Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi

Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi

Comments

Ассалому алайкум! Сартепо 160 уйда яшайман. 3 ҳафтадан ошиб кетди. Лифт бузилган, созлангани йўқ. Ширкат раиси алмашган, унга хам бўшашидан олдин мурожаат қилгандик. Ёш болалар, кекса одамлар, касаллар қийналиб кетди...Фарзандим оегини қайириб олгандик, касалхонага бориш учун 4 мартадан бери 8-қаватдан кўтариб тушаяпман, ноилож....Лифтимизни тузатиб берадиган яхши инсонлар борми?
Туманлардан хабарлар. Каттақўрғон.
Каттақўрғон туманидаги кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш мақсадида ўрнатилинган техник сув насослари Каттақўрғон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари ва “Самарқандсувтаминоти” МЧЖ ходимлари томонидан кўздан кечирилди ва аниқланган муаммолар жойида бартараф этилди. Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати!
Табрикнома
Самарқанд туманида сайёр қабул
Каттақурғонда сайёр қабул!
Жомбойда сайёр қабул
Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси сизларни қутлайди
Иссиқлик таъминоти корхоналарида ташкил этилган Авария-диспетчерлик хизматлари телефон рақамлари
Пресс тур
Самарқандда 158 та кўп қаватли уй таъмирланди

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи Б.Негматов 2020 йилда соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот берди.

- Вилоятдаги мавжуд кўп қаватли уйларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 1640 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиб, шулардан 158 та уйда таъмирлаш ишлари амалга оширилди, - деди Б.Негматов. - Натижада, уйларнинг 18 минг метр квадрат том қисми, 219 та кириш йўлаги таъмирланди, 169 та кириш эшиклари ўрнатилди. 60 та кўп қаватли уйларнинг муҳандислик коммуникациялари, 107 та уйнинг фасад қисми таъмирдан чиқарилди. 210 метр ирригация тармоқлари таъмирланди ва 1,3 минг метр квадрат уй атрофи ободонлаштирилиб, бетон билан қопланди.

Бундан ташқари, 8,2 миллиард сўм маблағ эвазига Самарқанд шаҳридаги туристик маршрутда жойлашган 26 та кўп қаватли уй таъмирланди. Вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 151 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида 59 та, Нуробод туманида 48 та, Самарқанд туманида 17 та, Оқдарё ва Пайариқда 9 тадан, Пахтачида 6 та, Каттақўрғон туманида 2 та кўп қаватли уйлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлар ҳисобидан таъмирланди ва уй атрофлари ободонлаштирилди.

Бугунги кунда вилоятда 5 та марказий, 9 та маҳаллий қозонхона мавжуд. Шулардан 9 таси носоз ҳолатда. Қозонхоналардаги жами 59 та қозоннинг 26 таси ишчи ҳолатда, 33 таси эскирган.

Мавжуд 131,8 километр узунликдаги иссиқлик тармоқларининг 40,8 километр қисми соз, 91 километр узунликдаги иссиқлик тармоқлари яроқлилик муддати ўтган ва фойдаланиб бўлмайди. Бугунги кунда Самарқанд ва Нуробод шаҳарларидаги 146 та кўп квартирали уйларга иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда.

Шунингдек, матбуот анжумани доирасида “Самарқанд сув таъминот” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда жамият раҳбари К.Юсупов оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоят аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йилдаги режалари хусусида маълумот берди.

Журналистлар шунингдек, "Мўлиён" сув тақсимлаш иншооти фаолияти билан танишди.
Жорий йилнинг 14 декабр куни соат 09:45 да Самарықанд шаҳар Алишер Навоий МФЙ “Мароқанд коммуналчи” ширкатига қарашли 53 уйнинг 3 йўлагида иссиқлик энергияси оқиб ўтадиган 89 диаметр бўлган магистрал қувури ёрилганлиги аниқланди.
Тезда мажуд муоммони ҳал қилиш учун 15 декабр куни Самарқанд вилоят “Иссиқлик манбаи ” ДУК мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилиб 34 та хонодон иссиқликка қайтадан уланди.
Бугун, Самарқанд шаҳридаги А.С.Пушкин номли кутубхонада таниқли ёзувчи, шоир, журналист, блогер Каримберди Тўрамурод ўз китобхонлари билан учрашди. Қизиқарли бўлган бу учрашувда ёзувчининг асарларини севиб ўқийдиган шаҳар жамоатчилиги вакиллари, олимлар, шоирлар, ёзувчилар. талабалар, блогерлар, кутубхоначилар, китоб савдоси вакиллари иштирок этдилар.
Ёзувчи ўз таржимаи ҳоли ва ижоди тўғрисида қисқача тўхталиб, ёзган асарлари, келгусидаги режалари ҳақида китобхонлар билан ўртоқлашди. Бир пиёла чой устидаги суҳбатлашиш чоғида, ҳаётидаги қизиқарли воқеалар ва айрим асарларини ёзишга ундаган тафсилотлар ҳақида ҳам гапириб ўтилди. Айниқса Каримберди Тўрамурод асари асосида суратга олинган "Жийда гули" фильмининг суратга олиниш жараёни ҳақидаги тафсилотлар китобхонларда яхши таасурот қолдирди.
Учрашувда иштирок этган ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Самарқанд шаҳар маърифат ишлари бўлими бошлиғи Хуршид Нуруллаев, Самарқанд Давлат Университети профессори Ҳайдар Рўзимуродов, Самарқанд вилояти "Қизил ярим ой" жамияти ижрочи директори Ҳайдар Холов, таниқли журналист, "Овози Тожикистон" махсус мухбири Зоҳир Ҳасанзода ва бошқалар сўзга чиқиб, ёзувчининг серқирра ижодига муваффақиятлар тиладилар.
Китоб ўқишни,маърифат ва маънавиятни тарғиб қилувчи ушбу учрашувда Каримберди Тўрамурод талабалар, зиё маскани ходимлари ва жамоатчиликни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Баходир Негматовнинг байрам табриги:
Азиз юртдошлар! Барчангизни бахтимиз қомуси-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги билан самимий табриклайман!
Сизларга, хотиржамлик,оилангизга фаровонлик тилайман!
Адолат мезони, ҳақнинг мезони,
Ҳуррият таянчи, эркнинг посбони.
Эртанги кунимиз, орзу, ўйимиз,
Янги авлодларнинг ишонч қўрғони.
Халқимиз виждони, ору номуси –
Бахтимиз қомуси, бахтим қомуси.
Меҳр бизни бирлаштиради!
December 03, 2020

