Zarafshon ITHB
Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Zarafshon ITHB, News Personality, Gagarin 70-uy, Samarkand.
04/08/2025
Самарқанд вилояти
СУВ КОДЕКСИ – СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ КАФОЛАТИ
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Сув кодекси” мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур тадбирда бошқарма тасарруфидаги тизим ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, соҳанинг тажрибали ходимлари иштирок этди. Семинарда асосий эътибор янги таҳрирда қабул қилинган Сув кодексида белгиланган ҳуқуқий асослар, сув ресурсларидан фойдаланишда масъулият ва мажбуриятлар, ҳамда сувни ҳисобга олиш, тежаш, тақсимлаш каби масалаларга қаратилди.
Таъкидланишича, янги таҳрирдаги Сув кодекси замонавий талабларга мос равишда ишлаб чиқилган бўлиб, у сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соҳага инвестиция жалб этиш каби йўналишларда муҳим ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтайди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
01/08/2025
Самарқанд вилояти
СУВЧИЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА
Самарқанд вилоятидаги “Сувчилар мактаби”да “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида фаолият юритаётган мутахассислар учун навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
“Сув тежовчи суғориш тизимларидан самарали фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш” мавзусига бағишланган мазкур тадбирда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъуллари, вилоятнинг барча туманларидан келган сув мутахассислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
— Суғоришда ҳар бир томчи сув муҳим. Бундай ўқувлар амалиётда жуда қўл келади. Масалан, томчилатиб суғориш тизими ёрдамида фермерларимиз сувдан тежабгина қолмай, ҳосилдорликни ҳам ошира олади, — дейди Каттақўрғон туман “Сув етказиб бериш хизмати” мутахассиси У.Очилов. — Энг муҳими, бу каби технологияларни жойларда қандай тарғиб қилиш, қандай ташкил этиш бўйича аниқ йўналишларга эга бўлдик.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросига оид савол-жавоб ўтказилди. Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга Зарафшон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” раҳбари томонидан амалий мисоллар асосида жавоблар берилди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
01/08/2025
Самарқанд вилояти
ЁШ СУВЧИЛАР “ЗАКОВАТ”ДА БЕЛЛАШДИ
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўйинда бошқармага қарашли қатор ташкилотлар – Мелиоратив экспедиция, “Мирза-Пай”, “Мианкал-Тос” ирригация тизими бошқармалари, шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармаларида фаолият юритаётган ёшлардан тузилган жамоалар иштирок этди.
Билим ва зийраклик синови бўлган ушбу беллашув қизғин ва муросасиз баҳслар руҳида ўтди. Якунда “Мелиоратив экспедиция” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
18/04/2025
Samarqand viloyati
MUAMMOLAR YECHIMI MUHOKAMA QILINDI
Samarqand tumani “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi mutaxassislari uchun o‘quv seminari tashkil etildi.
Seminarda suvni hisobga olish, hujjatlarni rasmiylashtirish, suvhisobi.uz platformasidan foydalanish va suv solig‘iga oid imtiyozlar borasida atroflicha ma’lumot berib o‘tildi.
Shuningdek, “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi fermer xo‘jaliklari bilan yaqin va samarali hamkorlikni yo‘lga qo‘yishi, suv ta’minotiga oid barcha zarur ma’lumotlarni o‘z vaqtida, aniq va tushunarli tarzda yetkazishda ko‘maklashishi lozimligi ta’kidlandi.
Zarafshon ITHB matbuot xizmati
Yangi rukn
STAJYORNING BIR KUNI
Safarov Diyorbek Sadridin o‘g‘li
✍️Zarafshon ITHB matbuot xizmati
18/04/2025
☝️КОРРУПЦИЯ– ТАРАҚҚИЁТГА ҒОВ!
✅ "Сувхўжаликназорат" инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъуллари ҳамкорлигида “Коррупция– тараққиётга ғов!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
✅Ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришнинг аҳамияти ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
✅Шунингдек, порахўрлик, таъмагирлик ва мансаб билан боғлиқ салбий ҳолатлар содир этганлик ҳолати аниқланганда қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилиши эслатиб ўтилди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
16/04/2025
ПАЙАРИҚ ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Бутунбаев Самарқанд вилояти Пайариқ тумани сув истеъмолчилари билан видеомулоқот ўтказди.
Унда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, тумандаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, фермерлар, аҳоли вакиллари қатнашди.
Видеомулоқотда “Олмосбек Д З” фермер хўжалиги раҳбари Азамат Шербоев суғориш тик қудуғини ишлатишда электр энергияси харажатларини қоплаб беришда амалий кўмаклашиш, “Пойбоши” фермер хўжалиги раҳбари Алишер Маҳмудов ички ариқларда сув йўқотилишини камайтиришда ёрдам бериш, “Сардорбек универсал С Г” МЖЧ раҳбари Баҳодир Темиров ўтган йили суғоришга ишлатилган сув учун ҳисобланган солиқ суммасини қайта кўриб чиқиш масаласи бўйича мурожаат қилди.
Видеомулоқотда сув истеъмолчиларидан 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Барча мурожаатларни ҳал этиш, сув қонунчилиги ва давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида масъулларга топшириқлар берилди.
Ахборот хизмати
Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш” мавзусидаги сессиядан лавҳа.
07/04/2025
АМУДАРЁ” ВА “СИРДАРЁ” ҲАВЗАЛАРИДА 2025 ЙИЛ ВЕГЕТАЦИЯ МАВСУМИДА ДАВЛАТЛАРНИНГ СУВ ОЛИШ ЛИМИТЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ
2025 йил 5 апрель куни Самарқанд шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 89-йиғилиши ўтказилди.
Тадбир Самарқанд иқлим конференцияси доирасида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Д.Генджиев, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари, комиссиянинг ижро этувчи органлари ҳисобланган “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари, Илмий-ахборот маркази ва котибият раҳбарлари иштирок этди.
Батафсил – https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/44079
Batafsil – https://gov.uz/oz/suvchi/news/view/44079
07/04/2025
САМАРҚАНДДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ҲОЛДА БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Самарқандда бўлиб ўтган иқлим форуми доирасида “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш” мавзусида сессия ўтказилди.
Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов, Туркманистон сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Дурди Генджиев, Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги, Қирғиз Республикаси сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги вакиллари, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия (ICID) Бош котиби Гупта Ракеш Кумар, Осиё сув кенгаши (АWC) Бош котиби Чо Йонг Деок ва бошқа халқаро экспертлар иштирок этди.
Батафсил – https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/44039
Batafsil – https://gov.uz/oz/suvchi/news/view/44039
07/04/2025
Самарқанд вилояти
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида Қўшработ туманидаги “Хонназар” маҳалласи аҳолиси учун тик суғориш қудуғи қазилиб, сув чиқарилди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Website
Address
Samarkand
141500