Dorus Salam Travel

Dorus Salam Travel

You may also like

shahri_kesh_travel
shahri_kesh_travel

Умра сафари биз билан осон!

🕋 Умра йўналишида 18 йиллик тажрибага эгамиз!

☎️ +998 33 242 44 33

Photos from Dorus Salam Travel's post 24/10/2023

🌙 Зиёратгоҳлардан лавҳалар

Яқиндагина кузатиб қўйган Наманганлик илк гуруҳимиз аъзолари муқаддас маконлар бўйлаб зиёрат қилишни бошлаб юбордилар. Уларнинг сафар давомидаги кейинги лавҳаларини ҳам кўришни истасангиз саҳифамизни кузатишда давом этинг!

20/09/2023

Умра сафарига борадиганлар учун муҳим тавсиялар

Аллоҳнинг Байтини тавоф қилиш ниятида бўлган зиёратчиларга Умра амалларини гўзал шаклда адо этишлари учун эътибор беришлари керак бўлган муҳим тавсияларни тайёрладик.

🕋 Видеони зиёрат ниятида бўлган яқинларингизга ҳам улашинг ва сафарларимиз ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

📞 555084433

https://t.me/dorussalam_admin

19/09/2023

Умра сафарига қабул бошланди

14 кун давомида зиёратгоҳларга яқин масофадаги шинам меҳмонхоналарда жойлашиб, Умра амалларини гўзал тарзда адо этмоқчимисиз?

🕋 Унда 28-сентябр санасидаги Умра сафаримизга ўз ўрнингизни банд қилиш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

📞 555084433

20/06/2023

Қурбон ҳайити қачон нишонланади?

Ислом аҳлининг байрами бўлган Қурбон ҳайитини араблар «Ийдул Азҳо» деб аташади ва ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Қурбон ҳайити кунида қурбонлик қилиш моли нисобга етган ҳар бир мўмин учун вожиб амал саналади. Бундан ташқари, ҳайитда қариндошлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиб, уларга хайр-у эҳсон улашилади.

✨ Бу йилги Қурбон ҳайити 28 июнга тўғри келмоқда. Аллоҳ барчамизни Қурбон ҳайитига соғ-саломат етказиб, савобли амаллар қилишга қодир айласин!

Photos from Dorus Salam Travel's post 23/05/2023

Равзаи Муборак

Равзаи Муборак Масжидун Набавийнинг ичида жойлашган бўлиб, бу жой ҳақида уламоларимиз турли фикр билдирадилар:

✨ Биринчи фикрга кўра, бу ер раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат сабабли бахт ҳосил бўлишида худди жаннат равзасига ўхшайди;
✨ Иккинчи фикрга кўра бу ерда қилинган ибодат кишини жаннатга етаклайди;
✨ Учинчи фикрга кўра, бу жой жаннатга тегишли ҳақиқий равзадир. Оҳиратда бу жой яна жаннатга қайтарилади.

🤲 Равзаи Муборакка кириб, намоз ва Қуръон ўқишлик барчамизга насиб қилсин!

Photos from Dorus Salam Travel's post 21/05/2023

Ҳажи акбар деб нимага айтилади?

Халқ орасида ҳаж жума кунига тўғри келиб қолса, «ҳажи акбар» дейилиши машхур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиҳқий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг гапларида учрамайди.

Ҳадис ва фиҳқий китобларда одатий ҳаж «ҳажи акбар», умра эса «ҳажи асғар» деб номланган. Юқоридаги расмлар орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🕋 Ҳаж сафарига рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

📞 +998555084433

18/05/2023

Хажи мабрур қандай амал?

«Ҳажи мабрур» деб мақбул ҳажга айтилади. Унинг аломати ҳар бир қилган гуноҳига тавба қилиб, истиғфор айтиш ва бирор кишининг ҳаққи зиммада қолмаслигидир. Шу билан бир қаторда пешона тери билан ҳалолдан топган моли билан ҳажга бориши ва гуноҳга сабаб бўладиган бирор номақбул иш қилмаслиги ҳамда эҳром кийган ҳолда ман қилинган ишлардан тийилишидир.

🕋 Ҳаждан қайтгандан кейин диний ҳолати аввалгидан яхши томонга ўзгарган кишининг ҳажи Худо хоҳласа мақбул ва мабрур ҳаж деб тушунилади.

Манба: «Муъминнинг умр сафари» китоби.

Photos from Dorus Salam Travel's post 14/05/2023

Набавий масжидининг фазилатлари

Масжидун Набавий Мадина шаҳрида жойлашган бўлиб, у ерда ўқилган намознинг савоби бошқа масжидларда ўқилган намозга қараганда 1000 баробар кўп ҳисобланади.