Жорий йилнинг 3 декабр куни ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Баҳодир Негматов ва ЎзХДП Самарқанд туман Кенгаши раиси Ш.Гафуровлар иштирокида мамлакатимизда “Меҳр-мурруват ойлиги” ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳар Найман МФЙ да яшовчи бир гуруҳ ногиронлар ҳолидан хабар олинди.
ЎзХДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Б.Негматовнинг таъкидлашича;

- “ Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши Ўзбекистонда истиқомат қилаётган мингдан ортиқ ногиронларга Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида ҳам аҳолининг, хусусан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, партия ташаббуси билан ўтказилаётган бир қатор тадбирларда уларнинг ижтимоий муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилиб келинмоқда дейди.
Тадбир давомида “Найман” МФЙ, Шодиёна кўчаси 1 уйда истиқомат қилувчи 1 гуруҳ ногирони Қодиров Юсуф Носирович, Асоний кўчаси 20 уйда яшовчи болаликдан ногирон Пардаева Малика Фуркатовна ва Шодиёна кўчаси 8 уйда яшовчи 2 гуруҳ ногирони Шарипов Эркин Шералиевичларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ногиронларни йўқлаб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш бу ҳар бир инсонни инсоний бурчи эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Ўзбекистон Халқ Демократик партияси
Самарқанд вилоят кенгаши.
Баходир Негматов ногиронлардан хабар олди.
Samarqand viloyat Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasida "Yangi yil"ga tayyorgarlik ishlari boshlab yuborildi.

Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi faoliyati to‘g‘risida

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 09/09/2022

Oʻz huquqingizni bilasizmi?

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “2022-2023 yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 16-maydagi qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan Bulungʻur tumani Bulungʻur mahallasidagi Sharof Rashidov koʻchasida joylashgan “Bulungʻur tuman tezkor kommunal servis” boshqaruv servis kompaniyasiga qarashli koʻp qavatli uylarda yashovchi aholi oʻrtasida, shuningdek, Ishtixon tumani Oʻzbekiston mahallasi, Lolazor koʻchasidagi 17- va 19- koʻp qavatli uylarda yashovchi aholi oʻrtasida Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi mutasaddilari ishtirokida suhbatlar oʻtkazildi.
Suhbatda asosiy eʼtibor aholining barcha qatlamlari huquqiy savodxonlikka erishishi, mustahkam irodali, oʻz huquqlarini biladigan va qonunlarni hurmat qiladigan, huquqiy bilimlarini k***alik hayotda qoʻllay oladigan, faol fuqarolik pozitsiyasiga ega boʻlgan va huquqbuzarlikka nisbatan murosasiz munosabatda boʻladigan fuqarolar boʻlishiga qaratildi.

Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi axborot xizmati.

