Qo’rg’ontepa tumani hokimligi

matbuot xizmati

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 31/12/2022

Водийнинг халқ эътирофига сазовор ҳокими…

“Халқ эътирофи” статуэткаси топшириш маросимидан фотолавҳа.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 31/12/2022

#Эътироф

Аввалроқ ҳабар берганимиздек телеграм-каналлари томонидан ўтказилган сўровномада туманимиз ҳокими Элёрбек Набижонов энг кўп овоз тўплаб, халқ эътирофига сазовор деб топилган эди.

Ўшбу муносабат билан бугун лойиҳа асосчиси, "Олтин қалам" ХII Миллий мукофоти совриндори Элмурод Эрматов ҳамда бир қатор мукофотлар совриндори мухбир Далиев томонидан “Халқ эътирофи” статуэткаси топшириш маросими ўтказилди.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 31/12/2022

Куни кеча халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг навбатдаги 52-сессиясини бўлиб ўтди.

Ўтказилган сессияда 2023 йил учун туман бюджети тасдиқлаш ҳамда Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги айрим маҳаллаларини бўлиш, уларнинг чегараларини белгилаш, собиқ маҳаллалар ҳудудида янги ташкил этилаётган маҳаллаларга ном бериш тўғрисида бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Саҳифа:

30/12/2022

Vodiy1uz таҳририяти ва нуфузли телеграм-каналлари томонидан “Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида энг яхши фаолият олиб бораётган ҳоким” сўровномаси ўтказилди.

Сўровнома натижаларига кўра, Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов энг кўп овоз тўплаб, халқ эътирофига сазовор бўлди.

Ўшбу муносабат билан лойиҳа асосчиси, "Олтин қалам" ХII Миллий мукофоти совриндори Элмурод Эрматов томонидан “Халқ эътирофи” статуэткаси топширилади.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 30/12/2022

Туман ҳокими Элёрбек Набижонов 3-сектор ҳудудида жойлашган “Қизил тўқай” маҳалласига етиб келди.

Ҳозирда ота-онаси хорижда бўлган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун ташкил этилган байрам совғалари топширилди.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 30/12/2022

Ҳозирда туман ҳокими Элёрбек Набижонов 1-сектор ҳудудига етиб келди.

Туманимиз раҳбари бошчилигида ота-онаси хорижда бўлган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун ташкил этилган байрам совғалари топширилмоқда.

Саҳифа:

30/12/2022

Ҳозирда эҳтиёжманд бўлган оилалар фарзандлари ва ота-оналари ҳорижда бўлган жами 700 нафар ўғил-қизларга байрам совғаларини топшириш тадбири ташкил этилмоқда.

Мазкур жараён муҳтарам Президентимизнинг топшириғи асосида амалга оширилмоқда.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 30/12/2022

#Президент арчаси

Айни дақиқаларда Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган Президент арчаси байрам тадбирига туманимизнинг бир гуруҳ ўқувчи ёшлари жўнаб кетишмоқда.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 29/12/2022

#Саховат

Кириб келаётган янги 2023-йил байрами муносабати билан кам даромадли ва ижтимоий химояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олинди.

“Ибн Сино” маҳалласининг маъсул ҳодимлари ташаббуси ҳамда маҳаллий фаол тадбиркорлар кўмаги остида 16 нафар ижтимоий химояга муҳтож оилалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 29/12/2022

Тумандаги барча маҳалла раисларига байрам совғалари топширилди.

Ҳозирда мавжуд 74 та маҳалланинг маъсул ҳодимлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 29/12/2022

#Президент совғаси!

Бугун тумандаги “Мурувват” уйининг тарбияланувчи болаларига, муҳтарам Президентимизнинг байрам совғалари етиб келди.

Туманимиз ҳокими Элёрбек Набижонов ва мутасадди раҳбарлар томонидан жами 280 нафарга яқин ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 29/12/2022

Ҳозирда туман ҳокимлиги биносида “Янги йилим кулиб кел, бахт-омад олиб кел!” Байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ўтказилаётган байрам тадбирида тумандаги умумтаълим мактабларида ўқувчи, кам даромадли оилалар фарзандлари иштирокида ўтказилмоқда.

