!
Бир нарсани тушунинг, ўзингиздан воз кечдингизми?! Сиздан бошқалар хам воз кечади… Ўзингиздан воз кечиб, кимгадир яхшилик қиламан деб ўйласангиз хато фикрлайсиз! Мехр беришни ўзингиздан бошланг, сиз бутун коинотсиз, сиз кераксиз бу оламга ва ўзингизга!😍❤️
🇺🇿

Photos from Oygul Togayeva's post 25/05/2022

Сафаридан лавхалар!😍

Миннатдорман! Миннатдорман! Миннатдорман! 🙏🥰

Ана шу мухим сўзни хар қадамизда айтишга ўрганинг!
Оллохимга қанча кўп рахмат айтсангиз, қувониб юрсангиз, гўзалликлар, яхшиликлар ичида яшай бошлайсиз! Миннатдорлик туйғуси билан яшайдиган инсонда камчилик бўлмайди, уни яратганнинг ўзи севади!🥰🙏

Photos from Oygul Togayeva's post 23/05/2022

Шарм эл Шейх даги энг катта масжид Аль Мустафа экан. Шу ерга хам командамиз билан бирга келиш насиб қилди. Қанчадан қанча инсонлар келиб бу жойда ибодат қилишган.
🇺🇿

Photos from Oygul Togayeva's post 22/05/2022

Ички мотивация нима дегани?
Хар бир инсоннинг орзулари, хохишлари бўлади. Ўша орзуларга эришишни қанчалар хохлайсиз?! Ўшасиз хам оддий яшашни қабул қила оласизми?
Агар “Ха” жавоб бўлса, демак у орзу амалга ошмайди.
Агар “йўқ” ман хаётимни ўзгартиришни хохлайман, орзуларимни амалга оширишни хохлайман десангиз. Сизда кучли хохиш пайдо бўлади ва сизни орзуларингизга етакловчи имконият йўллари очилишни бошлайди.😍 Ички мотивация мана шу холатда пайдо бўлади…! Ушалиши мумкинлигига ишонишиз, ана ўшандан кейин эса 2 чи этап ишга тушади.
Қандай қилиб эришасиз?! Бошлаган ишизни, қийинчиликлар билан бўлсада бошлаб, охиригача сабр-тоқат билан олиб бориш ва мақсадга эришиш.
Сиз қайси бирига кирасиз?
Фикрларизни ёзинглар!😊

Photos from Oygul Togayeva's post 22/05/2022

Командамиз билан бу 2 чи саёхатимиз, ўтган сафар 35 киши бўлиб бориб, Дубайга саёхат қилгандик, бу сафар эса икки баробарга кўпайдик, 70 киши билан чиқдик саёхатга.😍
Илохим кейингисида яна икки баробарига кўпайиб чиқишлик насиб қилсин.🤲
Биринчи марта саёхатга чиқаётганлар кўп, олдин саёхат қилганлар хам жуда хам хурсанд хаммалари, чунки команда билан дам олишнинг гашти ўзгача.
Сиз хам орзуларингизни амалга оширишни хохласангиз, хозироқ сафимизга қўшилинг.🤝
🇺🇿 🇺🇿

Photos from Oygul Togayeva's post 02/05/2022

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!🙏

Азиз кузатувчиларим, сизларни ва оила аъзоларингизни, барча-барчангизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлмиш Рамазон Ҳайити билан табриклайман!☺️

Бугунги ажойиб кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, хонадонингизга файз- барака тилаб қоламан. Қилган эзгу ниятларингизнинг барчаси қабул бўлишига тилакдошман.🤲

🇺🇿

Photos from Oygul Togayeva's post 05/04/2022

⚡️Сиздан миннатдорман, боризга шукр!