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 07/09/2022

Aholini favqulodda vaziyatlardan himoya qilish Qonun bilan belgilandi
“Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish to'g'risida”gi Qonun (O'RQ–790-son, 17.08.2022-y.) Prezident tomonidan imzolandi
Qonunga ko'ra, favqulodda vaziyatlar ro'y berish manbaiga qarab quyidagilarga bo'linadi:
• tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyatlar;
• texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar.
Favqulodda vaziyatlar vazirligi favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.
Fuqarolarga favqulodda vaziyatlar zonalarida ishlaganligi uchun bepul tibbiy xizmat, kompensatsiyalar va boshqa imtiyozlar beriladi.
Prognoz qilingan yoki ro'y bergan favqulodda vaziyatning ko'lami va holatiga qarab muayyan hududda Favqulodda vaziyatlar davlat tizimining quyidagi rejimlari o'rnatiladi:
• k***alik rejim – muayyan hududda, obyektda favqulodda vaziyatlar ro'y berishi xavfi mavjud bo'lmaganda;
• yuqori tayyorgarlik rejimi – favqulodda vaziyatlar ro'y berishi xavfi mavjud bo'lganda;
• favqulodda vaziyat rejimi – favqulodda vaziyatlar ro'y berganda va favqulodda vaziyatlar davrida.
Favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishga oid axborotni yashirish, o'z vaqtida taqdim etmaslik yoki bila turib yolg'on axborot taqdim etish taqiqlanadi.
Davlat tomonidan favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish holati, aholining xavfsizligini ta'minlash bo'yicha ko'rilayotgan choralar, prognoz qilinayotgan yoki ro'y bergan favqulodda vaziyatlar, ulardan muhofazalanish usullari to'g'risida OAV orqali aholi o'z vaqtida va ishonchli xabardor qilinishi shart.
Favqulodda vaziyatlarni e'lon qilish:
• mahalliy miqyosdagi favqulodda vaziyatlarda – hokimlarning tegishli qarorlari;
• respublika miqyosidagi va transchegaraviy favqulodda vaziyatlarda – Hukumat qarori bilan amalga oshiriladi.
Qonun rasmiy e'lon qilingan k***an e'tiboran uch oy o'tgach kuchga kiradi.
Ma'lumot uchun mamlakatda favqulodda holat e'lon qilish alohida “Favqulodda holat to‘g‘risida”gi Qonun bilan tartibga solingan.

Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish boshqarmasi axborot xizmati

31/08/2022

Bayramingiz muborak boʻlsin!

Aziz yurtdoshlar!
Eng buyuk, eng aziz bayramimiz – Mustaqilligimizning 31 yilligi munosabati bilan Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasining ishchi-xizmatchilari nomidan barchangizni qizgʻin tabriklab, sizlarga uzoq umr, sihat-salomatlik tilayman!
Vatanimizning tinchligi, gullab-yashnashi va ravnaqi yoʻlida olib borayotgan ishlaringizda zafarlar yor boʻlsin!
Mustaqillik qadri boqiy, bayram shukuhi fayzli, istiqlolimiz abadiy boʻlsin!

Hurmat bilan Bahodir Negmatov,
Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi boshligʻi.

31/08/2022

Davlat rahbari topshirig'i ijrosi amalda!

31/08/2022

Mukofot muborak!
Oʻzbekiston Prezidenti Sh.M.Mirziyoyevning “Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining oʻttiz bir yilligi munosabati bilan davlat xizmatchilari hamda ishlab chiqarish va ijtimoiy-iqtisodiy sohalar xodimlaridan bir guruhini mukofotlash toʻgʻrisida”gi farmoniga asosan, “Mamlakatimizning iqtisodiy qudratini mustahkamlash, islohotlarni muvaffaqiyatli amalga oshirish borasidagi koʻp yillik samarali mehnati, yurtimiz taraqqiyoti va xalqimiz farovonligini taʼminlash, Yangi Oʻzbekistonning xalqaro maydondagi obroʻ-eʼtibori va nufuzini yuksaltirishga qoʻshgan munosib hissasi, ilgʻor innovatsion texnologiyalarni amaliyotga joriy qilish, zamonaviy ishlab chiqarish quvvatlarini barpo etish, hududlar infratuzilmasini jadal rivojlantirishdagi ulkan xizmatlari, jamiyatimizda tinchlik va barqarorlikni, millatlararo totuvlikni asrab-avaylash, yosh avlodni Vatanga muhabbat va sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash ishlaridagi ibratli faoliyati hamda ijtimoiy hayotdagi faol ishtiroki uchun bizning Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasini tashkil qilgan, uch yil boshqargan, bugungi k***a Samarqand shahridagi “Вad Group” masʼuliyati cheklangan jamiyati direktori Sattorov Rustamjon Teshayevich “Doʻstlik” ordeni bilan mukofotlandi.
Ustozimizni Vatanning yuksak mukofoti bilan qutlab, u kishiga uzoq umr, sihat-salomatlik, bundan ham yuksak mukofotlarga sazovor boʻlishlarini tilaymiz!
Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi ishchi-xizmatchilari.

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 30/08/2022

Mukofot muborak!

Prezidentimizning tegishli Farmoniga asosan bir guruh yurtdoshlarimiz “Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 31 yilligi” esdalik nishoni bilan mukofotlandi.
Mukofotlanganlar orasida Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi Kattaqurgʻon tuman boʻlimi boshligʻi Dilshod Muminov ham bor.
Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi jamoasi nomidan Dilshod Muminovni mukofot bilan samimiy tabriklab, u kishiga uzoq umr, sihat-salomatlik, ishlarida muvaffaqiyatlar tilaymiz!

Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi jamoasi.

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 26/08/2022

Aholi tomonidan qilingan murojaatlar muhokama etildi.

Bugun Samarqand viloyati Uy-joy kommunal xizmat kursatish boshqarmasi majlislar zalida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Samarqand viloyati Xalq Qabulxonasi bilan hamkorlikda aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yanada samarali yo'lga qo'yish, hamkorlikni mustahkamlash bo'yicha amaliy seminar uchrashuvi bo'lib o'tdi.
Seminarda aholi murojaatlari bilan ishlashda yo'l qo'yilayotgan kamchiliklar, ularni bartaraf etish samaradorligi tahlil qilinib, amaliy taqdimotlar o'tkazildi. Tizimda yuzaga kelayetgan masalalarni yechimi bo'yicha tegishli tavsiyalar va topshiriqlar berildi.

Samarqand viloyat Uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish boshqarmasi axborot xizmati.

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 25/08/2022

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 8 avgust kuni «Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida»gi qonunni imzoladi. Ushbu qonun 3 oy o‘tgach kuchga kiradi.

Davlat fuqarolik xizmati deganda - «davlat xizmatining bir turi, O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining davlat fuqarolik xizmati lavozimlaridagi davlat organlari vakolatlari amalga oshirilishini ta’minlashga doir haq to‘lanadigan kasbiy faoliyati tushiniladi».

Qabul qilingan qonunga muvofiq, Davlat fuqarolik xizmatining asosiy prinsiplari quyidagilardan iborat:

· Davlat fuqarolik xizmati tizimining yagonaligi va barqarorligi;

· qonuniylik;

· adolatlilik;

· xalqqa xizmat qilish;

· davlat organlarining va mansabdor shaxslarining jamiyat hamda fuqarolar oldida mas’ulligi;

· inson huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarining ustuvorligi;

· ochiqlik va shaffoflik;

· xolislik, professionallik va kompetentlik;

· davlat fuqarolik xizmatiga kirishda O‘zbekiston fuqarolarining teng huquqliligi;

· davlat fuqarolik xizmatchilarining huquqiy va ijtimoiy jihatdan himoya qilinishi.



Shuningdek, qonunga muvofiq, davlat fuqarolik xizmati sohasidagi maxsus vakolatli organ etib Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi belgilanmoqda. U o‘z vakolatlari doirasida davlat idoralarining kadrlar siyosati sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi, davlat xizmatiga kadrlarni tanlov asosida tanlashni tashkil qiladi, davlat xizmatchilarining samaradorligini baholash uchun indikatorlar (asosiy ko‘rsatkichlar) tizimini joriy qiladi va ularning natijalarini tahlil qiladi, jamoatchilik fikrini o‘rganadi va davlat organlari rahbarlarining ochiq reytingini shakllantirishda ishtirok etadi.

O‘zbekiston fuqarosi davlat fuqarolik xizmati lavozimiga tayinlangan paytdan e’tiboran davlat fuqarolik xizmatchisi (DFX) huquqiy maqomiga ega bo‘ladi va davlat fuqarolik xizmatchisining faoliyati tugatilishi munosabati bilan uni yo‘qotadi. DFX lavozimlarining siyosiy guruhiga taalluqli davlat xizmatchilarining huquqiy maqomi bilan bog‘liq bo‘lgan qo‘shimcha huquqlar, majburiyatlar va cheklovlar alohida qonunchilik bilan belgilanadi

Shu bilan birga «Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida»gi Qonunda davlat fuqarolik xizmati sohasida korrupsiyaning oldini olish chora-tadbirlari ham ko‘zda tutilgan, ular qatoriga DFX axlokiy xulk-atvor qoidalariga rioya qilish, DFX manfaatlar to‘qnashuvining oldi olish va hal qilishning tashkiliy-huquqiy asoslarini yaratish, davlat xizmatlari uchun sovg‘alar olish va taqdim etish tartibini belgilash, DFX ijtimoiy himoyasi, moddiy ta’minoti va rag‘batlantirishni ta’minlash masalalari ko‘zda tutilgan.

Qonunda qo‘yilgan asosiy talablardan bittasi - «Davlat fuqarolik xizmatchisi korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatda bo‘lishi va korrupsiyaga olib kelishi mumkin bo‘lgan harakatlarning (harakatsizlikning) oldini olishi shart»

Agar DFX korrupsiya faktlari to‘g‘risidagi axborotga ega bo‘lsa, u korrupsiyaning oldini olish uchun zarur choralar ko‘rishi, shu jumladan yuqori turuvchi davlat organini (mansabdor shaxsini) yoki korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha maxsus vakolatli davlat organiga darhol xabar qilishi yoki huquqni muhofaza qiluvchi organga murojaat etishi kerak. Korrupsiya haqida xabar bergan DFX davlat himoyasida bo‘ladi.