Саҳифа:

28/12/2022

Қўрғонтепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

Ҳурматли фуқаролар, қиш мавсумида ўзингиз ва яқинларингизнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етмаслиги учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг!

Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда фавқулодда вазиятлар бўлими, сектор раҳбарлари ва маъсул ишчи гуруҳ ҳодимлари томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот ва тадбирлар амалга оширилиоқда.

Саҳифа:

28/12/2022

Қўрғонтепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

Ҳурматли фуқаролар, қиш мавсумида ўзингиз ва яқинларингизнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етмаслиги учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг!

Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот ва тадбирлар амалга оширилиоқда.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 28/12/2022

Туманимиздаги “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар учун навбатдаги субсидия(бепул ёрдам) ускуналари олиб келинди.

Айни дақиқаларда, 28 та тикув машиналари ўз эгаларига топширилмоқда.

28/12/2022

#Электр

Қўрғонтепа тумани ЭТК марказдаги ТПлардан бирида носозлик рўй бергани ҳақида маълумот бермоқда.

Бугун соат 10:00 лар атрофида “Юксалиш” МФЙ ўрамидан ўтган 10 кВ ХЛ носоз ҳолатга келиб қолган.

Ҳозирда Юксалиш, Янги ҳаёт, Олтин водий, А.Жомий, Хонкуча ва Бобур(бир кисми) маҳалаларида 13:00 гача электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади.

ТПни таъмирлаш ишлари бошланган ва ҳозирда давом этмоқда.

Саҳифа:

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 28/12/2022

#Ёшлар саҳовати

Ҳозирда “Учқун” МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалладаги ёшлар ва аҳоли вакиллари ҳамкорлигида “Ёшлар саҳовати” лойиҳаси йўлга қўйилган.

Ушбу лойиҳада кийим-кечак маҳсулотларидан тортиб, то хонадонлар учун электротехника жиҳозларига қадар мавжуд ва уларга эҳтиёжи бўлган ҳар қандай инсон кераклисини олиб кетиши мумкин.

Куни кеча мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркор томонидан 20 га яқин интерактив ўқув китоблари Ёшлар саҳовати бурчагига тақдим этилди.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 27/12/2022

Туманимиз аҳолисининг кечги сайри..

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 26/12/2022

#Муборак 100 ёш!

Бугун туманимизда муборак шукрона кунларидан бири бўлиб ўтмоқда.

туманимиз марказида жойлашган “Юксалиш” маҳалласида истоқомат қилувчи Умарова Фазилатхон она муборак 100 ёшни қаршилади.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 25/12/2022

Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги биноси атрофидаги байрам майдонида жойлашган декоратив чироқлар ёқилиши бошланди.

Ушбу чироқлар яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан туманимиз аҳолисига байрамона кайфият улашиш учун ташкил қилинди.

24/12/2022

Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги биноси атрофидаги байрам майдонида жойлашган декоратив чироқлар ёқилиши бошланади.

Ушбу чироқлар яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан туманимиз аҳолисига байрамона кайфият улашиш учун ташкил қилинган.

Мазкур жараён 25-декабрь соат 17:00 дан аҳолининг оилавий сайр вақти учун ёқилишни бошлайди.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 24/12/2022

Бугун туманимизнинг куз-қиш мавсумида жамғарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захираларини ўрганиш юзасидан фаолият олиб борилди.

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2022-2023 йиллар қиш-баҳор ойларида вилоят аҳолисининг ехтиёжи учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича йирик корхоналарда, ҳудудий тайёрлов ташкилотлари томонидан захирага жамғариш прогноз режалари бажарилиши ўрганилган.

Жумладан, Қўрғонтепа туманида 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида туман бўйча аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган жами 3365 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари(Картошка, пиёз, сабзи, ва гуруч) жамғариш прогнози режалаштирилган бўлиб, шундан 1405 тонна картошка, 755 тонна пиёз, 840 тонна сабзи ҳамда 365 тонна гуруч маҳсулотларини захирага жамғариш белгиланган.