🕌 Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамиз билан биргаликда Масжидун Набавийда намоз ўқишни насиб қилсин!

Photos from Dorus Salam Travel's post 09/05/2023

Ҳажнинг турларини биласизми?

Ҳаж ва умрага оид ибодатлар шаръий истилоҳда «нусук» дейилади. Бу ибодатлар уч турга — ирфод, таматтуъ ва қиронга бўлинади. Уларда адо этиладиган амаллар эҳром, тавоф, саъй, Арофотда туриш, Муздалифада тунаш, Минода бўлиш, тош отишлардан иборат.

🕋 Ҳаж сафарига қабул давом этмоқда. Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

📞 (55) 508–44–33

08/05/2023

✨ Жаннат томон йўл

Photos from Dorus Salam Travel's post 06/05/2023

Аршнинг соясида турадиган 7 тоифа кишиларни биласизми?

Қиёмат куни Аллоҳ таоло барча одамларни Ўз ҳузурига чақиради. Қуёш уларга яқин келиб, жуда қаттиқ иситади ва ҳар бир одам соя-салқин жойни қидириб қолади.

Шу вақтда 7 тоифа одамлар Аллоҳнинг Арши соясида, У Зотнинг паноҳида бўладилар. Улар ким эканлигини юқоридаги расмлар орқали билиб олишингиз мумкин.

Қиёмат куни Аршнинг соясида турадиган бандалар сафида бўлишлик барчамизга насиб қилсин!

05/05/2023

Ифторлик маблағлари бўйича сўнгги ҳисобот

Рамазон ойида ифторлик тарқатишимиз учун ҳисобимизга ўтказилган маблағларнинг бир қисми ортиб қолди ва биз ушбу пулларни Масжид Ал-Ҳарамнинг тоза ва озодалиги учун тинмай меҳнат қиладиган
Ҳарам хизматчиларига беришга қарор қилдик.

✨ Савобли ишларда ҳиссасини қўшган барча инсонларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирган ҳолда, келаси йилги Рамазонда ҳам барчамизни бу каби савобли ишларда қодир қилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!

04/05/2023

Аллоҳнинг танланган бандалари

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръонни ўқиган ва унга моҳир бўлган қорилар улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга бўлади. Қуръонни тутилиб-тутилиб ўқиган ва қироат унга машаққатли бўлган киши учун икки ажр бордир», деб марҳамат қилдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

03/05/2023

Ҳарамга қанақа Қуръон қўйиш керак?

1984 йил Мадинада «Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Ол Сауд» босмахонаси ташкил этилган бўлиб, у ерда хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган «Мадина мусҳафи» нашр қилинади.

📖 Ушбу мусҳафнинг ўзига хос жиҳати шунда-ки, ҳар бир саҳифаси оят билан бошланиб, оят билан тугайди. Умумий ҳисобда 604 саҳафадан иборат. Мусҳафни ёзишда эътибор берилган нарсалардан яна бири оят ва саҳифаларга рақамлар қўйиб, ҳар бир саҳифа 15 қатор ва (70 х 100) ҳажмда бўлишидир.

🕋 Масжид Ал-Ҳарамга Қуръон қўйиш ниятида бўлсангиз, албатта «Мадина мусҳафи»дан харид қилинг!

Photos from Dorus Salam Travel's post 01/05/2023

Ҳажга борадиганлар учун эслатма

Ҳаж сафарига қабул бошланганлигини эълон қилганимиздан сўнг, бизга кўплаб саволлар келмоқда. Улар орасидан энг кўп берилган саволларга юқоридаги расмлар орқали жавоб беришга ҳаракат қилдик.

❗️Жавобларни диққат билан ўқинг ва Ҳаж сафарига бориш ниятида бўлган яқинларингизни ушбу муҳим масалалар бўйича огоҳлантиринг.

🕋 Ҳаж сафарига «Расмий Ҳаж виза»си билан боришни истасангиз, ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

📞 (55) 508–44–33

01/05/2023

Мавсумнинг энг сўнгги Умра зиёратчилари

🕋 Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича бу мавсумда энг сўнгги бўлиб Умра сафарини амалга оширган зиёратчиларимизни юртимизга кузатиш жараёни ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

🔥 Зиёратчиларимизнинг самимий тилаклари, хайрли дуолари ва сафар давомида кўрсатилган хизматлардан миннатдорчилик ҳисларини шу биргина видео орқали кўришингиз мумкин.

29/04/2023

2023 Ҳаж сафарига қабул бошланди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса худди онаси уни туққан кундек қайтади», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

🕋 Аллоҳнинг Байтини зиёрат қилиб Ҳаж сафарини амалга ошириш ниятида бўлганлар учун қабул бошланганлигини эълон қиламиз.