Davlat xizmatchilarining axloqiy xulq-atvori qoidalari qonun bilan belgilab qo‘yilmoqda. Qoidalarga asoslanib, har bir davlat organi faoliyatning o‘ziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda axloqiy xulq-atvorning ichki qoidalarini tasdiqlaydi. Ularda quyidagilar bo‘lishi kerak:

- rahbarlar, bo‘ysunuvdagilar va boshqa davlat fuqarolik xizmatchilari o‘rtasidagi o‘zaro ahloqiy munosabatlar;

- DFXning ishchanlik obro‘siga va davlat fuqarolik xizmatining nufuziga putur yetkazishi mumkin bo‘lgan harakatlar (harakatsizlik);

- DFXning xizmat faoliyatidagi va xizmatdan tashqaridagi xulq-atvorining asosiy qoidalari.

- DFXning odob-ahloq qoidalarini buzish ularni qonunga muvofiq intizomiy va boshqa javobgarlikka tortish uchun asos bo‘ladi.



Hujjatda shuningdek, davlat fuqarolik xizmatida sovg‘alarga nisbatan munosabatda bo‘lish shartlari qayd etilgan. DFXga (uning oila a’zolariga) bepul berilgan, moddiy qimmatga ega bo‘lgan mol-mulk yoki DFXga (uning oila a’zolariga) beg‘araz ko‘rsatilgan xizmat sovg‘a deb hisoblanadi.

«Davlat fuqarolik xizmatchisining xizmat vakolatlarini jismoniy va yuridik shaxslar manfaatlarini ko‘zlab bajarish yoki bajarmaslik evaziga ulardan har qanday sovg‘alar olish taqiqlanadi. Bundan davlat fuqarolik xizmatchisi tomonidan alohida xizmatlari uchun davlat organining tegishli qarori asosida olingan sovg‘alar, shuningdek, musabaqalar va tanlovlarda erishgan yutuqlari, davlat bayramlari, nishonlanadigan sanalar hamda boshqa rasmiy tadbirlar munosabati bilan mukofotlash natijasida olingan sovg‘alar mustasno», — deyiladi qonunda.

Bundan tashqari, qonunda DFX belgilangan muddatlarda va tartibda daromadlari hamda mol-mulki to‘g‘risida deklaratsiya taqdim etishi shart.

Qonunga muvofiq, Davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining davlat reyestri O‘zbekiston prezidenti tomonidan tasdiqlanadi va maxsus vakolatli davlat organi tomonidan yuritiladi. DFX lavozimlarining davlat reyestri, shuningdek, unga kiritilgan o‘zgartish va qo‘shimchalar maxsus vakolatli davlat organining rasmiy veb-saytida e’lon qilinadi.

Samarqand viloyat Uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish boshqarmasi axborot xizmati

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 18/08/2022

Tumanlardan xabarlar: Bulung‘ur

Aholi mamnun

Bulung‘ur tumanida ko‘p kvartirali uylarda yashayotgan aholi sharoitlarini yaxshilash borasida yaxshi ishlar amalga oshirilmoqda. Tuman hokimligi tumanning ichki imkoniyatlarini ishga solib, ko‘p kvartirali uylarni ta'mirlash, ular atrofida obodonlashtirish ishlarini olib borishga katta e'tibor qaratmoqda.

2022 yil 3 ta ko‘p kvartirali uyni ta'mirlash uchun mahalliy byudjet mablag‘lari hisobidan 100 million so‘m ajratildi. Ana shu mablag‘lar hisobidan tumanning Navbahor MFY Alpomish ko‘chasi, 12 uyning 600 kv.m fasad qismi va 2 ta kirish yo‘lagi, Do‘stlik MFY Do‘lanazor ko‘chasi, 22 uyning 1100 kv.m fasad qismi va 5 ta kirish yo‘lagi ta'mirlandi. Guliston MFY O‘zbekiston ko‘chasi, 78 uyning ichki kanalizasiya tarmog‘i to‘liq ta'mirlandi.

Bu ishlardan ko‘p kvartirali uylarda yashayotgan aholi mamnun.

Ma'lumot Bulung‘ur tuman uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish bo‘limi tomonidan yuborilgan.

Samarqand viloyat uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi axborot xizmati.

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 18/08/2022

Президент қарорини ўрганамиз

2022 йил 4-август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ана шу қарор моҳияти ва қарор ижросини таъминланганда кўп хонадонли уйларда яшаётган аҳолига қандай қулайликлар яратилиши ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Аввало, қарорнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратайлик. Қарорда таъкидланишича, қуйидагилар таъминланиши шарт:

1. 2022 йил 1 сентябрга қадар муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг бошқарув усулини ўзгартириш бўйича уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши қарори қабул қилинган тақдирда, уларни молиявий соғломлаштириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифига розилик берилиши.

Энди муаммоли банк кредитлари мавжуд барча уй-жой мулкдорлари ширкатлари, тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши, тугатилган ширкатларнинг уйларини бошқариш учун рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилиниши, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жалб қилинган бошқарувчи ташкилот фаолиятини олти ой мобайнида мониторинг қилиб, қоидаларга риоя қилмаган бошқарувчи ташкилотларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни қўллаши мумкин.