Бугунги 24.12.2022 йил ҳолотига кўра тақдим қилинган маълумотлар бўйича картошка захираси 1585 тонна, пиёз 924 тонна, сабзи 840 тонна, гуруч захираси эса 365 тоннани ташкил қилиб, жами ҳажми 3961 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғарилганлиги кўрсатилди.

24/12/2022

#Маълумот

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда.

Янгиланган вазирликлар рўйхати:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 22/12/2022

Vodiy1uz асосчиси, "Олтин қалам" миллий мукофоти соҳиби, журналист Элмурод Эрматов томонидан бугун туманимиз раҳбари Элёрбек Набижонов билан биргаликда интервю ўтказилди.

Янги лойиҳа асосида ташкил этилган ушбу учрашув суҳбатлари вилоятимиз бўйлаб барча туман ҳокимлари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Мазкур суҳбатнинг тўлиқ видеоси қисқа вақт ичида юқорида номи қайд этилган саҳифада тақдим этилади.

Шунингдек ушбу лойиҳада обуначилар томонидан фаол ҳоким сўровномасида овоз бериш йўлга қўйилади.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 22/12/2022

Айни дақиқаларда туманимиз ҳокими ҳамда вилоят автойўл раҳбари томонидан янги таъмирланаётган марказ йўллари бўйича фаолият олиб борилмоқда.

Мутасадди раҳбарлар ҳозирда йўллардаги тирбантликларни олдини олиш мақсадида янги лойиҳалар билан танишмоқда.

22/12/2022

Бугун 22-декабрь - Энергетика ходимлари куни.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 21/12/2022

Республикада илк маротаба ёшлар етакчисининг маҳалласи учун йиллик ҳисоботи топширилди.

Ҳозирда туманимиз марказида жойлашган “Учқун” маҳалласининг ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритаётган Жасурбек Aбдуғофуров, ушбу маҳалла ахлосига маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимини жорий қилиниш мақсади, етакчининг асосий вазифалари ҳамда ўзининг шу вазифаларни қай даражада бажаргани бўйича очиқ маълумотлар асосида йиллик ҳисоботи етказилди.

Етакчи фаолияти давомида ўзининг устун жиҳатлари билан биргаликда йўл қўяётган камчиликлари бўйича бир қатор малумотларни халққа очиқ етказди. Шу билан бирга етакчи томонидан жорий этилган “Лидер гранд” танловининг 3-босқич ғолибларини эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Тадбир сўнгида мактабда ўз билим салоҳияти билан алохида ажралиб турувчи 11 нафар ёшларнинг ҳар бирига етакчи ташаббуси билан жорий қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясининг ташаккурномалари ҳамда шахсан туман ҳокими томонидан яхши Ниятлар билдирилиб, имзоланган китоблар эсдалик учун тақдим қилинди.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 20/12/2022

Ҳозирда, тумандаги муассаса ва ташкилот ходимлари иштирокида яқинлашиб келаётган янги 2023-йил муносабати билан тумандаги “Shohsaroy” тантаналар биносида байрам тадбири ўтказилмоқда.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 20/12/2022

Ҳозирда, тумандаги муассаса ва ташкилот ходимлари иштирокида яқинлашиб келаётган янги 2023-йил муносабати билан тумандаги “Shohsaroy” тантаналар биносида байрам тадбири ўтказилмоқда.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 20/12/2022

Айни дақиқаларда, тумандаги муассаса ва ташкилот ходимлари иштирокида яқинлашиб келаётган янги 2023-йил муносабати билан тумандаги “Shohsaroy” тантаналар биносида байрам тадбири ўтказилмоқда.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 20/12/2022

Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.

"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.

20/12/2022

Мурожаатномада экология, айниқса сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани ҳақида сўз юритилар экан, биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз шартлиги қайд этилди.

Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича қўшни Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан бирга, халқаро меъёрлар асосида ва минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш юзасидан амалий мулоқотлар олиб бориш лозимлиги таъкидлади.