Менинг энг қадрли, мехрибон, сирдош, севимли ва доимо мани тушуниб, хар бир ишда хамфикр бўлиб, қўллаб-қувватлайдиган азиз инсоним!
Сизни бугунги шукрона кунингиз муборак бўлсин!😍

Бахтимизга доимо соғу-саломат бўлиб, қувончдан, бахтдан, кўзлариз қувнаб юрсин.🤲

Сиз билан хар бир куним завқли, бахтли, Орзуларга лиммо-лим ўтмоқда. Илохим бундан кейинги хаётимизни хам мазмунли ўтқазишлик насиб қилсин.🤲
Дунёдаги жамики яхши тилаклар сизга хамрох бўлсин.🤲

Туғилган кунингиз билан табриклайман хаётим!🥳🥳

Photos from Oygul Togayeva's post 22/03/2022

Наврўзда гуллаб- яшнанг!
Таклиф қилиш компаниясидан ажойиб совғалар.
Хар бир аёлларимиз ўз жавонларида шунақа чиройли ранглардаги, соч турмакларимиз учун керак бўладиган анжомларни бўлишини хохлашади.
Мана хозир атиги 30900 сўмга шуларни қўлга киритиш имкониятингиз бор.
Шахсий 60 балл қилишингиз керак ва 3 та янги хамкорни таклиф қилиб, уларга хам 60 ббдан махсулот харид қилишни ўргатсангиз бўлди. Мана шу ажойиб совғалар сизники бўлади.😉👍
Манга ва мани қизларимга жуда хам ёқиб қолди, бу техникалар. Биз албатта шартларни бажариб олишга қарор қилдик. Сизчи, сиз қарор қилдингизми?😉


#хочубытьбьютиблоггером
#орифламеузбекистан

21/03/2022

Ассалому Алайкум азиз кузатувчиларим!😊

Сизларни бугунги "Наврўз" айёми билан чин дилдан муборакбод этаман! 💐💐💐

Шу муносабат билан сизга оилавий бахт, хотиржамлик, соғлик-саломатлик, омад ва шодлик тилайман!

Нимаики ниятларингиз бўлса барчаси ижобат бўлсин илохим. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Шунингдек, аъло кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин!🤲

Photos from Oygul Togayeva's post 08/03/2022

Фотосессиямиздаги расмларимиз улгуриб келди.😅
Сабринани туғилган кунига пост қўяман деб, хар хил расмларга туширган эдик.
Агар сиз хаётда доимо кулиб, аъло кайфиятда юрсангиз, хаёт хам сизга табассум қилади.
Хар кунги кайфиятингизни қандай бўлиши ўзингизга боғлиқ. Сиз қандай бўлсангиз, фарзандларингиз сиздан ўрнак олади, сизни такрорлайди.
Ота-она учун фарзандларининг қувончи хамма нарсадан устун!
Илохим фарзандларимиз соғ-саломат бўлишсин.🤲

#qizlar #farzand #otaona

06/03/2022

⚡️Орифлэйм билан кўплаб Орзуларим амалга ошган. Уй, автомобиль, чет эл саёхатлари. Энг асосийси нима биласизларми?!
Бу ерда сизни саёхат ёки пул деган танловиз бўлмайди, имкониятлар билан танишинг, шартларни бажаринг, хам бонусларни, хам мукофот пулларни, хам саёхатларни бира тўла қўлга кирита оласиз.
Кўплаб инсонлар, ўзларига тўсиқ қўйишади.
Йўқ, бу ман учун эмас деб!
- Нима сиз учун эмас? Уйми, автомобилми, саёхатларми, катта даромадларми?!
Сиз хаётингизни ўзгартиришни хохладингизми? Унда янги таклифларга, янги ўзгаришларга, янги имкониятларга тайёр бўлинг.
Хамма гап қарор қилишда, қарор қилмасангиз, бошқаларни хаётини кузатиб, хавас қилиб, умризни ўтказиб юбораверасиз.
Сиз хам ўз Орзулар коллажингизни ясанг ва Орзуларингизни бирин-кетинликда рўёбга чиқаринг.

05/03/2022

⚡️Инсон ўз ишини севса, ишида баркамоллик бўлади.
Ягона, Орифлэйм каталогларида хамма учун керакли бўлган, сифатли ўсимликлар ва илдиз хужайраларидан таркиб топган махсулотлар мавжуд.
Уйда ўтирган аёлларимиз учун хам юз парвариши учун тезкор ёрдам берадиган NovAge махсулотлари юзларни ёрқин, таранг бўлиши учун хизмат қилади .
Биз хохлаймиз, бизга ишониб келган аёлларимизга гўзал бўлишни , соғлом бўлишни, орзуларига эришишларини 🙌
Косметик компанияда ишлаб аёлларни ёш куринишга олиб келаётганимиздан хурсандмиз.