2. Бош прокуратура, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари муаммоли қарздорликлари мавжуд уй-жой мулкдорлари ширкатларини молиявий соғломлаштириш мақсадида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти уй-жой мулкдорларига тўлиқ етказилишини ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларнинг ижроси юзасидан зарур ташкилий ишларнинг улар билан биргаликда амалга оширилиши.

Муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд бўлмаган ва молиявий-иқтисодий ҳолати барқарор кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятига аралашувга йўл қўйилмаслиги ҳам таъминланади.

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилади:

1. Ҳужжатларда кўп квартирали уйлардаги тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, умумий мол-мулк рўйхати ҳамда ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси режаси, жойлашган объектлар, шу жумладан лойиҳада назарда тутилган автотураргоҳлар, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, сайилгоҳлар, йўлаклар ва кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар майдони ҳамда чегаралари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

кўп квартирали уйларни қуриш (реконструкция қилиш) ишларининг лойиҳа ҳужжатлари;

фойдаланишга қабул қилинаётган кўп квартирали уйга белгиланган тартибда расмийлаштириладиган кадастр паспорти;

қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома;

2. Ҳужжатларда ушбу маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда ваколатли органлар томонидан тегишли рухсатномалар берилмайди;

3. Кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади!!!

Энди кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бунда амалга оширилиши керак бўлган тўловлар, жумладан, кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловлар ҳам хонадон эгалари ёки уйларни бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

Қарор ижроси таъминланса, бир ой муддатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Ягона ҳисоб-китоб маркази» ва унинг шаҳар, туман филиаллари, «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман филиалларини тугатилади.

Қарор иловасида эса, қуйидагилар кўзда тутилган:

Кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари ва уларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жами 2 миллион, Тошкент шаҳрида эса 1 миллион туп мевали ва манзарали дарахт-буталар кўчатларини экиш.

Германия, Франция, Грузия ва Япония каби илғор давлатларнинг эскирган ва авария ҳолатидаги тушган уй-жойларни янгилаш бўйича жойларга чиққан ҳолда тажрибасини ўрганиш.

Қарорга кўра: 2023 йил 1 январдан бошлаб кўп хонадонли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш мазкур уй-жойларни таъмирлаш ишлари умумий смета қиймати доирасида амалга оширилади, бунда:

2023 йил учун Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан 156,4 миллиард сўм ажратилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб маблағларнинг 30 фоизи мулкдорлар ҳисобидан қопланади, 35 фоизи республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади, 35 фоизи маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

Хуллас, Президент қарорида кўп хонадонли уйларни бошқаришнинг янги усулларига ўтиш, бундай уйларни қуриш, таъмирлаш, обод қилиш тартиблари кўзда тутилган. Пировард мақсад эса, халқимиз яшаш учун қулай уйларда эмин-эркин, роҳатда яшаши, ҳо-ов келажакда эмас, бугун бахтли яшаши шарт!

Қарор ижросини таъминлаш, аввало, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, қолаверса, тегишли вазирликлар, ҳокимиятлар зиммасига юклатилдива, умид қиламизки, қарорда таъкидланган вазифалар ўз вақтида бажарилади ва кўп хонадонли уйларда яшовчилар ижобий ўзгаришларни ўз ҳаётларида, ўз оиласи ва рўзғорида кўрадилар.

Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.

Photos from Samarqand viloyati uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi's post 17/08/2022

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING 2022-yil 4-avgustdagi "KO‘P KVARTIRALI UYLARNI BOSHQARISH TIZIMINI YANADA TAKOMILLASHTIRISH VA BOSHQARUVCHI TASHKILOTLARNI MOLIYAVIY SOG‘LOMLASHTIRISH BORASIDAGI QO‘SHIMCHA CHORA-TADBIRLAR TO‘G‘RISIDA"gi 346-sonli qarori qabul qilindi.

So‘nggi yillarda ko‘p kvartirali uy-joylarni boshqarish tizimini takomillashtirish, boshqarish organlarini qo‘llab-quvvatlash hamda ko‘p kvartirali uylardagi umumiy
mol-mulkni saqlash va ta’mirlash, ularga tutash yer uchastkalarini aniq belgilash bo‘yicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining 15 ta hududida ko‘p kvartirali uy-joylar joylashgan yerlarni ochiq tanlov o‘tkazish yo‘li bilan boshqaruvchi tashkilotlarga biriktirish bo‘yicha loyiha amalga oshirildi va tahlil natijalariga ko‘ra mazkur loyiha doirasida 1 227 ta ko‘p kvartirali uylarda istiqomat qiluvchi aholining yashash sharoitlari yanada yaxshilandi.

Qisqa vaqt ichida boshqaruvchi tashkilotlarning kredit qarzdorligi 2 baravarga qisqardi, 500 nafarga yaqin ish o‘rinlari yaratildi, ishchilar ish haqi hamda boshqaruvchi tashkilotlar daromadi 2 baravarga oshdi.