📝 Ўринлар сони тўлиб қолмасдан ҳозироқ бизага мурожаат қилинг!

📞 (55) 508–44–33

29/04/2023

Аэропортда буюмларингизни йўқотдингизми?

Ҳаж ёки Умрага борган зиёратчилар сафаридан қайтиш вақтида аэропортда тирбандликлар бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бунинг ҳисобига айрим зиёратчилар буюмларини йўқотиб қўйишади.

Йўқолган буюмларни сақлаш учун аэропортда махсус хона бўлиб, у ерда ҳар бир давлат учун алоҳида жой ажратилган. Бу жойни қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.

Photos from Dorus Salam Travel's post 29/04/2023

Росулуллоҳга маҳбуб юрт зиёратидан лавҳалар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага:

«Сен мен учун қандай ҳам хушҳол ва маҳбуб юртсан. Агар қавмим мени сендан чиқармаганларида, сендан бошқа ерни маскан тутмас эдим», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

28/04/2023

Тавоф учун янада қулай имконият

Масжид Ал-Ҳарамни иккинчи ва учинчи қаватида аравада тавоф қиладиганлар учун янада қулай шароит яратилди. Эндиликда аравада ҳаракатланадиганлар учун махсус йўлак ажратилди ва бу йўлакда тирбандликларсиз бемалол тавофни амалга оширишлари мумкин.

🕋 Аллоҳ барча беморларга комил шифо бериб, Ҳаж ва Умра амалларини аравасиз ҳолатда бажаришларини насиб қилсин!

Photos from Dorus Salam Travel's post 27/04/2023

Қайси вақтларда дуо қилиш керак?

Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:

«Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман».
Бақара сураси 186 оят.

Аллоҳ дуоларни ижобат қилиш ваъдаси бор экан шу ўринда, қайси вақтда дуо қилинса ижобати тезроқ бўлиши ҳақида юқоридаги маълумотларни тайёрладик.

🤲 Барчамизнинг дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларда қилган дуоларимиз ҳайрли вақтда афзаллари ила ижобат бўлсин!

23/04/2023

Маҳрнинг энг кам миқдори қанча?

«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр хотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир. Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Ўн дирҳам бир динорга тенг келади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дедилар».

Дора Қутний ва Байҳақий ривоят қилганлар.

23/04/2023

14 кунлик УМРА сафарларига қабул бошланди

«Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг».
Бақара сураси 196 оят.

🕋 Апрел ва май ойида Умра сафарини амалга ошириш ниятида бўлганлар учун қабул бошланганлигини эълон қиламиз.

📝 Ўринлар сони тўлиб қолмасдан ҳозироқ биз билан боғланинг!

📞 (55) 508–44–33

22/04/2023

Қанийди йил бўйи Рамазон бўлса...

Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати ҳар сонияда ёғилиб турган Рамазон ойини ҳозирданоқ соғинишни бошладим. Унинг барокати, қалбларга ҳузур бахш этувчи сакинатининг қадри орадан бир кун ўтмасданоқ жуда билинди.

Саҳар уйғонишлар, Қуръон тиловатлари, нафс хоҳлаб турган нарсаларни Аллоҳнинг буйруғини адо этиш учун тарк қилишлар, таровиҳ намозлари, ифторликлар....

Буларнинг ҳар бирини қиёслаб бўлмас ўрни бор.

Бу каби амалларни фақатгина Рамазонда эмас, балки йил бўйи адо этиш барчамизга насиб қилсин!

Сиз ҳам Рамазонни соғиндингизми?

22/04/2023

Зиёратчилар учун муҳим тавсиялар

Навбатдаги бир гуруҳ зиёратчиларимизга Умра амалларини адо этиш олдидан Мадина шаҳрида махсус мажлис бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда малакали Устозимиз Умра амалларини бажариш тартиби бўйича керакли билим ва тавсияларни бериб ўтдилар.

🕋 Апрел ва май ойида Умра зиёратини амалга оширадиган навбатдаги гуруҳимиз сафида бўлишни истасангиз, ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

📞 +998555084433

21/04/2023

Ийд Ал-Фитр айёмингиз муборак бўлсин

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», – дедилар».

Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган.

Ислом аҳлининг байрами ҳисобланган Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

17/04/2023

✨ Бу ой ғанимат

Кечагина кириб келган ва барчамизни хушнуд қилган Рамазон ойнинг саноқли кунлари қолди.

Унинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, фойдамизга ҳужжат бўладиган амалларни қилишга улгуриб қолайлик!

15/04/2023

Умра сафари учун янги саналарга қабул бошланди

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Зиммасида ҳаж ва умра бўлмаган ҳеч ким йўқ» деди.
Имом Бухорий ривояти.