Хозирда эса, янги проектлар устида иш олиб бораяпмиз. Тез орада командамизга тадбиқ қиламиз.




#спортбиланшуғулланинг 🇺🇿

23/02/2022

Орзуларни рўёбга чиқариш учун аввало ишонч керак. Мана яна бир чиройли кунимиздан лавхалар.
Қачондир шунақа хаётни хавас қилганмиз, хозир шу гўзал хаёт қахрамонларимиз.
Бугунги қарорингиз, эртанги келажагингизни қандай бўлишини белгилайди.
Хамма хохлайди чиройли хаётни, аммо кўпчилик ўзгаришлардан қўрқади, мустақил иш бошлашдан қўрқади, “эплолмасамчи” деган ишончсизлик хаётда фақат томошабин бўлиб қолишига сабабчи бўлади.
Азиз кузатувчиларим! Хар бирларингизни юрагингизда бир олам орзу-ниятларингиз бор. Қўрқувларни енгиб, олдинга қараб қадам босинг, ривожланинг, ўз устингизда ишланг, муваффақиятли инсонлар сафига қўшилинг ва орзуингиздаги хаётни яратинг.

🇺🇿 🇺🇿

10/02/2022

Орифлэйм билан бирга бўлинг ва гўзаллигингизни сақлаб қолинг.
Сизлар хам биз билан бирга, гўзаллик танловида иштирок этинг.

09/02/2022

40788 Eclat Nuit Ayollar Eau de Parfum
Parij kechasining jozibador ayoliga aylaning! Ko'k, shaftoli va marigoldning yorqin notalari bu bohem xushbo'yligini ochadi. Klassik yasemin kompozitsiyaning markazida joylashgan bo'lib, vanil, mushk va pachuli shahvoniy izi ovozni to'ldiradi.

● Xushbo'y hid sizni tunda Parijning qoq markaziga olib boradi
● Fransuz parfyumeriyasining eng yaxshi an'analarida yaratilgan
● Parfyum klassik yasemin notasi asosida yaratilgan

Xushbo'y hid turi: shipre, gulli
Yuqori notalar: marigold, shaftoli, ko'k
Yurak notalari: atirgul, yasemin, atirgul mutlaq
Asosiy notalar: pachuli, mushk, vanil

Qanday ishlatish:
Oldingizda havoga bir oz atirni seping va xushbo'y bulutga qadam qo'ying.

Xushbo'y hidingizni mavsumga qarab tanlang: yoz uchun engil hid va sovuq mavsum uchun og'irroq.

Benoit Lapouze parfyumining yaratuvchisi Drom parfyumeridir. "Angels' Share By Kilian", "Beautiful Day Intense Castelbajac", "Soleil Lalique", shuningdek, ko'plab Per Kardin va Fendi atirlari muallifi.

31/01/2022

⚡️2022 йил учун Орифлэйм Ўзбекистоннинг янги ТОП 15 таркиби тузилди.👍🔥
Кейинги ТОП 15 таркибига, илохим командамдан кўплаб Лидеримиз киришсин!🙏 Омадли, барокатли йил бўлсин барчага!🙏😍
🇺🇿

26/01/2022

Оллохим хар бирингизни қадрли, севимли қилиб қўйсин!🙏
Бугунги кунимдан миннатдорман!!!

Photos from Oygul Togayeva's post 18/01/2022

Сув ости дунёси, шунақанги ажойиб гўзалликки, кўрсангиз кўзлариз қамашади. 😍

Ёшлигимда кўп кинолар кўрганман, денгизда акулаларни одамларга хужум қилганларини, шу-шу денгиздан қўрқардим. Манимча, кўп инсонларда халигача шунақа қўрқув бор. Бу қўрқув инсонларни ўйу-фикрларида, тасаввурида аслида.
Аммо вақт ўтган сари, шуни тушундимки, қўрқувларимиз бизни бир жойда қотиб қолишимизга, қоронғу хонага кириб қолишимизга сабаб бўларкан. Шуни билганимдан сўнг, хаётда таваккал қилишдан қўрқмаслик кераклигини тушундим.