Shu bilan birga, respublikada faoliyat olib borayotgan 772 ta uy-joy mulkdorlari shirkatlarining 311 tasida muammoli kreditor qarzdorliklari mavjud bo‘lib, 2,5 mingdan ziyod ko‘p kvartirali uylarda istiqomat qiluvchi aholiga tegishli xizmatlar ko‘rsatilmay yoki sifatsiz ko‘rsatib kelinmoqda.

Ko‘p kvartirali uylarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish, boshqarish tashkilotlari tomonidan aholiga sifatli xizmat ko‘rsatilishini ta’minlash maqsadida:

1. Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi, Markaziy bank, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining 2022-yil 1-sentabrga qadar muammoli kreditor qarzdorliklari mavjud har bir uy-joy mulkdorlari shirkatining boshqaruv usulini o‘zgartirish bo‘yicha uy-joy mulkdorlari umumiy yig‘ilishi qarori qabul qilingan taqdirda ularni moliyaviy sog‘lomlashtirish uchun davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha taklifiga rozilik berilsin. Bunda:

respublikadagi muammoli bank kreditlari mavjud barcha uy-joy mulkdorlari shirkatlari tegishli xizmat ko‘rsatuvchi tijorat banklarining xulosasi olingan taqdirda tugatilishi mumkin;

tugatilgan yoki boshqarish usuli o‘zgartirilgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarining boshqaruvida bo‘lgan ko‘p kvartirali uylarni boshqarish uchun, qoida tariqasida, reytingi yuqori bo‘lgan boshqaruvchi tashkilotlar jalb qilinadi;

Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi jalb qilingan boshqaruvchi tashkilot faoliyatini, shu jumladan u tomonidan ko‘rsatilgan xizmatlar sifatini olti oy mobaynida monitoring qiladi va ko‘p kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalariga rioya qilmagan boshqaruvchi tashkilotlarga nisbatan qonunchilikda belgilangan choralarni qo‘llaydi.

2. Bosh prokuratura, Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi, Markaziy bank, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

muammoli kreditor qarzdorliklari mavjud uy-joy mulkdorlari shirkatlarini moliyaviy sog‘lomlashtirish maqsadida davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha chora-tadbirlarning mazmun-mohiyati uy-joy mulkdorlariga to‘liq yetkazilishini hamda mazkur qarorning 1-bandida belgilangan tadbirlarning ijrosi yuzasidan zarur tashkiliy ishlarning ular bilan birgalikda amalga oshirilishini;

muammoli kreditor qarzdorliklari mavjud bo‘lmagan va moliyaviy-iqtisodiy holati barqaror ko‘p kvartirali uylarning boshqarish organlari faoliyatiga aralashuvga yo‘l qo‘yilmasligini ta’minlasin.

3. Belgilansinki, 2022-yil 1-noyabrdan boshlab ko‘p kvartirali uylarni boshqarish organlari boshqaruv faoliyatini, ular elektron reyestrga kiritilgandan so‘ng amalga oshiradi.

4. Ko‘p kvartirali uylarni boshqarish tizimini takomillashtirish bo‘yicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Shunday tartib o‘rnatilsinki, unga ko‘ra 2022-yil 1-noyabrdan boshlab:

a) quyidagi hujjatlarda ko‘p kvartirali uylardagi turarjoylar va yashash uchun mo‘ljallanmagan (noturar) joylar, umumiy mol-mulk (umumiy joylar) ro‘yxati hamda har bir ko‘p kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi (rejasi, joylashgan obyektlar, shu jumladan loyihada nazarda tutilgan avtoturargohlar, bolalar va sport maydonchalari, dam olish maskanlari, sayilgohlar, yo‘laklar va ko‘p kvartirali uyga xizmat ko‘rsatuvchi boshqa obyektlar) maydoni hamda chegaralari to‘g‘risidagi ma’lumotlar ko‘rsatilishi shart:

ko‘p kvartirali uylarni qurish (rekonstruksiya qilish) ishlarining loyiha hujjatlari;

foydalanishga qabul qilinayotgan ko‘p kvartirali uyga belgilangan tartibda rasmiylashtiriladigan kadastr pasporti;

qurilish-montaj ishlari (rekonstruksiyasi) tugallangan ko‘p kvartirali uylardan foydalanish uchun ruxsatnoma;

b) mazkur hujjatlarda ushbu ma’lumotlar ko‘rsatilmagan taqdirda vakolatli organlar tomonidan tegishincha loyiha hujjatlari bo‘yicha xulosa, kadastr pasporti (loyiha hujjatlarida ko‘rsatilmagan taqdirda), ko‘p kvartirali uylardan foydalanish uchun ruxsatnoma (loyiha hujjatlarida va kadastr pasportida ko‘rsatilmagan taqdirda) berilmaydi;

v) qurilish-montaj ishlari (rekonstruksiyasi) tugallangan ko‘p kvartirali uylardan foydalanish uchun ruxsatnoma berilganidan so‘ng loyiha hujjatlari, kadastr pasporti va mazkur ruxsatnomaga umumiy mol-mulkni yoki tutash yer uchastkasini kamaytirish va tutash yer uchastkasida qo‘shimcha ko‘p kvartirali uy yoki umumiy mol-mulk bo‘lmagan obyekt qurish uchun o‘zgartirish kiritish taqiqlanadi.