📆 Апрел ва май ойида Умра сафарига боришни ният қилганлар учун, 14 кунлик тўплам билан 27 апрел, 1 май ва 8 май саналаридаги рейсларимизга қабул бошланганлигини эълон қиламиз.

🕋 Ўзингизга қулай бўлган саналардан бирини танлаб, Умра амалини биз билан гўзал шаклда адо этинг!

📞 +998555084433

Want your business to be the top-listed Travel Agency in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Videos (show all)

Умра сафарига борадиганлар учун муҳим тавсияларАллоҳнинг Байтини тавоф қилиш ниятида бўлган зиёратчиларга Умра амалларин...
✨ Жаннат томон йўл
Ифторлик маблағлари бўйича сўнгги ҳисоботРамазон ойида ифторлик тарқатишимиз учун ҳисобимизга ўтказилган маблағларнинг б...
Аллоҳнинг танланган бандалариОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ...
Ҳарамга қанақа Қуръон қўйиш керак?1984 йил Мадинада «Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Ол Сауд» босмахонаси ташкил этилган бўлиб,...
Мавсумнинг энг сўнгги Умра зиёратчилари🕋 Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича бу мавсумда энг сўнгги бўлиб Умра сафарини ама...
2023 Ҳаж сафарига қабул бошланди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким ...
Аэропортда буюмларингизни йўқотдингизми?Ҳаж ёки Умрага борган зиёратчилар сафаридан қайтиш вақтида аэропортда тирбандлик...
Тавоф учун янада қулай имкониятМасжид Ал-Ҳарамни иккинчи ва учинчи қаватида аравада тавоф қиладиганлар учун янада қулай ...
Маҳрнинг энг кам миқдори қанча?«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр хотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир...
14 кунлик УМРА сафарларига қабул бошланди«Аллоҳ учун Ҳаж ва Умрани тугал адо этинг».Бақара сураси 196 оят.🕋 Апрел ва май...
Қанийди йил бўйи Рамазон бўлса...Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати ҳар сонияда ёғилиб турган Рамазон ойини ҳозирданоқ соғиниш...

Category

Telephone

Address

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Бешқайрағоч кўчаси, 11А Мўлжал: Кўкча, аввалги текстил заводи
Tashkent
100001

Opening Hours

Monday 09:00 - 21:00
Tuesday 09:00 - 21:00
Wednesday 09:00 - 21:00
Thursday 09:00 - 21:00
Friday 09:00 - 12:45
13:30 - 21:00
Saturday 09:00 - 21:00
Sunday 09:00 - 21:00
Other Travel Companies in Tashkent (show all)
Cruise.uz Cruise.uz
Tashkent

Путешествуйте вместе с Incruise ️Круизные путешествия на

Active Travel Active Travel
Узбекистан, г. Ташкент, М. Улугбекский район, Улица Мустакиллик 79
Tashkent

🚩Ваш путеводитель ✈️All about traveling 💰Самые низкие цены ☎️+99895 5555522

Umra Ziyorati Umra Ziyorati
Chilanzar, Big Data Office, 23 KV
Tashkent

Umra Ziyorati, Telegram +998 97 552 9555 & +998 95 111 0616 | Uzbekiston, Tojikiston

Fasiru Tour - Sayohat Agentligi Fasiru Tour - Sayohat Agentligi
Chilonzor 2/72
Tashkent, 100012

✈️ UMRA • TURLAR • AVIACHIPTALAR 🌟 Unutilmas taa'surotlarni hayotingizga muhirlaymiz!

cruis_uzbekistan cruis_uzbekistan
Tashkent

круизда дам олиб пул топиш

Easy Peasy Travel Easy Peasy Travel
Tashkent

Откройте мир с нами - каждое путешествие станет незабываемым приключением!

Afsona World Travel Afsona World Travel
Tashkent

🌏Гид по странам #AfsonaWorldTravel 💥Специальные предложения 🌴Незабываемые туры

aviakassa_tickettake1 aviakassa_tickettake1
Navoiy
Tashkent

Самые дешёвые авиабилеты по всем направлениям!

Gid Travel Uzbekistan Gid Travel Uzbekistan
Botkina 1, Yashnabod
Tashkent

Команда профессионалов, которая живёт туризмом и гордится тем, что делает уже на протяжении долгих лет!

High Life Travel - портал самостоятельного бронирования без посредников High Life Travel - портал самостоятельного бронирования без посредников
Tashkent

#путешествияпомиру#самыенизкиецены#отели#круизы#самостоятельноебронирование

Ravza travel Ravza travel
Oʻzbekiston
Tashkent

Tropictravel.uz Tropictravel.uz
MegaPlanet Savdo Markazi
Tashkent, 100012

✈️ TropicTravel.uz - поможет вам организовать путешествие по эксклюзивным скидкам для всех!