2 та нарсадан жудаям қўрқардим.
Биттаси бу- денгиз тубига тушишдан.🙈

Лекин ман қўрқувларимни енгдим, имкон туғилганда биринчилардан бўлиб дайвинг қилдим. Қўрқув бўлди, аммо мен уддаладим. Шундан кейин хар бир саёхатларимизда бемалол дайвинг қилолдим.
Бизнесда хам кўплаб инсонлар билан кўришаман, бизнес қилишни хохлашади, аммо кўзларидаги қўрқувни кўраман. Бизнесга инсонларни таклиф қилишдан қўрқишади, хали ишни бошламасларидан “қўлимдан келмасачи”, “қилолмасамчи” деган сўзларини эшитаман. Қўрқув- бу тўсиқ! Муваффақияга тўсиқ, яхши яшаш имкониятига тўсиқ.

Иккинчи қўрқувим хақида кейинги постимда ёзаман, мани кузатишда давом этинг ва сиз хам менга ўхшаб қўрқувларизга тик боринг, уларни енгиб муваффақият эшикларини очинг.
Сиз дайвинг қилганмисиз?
Имкон туғилганида қилармидиз?
Коментарияда фикрларизни ёзинг.

Photos from Oygul Togayeva's post 17/01/2022

Arxivdan olingan rasmlar, 2017 yil Oriflame bilan Laynerda sayoxat.
Sayoxatni sog’indim, ayniqsa dengizning shovqinli to’lqinlarini ovozini.

Hayot - bu faol harakat. Qanchalik faol bo'lsangiz va orzuingizga intilsangiz, hayot sizga shunchalik ko'p imkoniyatlar beradi.
Hayot sizga katta yutuqlarga erishishga yordam beradi va sizga imkoniyatlar beradi.

Hayot kuchli odamlar uchun! Agar biror kishi passivlikni namoyon qilsa, u muammolarni to'playdi. Sizda biror narsa qilish uchun vaqtingiz yo'q va ular asta-sekin to'planib boraveradi, siz hamma narsani keyinroqqa qo'yishni boshlaysiz. Aksariyat odamlar o'z hayotlarini kutishadi.

Har kuni ertalab oz bo'lsada o'z ustingizda ishlashni boshlang. Kuchli harakat yaxshi hayot tarziga yo’l ochib beradi.

Orzular ushaladi, qachonki siz u tomonga kundan-kunga va qadamma-qadam tezkorlik bilan kuchli xoxlab harakat qilsangiz.

Photos from Oygul Togayeva's post 02/01/2022

Шукроналик- хаётингизни яхшилашнинг биринчи қадами.

Агар хар куни ўзингизга бериладиган кичик нарсаларга хам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган нарсалар сони ортиб боради.
Нафақат сизнинг хаётингиз балки бошқаларнинг хаёти хам яхши томонга ўзгара бошлайди. Сабаби сиз шукр келтириб ер юзига яхши энергияларни тортишни бошлайсиз.

Хар сафар миннатдорчилик билдирганингизда сиз бутун Оламга ва одамларга яхшилик тилайсиз.
Бахт майда ва кўзга ташланмас сониялардадир.
Шундай экан бугунги кун учун ва яна ўзингиз истаган нарсалар учун шукр келтиринг.

31/12/2021

Бугун 2021 йилнинг охирги куни орқага назар солинг, бир йил давомида нима қилдингиз, қанақа ривожландингиз, нималарга улгурдингиз?! Булар энди ўтмишда қолди.

2022 йилда яна нималар қилишни режа қилдингиз, нималарга қодирсиз, нималарга лойиқсиз, Орзуларингизни амалга ошириш учун қандай мақсад қўйдингиз? Бу энг мухими! Тўхтаб қолмаслик ва доим олдинга қараб олға қадам босиш.