6. Belgilansinki:

ko‘p kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi hamda ko‘p kvartirali uylardagi umumiy mol-mulkka bo‘lgan huquqlar ushbu joylar mulkdorlarining nomiga davlat ro‘yxatidan o‘tkaziladi. Bunda amalga oshirilishi kerak bo‘lgan to‘lovlar (shu jumladan kadastr pasportini rasmiylashtirish uchun to‘lovlar) joylar mulkdorlari yoki tegishli ko‘p kvartirali uylarni boshqarish organi tomonidan ikki yil davomida teng ulushlarda bo‘lib-bo‘lib to‘lanishi mumkin;

ko‘p kvartirali uylardan foydalanish uchun ruxsatnoma ushbu uy joylashgan va unga tutash yer uchastkalariga, umumiy mol-mulkka bo‘lgan huquqlarni joylarning mulkdorlari nomiga, keyinchalik realizatsiya qilinadigan turarjoylar va yashash uchun mo‘ljallanmagan (noturar) joylarni esa buyurtmachi nomiga davlat ro‘yxatidan o‘tkazish uchun asos bo‘ladi;

ushbu bandning uchinchi xatboshisi mazkur qaror kuchga kirgunga qadar belgilangan tartibda foydalanishga qabul qilingan ko‘p kvartirali uylarga nisbatan ham tatbiq etiladi.

7. Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Qurilish vazirligi va Kadastr agentligi bilan birgalikda 2024-yil 1-yanvarga qadar o‘z hududlaridagi ko‘p kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yer uchastkalarini umumiy foydalanish uchun (notijorat maqsadlarda) ko‘p kvartirali uylardagi joylar mulkdorlariga doimiy foydalanish huquqi asosida berish yuzasidan qarorlar qabul qilsin.

8. Moliya vazirligi Sog‘liqni saqlash vazirligi, Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi, Xalq ta’limi vazirligi, Maktabgacha ta’lim vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda barcha ta’lim va tibbiyot muassasalariga kommunal va tutash yer uchastkalarini obodonlashtirish hamda ko‘kalamzorlashtirish, shuningdek, avariya-dispetcherlik xizmatlarini ko‘rsatish uchun bozor narxlaridan kelib chiqqan holda autsorsing shartnomasi asosida boshqaruvchi tashkilotlarni jalb qilishni ko‘zda tutuvchi tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

9. Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligining bir oy muddatda Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda vazirlik huzuridagi “Yagona hisob-kitob markazi” va uning shahar (tuman), tumanlararo filiallarini hamda Qoraqalpog‘iston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmalari, Toshkent shahar uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish bosh boshqarmasi huzurida tashkil etilgan “Ta’mirlash-tiklash xizmati” davlat unitar korxonalari hamda ularning shahar va tuman filiallarini tugatish to‘g‘risidagi taklifiga rozilik berilsin.

Shuningdek ushbu qarorning to'liq mazmun-mohiyati bilan https://lex.uz/uz/docs/-6141482 orqali tanishishingiz mumkin.

Samarqand viloyat Uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish boshqarmasi axborot xizmati.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900 Қарори

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Videos (show all)

Davlat rahbari topshirig'i ijrosi amalda!
Samarqand viloyat televideniyesida viloyat Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi rahbarlari ishtirokida sohada b...
"Zarnews.uz" maqolasiga munosabat
Байрам муборак!
Yangi Oʻzbekistonga yangi uylar
Kommunal soha vakillari o'qtilmoqda
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июндаги “2021-2027 йилларда Республикадаги кўп квартирали уйл...
Самарқанд вилоят телевидениясида “Вилоятдаги кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш ҳолати ва бу борадаги мавжуд муа...
2022 йил 7 январ куни Самарқанд вилоят телерадиоканалида "Уйингизда иссиқ ва тоза ичимлик суви бўлишини истайсизми" мавз...
18 noyabr O'zbekiston Respublikasi davlat bayrog'i qabul qilingan kun!
Самарқанд вилоят телерадиоканалида вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари иштирокида "Куз-қиш мавс...

Telephone

Address


Плошад Кук Сарой дом 1А
Samarkand
140100

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00
Saturday 09:00 - 17:00
Other Government Buildings in Samarkand (show all)
Samarqand viloyati Investitsiyalar va tashqi savdo boshqarmasi Samarqand viloyati Investitsiyalar va tashqi savdo boshqarmasi
Куксарой 1
Samarkand

Samarqand viloyati Investitsiyalar va tashqi savdo boshqarmasining rasmiy sahifasi