Сиз нималарни мақсад қилдингиз 2022 йилда?
Коментарияда ёзинг.
🇺🇿

29/12/2021

Муваффақиятли инсонларнинг энг кучли томонлари - бу ўзларига бўлган ишончларида, ғалабага бўлган хохиш-истак уларни тинч қўймаганида.
Бир ишни бошладингизми, охиригача юринг ва ғалаба қозонинг.
Агар шубха сизни қийнаб онгингизни тарк этмаса, вахима босиб харакатдан тўхтатса, таслим бўлманг. Чунки қийинчилик хар доим хақиқий иш ва мақсад аниқ бўлган жойда келади. Аммо хар қандай ишни бошлашингиздан олдин уни яхшилаб ўйлаб кўринг, қийинчиликлар ва машаққатларга тайёр бўламан деб бошладингизми, демак шубхага ўрин қолдирманг. Хеч қачон шубхаланманг ва мақсадингизга эришмагунингизча ортга қайтманг.
Бизни миямиз, ўйу-хаёлларимиз бошқаради, сиз ўзизни нималарга ва қанақа хаётга лойиқ деб биласиз?!

Коментарияда жавобларизни кутиб қоламан.😉

28/12/2021

Янги йилни ажойиб совғалар билан кутиб олинг.🎁🎁🎁☃️☃️☃️
Конкурсимизга иштирок этиш шартлари жуда хам оддий ва осон.

✅1) Охирги 10 та постга лайк босинг
✅2) Охирги 10 та постга коментария ёзинг( смайлик хисобга олинмайди)
✅3) Барча сторисларимга фаол бўлинг ва реакция босинг.
✅4) Сторисингизга ушбу видеони қўйинг ва мени белгилашни унутманг.

🎁Совғаларимизни 31 декабрдан 3 январгача хар куни тарқатамиз. Ғолибларни рандомус орқали аниқлаймиз.💻
Азизлар, кириб келаётган янги йилда ўзингизни ва яқинларингизни хурсанд қилиш имкониятини қўлдан бой берманг. ❄️❄️❄️❄️☃️☃️☃️

🏆Барчангизга омад ёр бўлсин!
🇺🇿

Photos from Oygul Togayeva's post 08/11/2021

⚡️Бу ажойиб банкетга бутун Республика бўйлаб, таклифномани қўлга киритган энг омадли лидерлар қатнашишди.💥💥💥

Шу жумладан, бизни хам севимли Лидерларимиз ташриф буюришди, командамдаги барча Лидерларимни жудаям яхши кўраман, биз бир ахил оиламиз, барчаси мустақил, ўзига ишонган, орзу-мақсадлари сари доим олға қадам босадиган, шижоатли, маъсулиятли, ақлли…. Улар хақида чексиз таъриф беришим мумкин, командамдаги хар бир лидерим билан фахрланаман!🙏😍
Банкет куни хар бирлари ва командамиз билан расмларга тушиш имконияти бўлди.
Айниқса, уларни сахнага чиққанларини кўриб, кўзларимда қувонч, қалбимда завқ ва юрагимда фахр туйғулари жўш урди.🥰💐
Ниятим ва дуоларим, кейинги банкетда, Бриллиант поғоналари билан сахналарни тўлдиришсин ва 2-3 баробар кўпроқ бўлиб банкетга ташриф буюришсин илохим.🙏

04/11/2021

⚡️Орифлэйм компаниясининг Ўзбекистондаги илк Директорлар банкети Тошкент шахрининг энг машхур жойида, Tashkent City Конгресс марказида бўлиб ўтди.
Бу тадбирга 1000 га яқин энг омадли Лидерлар қатнашишди.🔥🔥🔥
Хамма бир-биридан чиройли, худди Голливуд юлдузларидек қувонч ва фахр билан барча Лидерлар сахнага чиқишди. 💃💃💃
Унутилмас моментларга бой тарзда ўтди.

07/10/2021

Илк маротаба Ўзбекистонда, октябрь ойининг охирида, хамма орзиқиб кутаётган Директорлар Банкети бўлиб ўтади.🤗 Таклифномани қўлга киритган барча Лидерлар банкет учун ранг баранг кийимларни харид қилишни ва ўзларини энг чиройли либосларда сахнага чиқишаётганларини тасаввур қилишни бошлашди.
Хақиқатдан хам, энг юқори уровенда бўлиб ўтадиган бу банкетга, илк маротаба қатнашаётган Лидерларимиз бу банкетдан сўнг, янаям катта поғоналарни мақсад қилишлари аниқ. Чунки бу банкет уларга янада катта ишонч беради ва Орифлэйм компаниясини қанчалар қудратли компания эканига гувох бўлишади. Мани энг бахтли қилаётган ва бу банкетни ман хам орзиқиб кутаётганимнинг энг катта сабабларидан бири, командамиздан юздан ошиқ Лидерларимизни сахнага чиқишларидир. Шунча инсон хаётини ўзгартира олди ва олдинда яна қанча инсонларга бош бўлиб, уларни хам хаётларини яхши томонга ўзгартириш учун ўз хиссаларини қўшишади. Орзулариз сари олға қадам қўйинг, ишонинг сиз хам энг зўр хаётга лойиқсиз! Хаммаси ўз қўлингизда…!

Photos from Oygul Togayeva's post 12/09/2021

Oriflame - bu tabiiylik va yengillik! Bizning kompaniyamiz mahsulotlari mana necha yildirki nozik ayollarning go'zalligiga go'zallik qo'shib kelyapti.

Kompaniyamiz faoliyatiga bag'ishlangan tadbirda mahsulotlar haqida batafsil ma'lumot berildi. Oriflame 1967 yildan beri tabiiy toza mahsulotlar ishlab chiqaradi. Mahsulotlar tarkibida 175 dan ortiq tabiiy komponentlar mavjud va ular mahsulotning 75% dan ortig'ini tashkil qiladi. Oriflame atrof-muhit haqida qayg'urishi, mahsulotlarning gipoallergenik xususiyatlari va yuqori sifati bilan ajralib turadi!

Oriflame ni tanlab, siz sog'lom go'zallikni tanlaysiz!

Photos from Oygul Togayeva's post 03/09/2021

Bizning hayotimiz biz u haqda nimani o'ylasak o'shadir!

Hayollarimiz go'zal orzularga to'la paytda o'zingizni qanday his qilasiz? Ilhomlanib, g'ayratga to'lib, ular amalga oshishi uchun harakat qilasizmi yoki ular amalga oshmaydi deb ko'nglingizni cho'ktirasizmi?

Har birimiz bolalik paytlaridanoq orzularimiz bilan yashab kelamiz. Bolajonlarning beg'ubor qalbi go'zal orzular va ushbu orzularga bo'lgan ishonch bilan to'lib yuradi. Aynan shu orzular amalga oshishiga bo'lgan ishonch, ularning rostdan ham amalga oshishiga yordam bera oladi.

Hayollaringizni chiroyli o'ylarga to'ldiring! Orzuingizdagi hayotni tasavvur qilib, ularga yaqin orada yetishishingizga ishonib yashang! Shunda orzularingizning amalga oshishdan boshqa iloji qolmaydi.

Chiroyli hayotga qadam orzular ila boshlanadi!

25/08/2021

С днём рождения родная моя!😍🎉

Photos from Oygul Togayeva's post 25/08/2021

Туғилган кунинг билан қизалоғим!
Хар бир ота-она фарзандларини қувончи, Орзу ниятлари ва бахту-камолу учун қўлидан келгунича харакат қилади.
Қизалоқларимиз бизни хаётимиз, бизни келажак мевамиз, уларни қарашлари, фикрлашлари ва хар доим кулиб, бахтли юришлари биз учун мухимдир.
Бугун катта қизимиз Висолахон, 17 ёшга тўлди. Бир пастда шунча вақт ўтиб кетди, кечагина қўлчаларидан ушлаб юришни ўргатган эдик. Мана хозир эса, Орзуларидан бирини амалга оширдик, туғилган кунини Анталияда нишонладик. Эрталаб 2 соатлик йўл юриб, Анталияни Кемер шахрига бориб, у ердан корабль да денгизга чиқдик. У ерда чўмилдик ва энг қизиқарлиси дайвинг қилдик. 😍👍Шунақа чиройли сув ости манзарани гувохи бўлдик.
Кечга стол заказ қилиб қўйган эдик, яна Белек ка мехмонхонага қайтиб, чиройли қилиб туғилган кунини давом эттирдик.
Кунимиз жудаям мароқли, мазмунли ва қувончли ўтди.
Хар бирларизга шунақа чиройли, бахтли дақиқаларни тилаб қоламан. Хар доим Орзу-ниятларингизга осонгина эришиб юринглар.
Жудаям кўпчилик кузатувчиларим, яқинларим бугун қувончимизга шерик бўлиб табриклар ёзишди. Борларизга шукр азизларим! Сизларга хам доимо қувонч, бахт-омад хамрох бўлиб юрсин!🙏🙏🙏

13/05/2021

Рамазон Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!🎊

Азиз кузатувчиларим, сиз азизларни, сиз орқали оила аъзоларингизни, барча-барчангизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлмиш Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этаман. ☺️

Ушбу қутлуғ кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-тотувлик, хонадонингизга файз- барака тилаб қоламан. Қилган эзгу ниятларингизнинг барчаси қабул бўлишига тилакдошман.🤲

Photos from Oygul Togayeva's post 12/05/2021

Саёҳат - инсонга бағишлайдиган ҳиссиётларнинг қийматини ўлчаб бўлмайди.🙃 Мендан доимо сўрашади: Саёҳат инсонга нима беради? 🤔
🏖 Саёҳат қилиш учун жуда кўп сабаблар бор - саёҳатга бўлган эҳтирос, маданиятга бўлган муҳаббат, барчасини ортда қолдириш истаги, унутиш истаги ёки янги танишувларга эҳтиёж...
🗺Саёҳат одамлар учун турли хил вазиятларни енгиш, янги тажрибаларни бошдан кечириш, ўзларини топиш усулига айланди. Шунинг учун одамлар саёҳат қилишни яхши кўрадилар. 🏝
Дунё китобида барча саҳифалар ҳар хил. Барчаси янги, ҳамма нарса ўзгариб бормоқда. Сиз пирамидаларни кўрасизми ёки янги маданият билан танишасизми, муҳим эмас, бирон бир нарсадан қочишни ёки бирор нарсани ўрганишни хоҳлайсизми, муҳим эмас, бир ой ёки бир йил, биз ҳаммамиз саёҳат қиляпмиз, чунки биз ўзгаришларни қидирмоқдамиз. Биз янги нарсаларни, кундалик ишларнинг ўзгаришини ёки бошқа маданият ҳақидаги таассуротларни🎎, ўзгаришларни излаяпмиз - саёҳат одамга айнан шу нарсани беради. Инсон ҳар доим янги, илгари кўрилмаган нарсаларни қидиради - вақтинчалик бўлса ҳам. ✈️Бу саёҳатни барчамиз учун жуда қизиқарли, қизиқувчан ва керакли қилади. Бу бизни янги жойлар ва тажрибалар сари боришга чорлайди. Бизга кундалик ҳаётда танаффус қилишга ва сирли бетартибликка таъсир қилишимизга имкон беради. Бизга янги жойларни, одамларни ва маданиятларни намойиш этади.
Мен 25 мамлакатга компания ҳисобидан бепул саёҳат қилдим. Тармоқ маркетингининг афзалликларидан бири ҳам шу бўлса керак.🗼🗽🏜🏙 Шуни айтишим мумкинки, саёҳат одамга тоза ҳаво нафасини беради, келажакда ўзгаришлар бошланишидан завқлантиради. Буни ҳаммамиз жамоамиз билан ҳис қиламиз. Шунинг учун саёҳат жуда муҳимдир.🗺

Oygul Togayeva updated their phone number. 04/05/2021

Oygul Togayeva updated their phone number.

Oygul Togayeva updated their phone number.

Oygul Togayeva updated their address. 04/05/2021

Oygul Togayeva updated their address.

Oygul Togayeva updated their address.

Oygul Togayeva updated their address. 04/05/2021

Oygul Togayeva updated their address.

Oygul Togayeva updated their address.

Oygul Togayeva updated their business hours. 04/05/2021

Oygul Togayeva updated their business hours.

Oygul Togayeva updated their business hours.

Videos (show all)

Ўзингиз билан курашишда ғолиб бўлинг, шунда хаётнинг минглаб курашларида хам ғолиб бўласиз.
Орзуларингизга хиёнат қилманг!❤️Қўлингиздан хамма нарса келади, агар Орзу кучли бўлса. Нимани истайсиз?!Қалбингиз нимани...
⚡️Инсон  ўз ишини севса, ишида баркамоллик бўлади.Ягона, Орифлэйм каталогларида хамма учун керакли бўлган, сифатли ўсимл...
Орзуларни рўёбга чиқариш учун аввало ишонч керак. Мана яна бир чиройли кунимиздан лавхалар.Қачондир шунақа хаётни хавас ...
40788 Eclat Nuit Ayollar Eau de Parfum Parij kechasining jozibador ayoliga aylaning!  Ko'k, shaftoli va marigoldning yor...
⚡️2022 йил учун Орифлэйм Ўзбекистоннинг янги ТОП 15 таркиби тузилди.👍🔥 Кейинги ТОП 15 таркибига, илохим командамдан кўпл...
Оллохим хар бирингизни қадрли, севимли қилиб қўйсин!🙏Бугунги кунимдан миннатдорман!!!
Бугун 2021 йилнинг охирги куни орқага назар солинг, бир йил давомида нима қилдингиз, қанақа ривожландингиз, нималарга ул...
Муваффақиятли инсонларнинг энг кучли томонлари - бу ўзларига бўлган ишончларида, ғалабага бўлган хохиш-истак уларни тинч...
Янги йилни ажойиб совғалар билан кутиб олинг.🎁🎁🎁☃️☃️☃️ Конкурсимизга иштирок этиш шартлари жуда хам оддий ва осон.✅1) Ох...
⚡️Орифлэйм компаниясининг Ўзбекистондаги илк Директорлар банкети Тошкент шахрининг энг машхур жойида, Tashkent City Конг...
Илк маротаба Ўзбекистонда, октябрь ойининг охирида, хамма орзиқиб кутаётган Директорлар Банкети бўлиб ўтади.🤗 Таклифнома...

Category

Telephone

Address


Amir Timur Str. 88-A
Tashkent
Other Entrepreneurs in Tashkent (show all)
MAЖOR Detailing.uz MAЖOR Detailing.uz
Шахрисабзский пр-д 6
Tashkent, 100015

Услуги для автомобилей Защита кузова; Восстановительная полировка; Керамическое покрытие; Химчистка салона; Мойка двигателя; Тонировка

parket.uz parket.uz
Tashkent

Sohail Akbari Sohail Akbari
Tashkent

Nodir Soliyev Nodir Soliyev
Tashkent

Межкомнатные двери Россия

Behzod_Rustamovich Behzod_Rustamovich
Tashkent

BTS Express rahbari Obbi Chool asoschisi

Shokhrukh Razamatov Shokhrukh Razamatov
Улица Шарофа Рашидова, 90/77
Tashkent, 100017

Комплексное развитие предпринимателей в интернете. П?

Davlatov Baxrom Davlatov Baxrom
Tashkent

Import_export.uz Import_export.uz
Fargona Yoli 94
Tashkent, 100009

Внешнеторговые операции, экспорт и импорт товаров, пре

korea_cosmetics_co.ltd korea_cosmetics_co.ltd
Tashkent

Косметика,красота и уход

itoday_newsuz itoday_newsuz
Tashkent

• Biznes and IT yangiliklar • Faktlar • Statistik ma'lumotlar 🛎 Reklama va murojaatlar uch

Bekhzod Jalilov Bekhzod Jalilov
Tashkent

🎯 Target Innovative Education Center online & offline #1 — Abituriyent 2.0 — Shadowing 2.0 ?

akbarov3176 akbarov3176
Tashkent