Мамлакатимизда сув хўжалиги тизими ислоҳ қилиниши таъкидланди.

"Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши керак", - деди Президент.

Бу борада мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатлар, хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилади.

20/12/2022

Президент халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Аввало, бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади. Ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади.

Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади.

Соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлиги таъкидланди.

Шу боис, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади.

20/12/2022

20/12/2022

Президент яна бир муҳим ташаббусни илгари сурди.

Ҳозирга келиб Марказий Осиёда аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳарлар 7 тага етди. Минтақамизда пойтахтлар билан бир қаторда, бошқа йирик шаҳарлар ҳам “ўсиш нуқталари”га айланмоқда.

Булар орасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида аҳоли сони бир миллионга етмоқда.

Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланди. Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда.

Шу боис, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш таклиф қилинди.

20/12/2022

Узоқ тайёргарлик кўрилган ушбу ислоҳот доирасида:

- Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

20/12/2022

Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

"Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз?

Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз", - деди давлатимиз раҳбари.

20/12/2022

Шавкат Мирзиёев “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлади.

Умуман, мазмуни “инсон қадрини улуғлаш” руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш кераклиги айтилди.

Фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истаклар албатта инобатга олинади ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади, деди Президент.

Энг муҳими – ҳар бир ватандошимиз конституциявий ислоҳотларга дахлдор бўлиши ва “Бу – менинг Конституциям”, деб юксак ғурур ва ифтихор билан айта олиши керак.

20/12/2022

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.

Photos from Qo’rg’ontepa tumani hokimligi's post 20/12/2022

Миллий кадрлар заҳираси шакллантирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фукаролик хизмати учун янги авлод кадрларини шакиллантириш, ёшларни, айниқса, ёш хотин-қизларни давлат хизматига кенг жалб этиш,
давлат хизматининг жозибадорлигини ошириш, ёш истиқболли кадрлардан раҳбарлик лавозимларига заҳира шакллантириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

“Келажак лидерлари” дастурининг ўтган 2 мавсумига фақатгина ўрта бўғим ёш раҳбар кадрлар жалб этилган. Лекин сентябрь ойида Мухтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан келажак лидерларининг 3-мавсумига энг қуйи тизимда, хусусан, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчилиги лавозимида фаолият кўрсатаётган салохиятли 50 нафар ёш кадрлар саралаб олинди.

Шундан Республика бўйича 11 нафар ёшлар етакчилари саралаб олинган бўлса, Aндижон вилоятидан фақатгина туманимиздаги “Учқун” маҳалласининг ёшлар етакчиси Жасурбек Aбдуғофуров ушбу дастурга жалб қилинди.

Videos (show all)

Қўрғонтепа туманида уруғлик пахта етиштириш бўйича Андижон вилояти миқёсидаги семинар бўлиб ўтди.Туманимизга келган меҳм...
#LiveАйни дақиқаларда Қўрғонтепада уруғлик пахта майдонларида опробация ўтказиш ҳамда пахта етиштиришда томчилатиб суғор...
#LiveАйни дақиқаларда туман ҳокими, туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи Султонобод шаҳарчасида қуриб битказилаётган 18-...
#Такрорий_постЙиғма уй-жойлар ҳақида маълумот. ——————Қўрғонтепада йиғма уйлар заводини қуриш бошланади. Туркиядаги ҳамко...
ДХХ чегара қўшинларининг Қўрғонтепа туманидаги 9228-сонли ҳарбий қисми тасарруфидаги взводларида, Ўзбекистон Республикас...
#Муҳим #Тезкор #УлашингҚўрғонтепа тумани Фавқулодда  вазиятлар  бўлими огоҳлантиради!5-августгача бўлган кунларда сел ке...
5-август куни Қўрғонтепа туманидаги 4-сектор ҳудудида уюшмаган ёшлар ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтади. Қўшимча маъл...
#LiveТуман раҳбари ташаббуси билан Қўрғонтепадаги барча умумтаълим мактаби директорлари, мактабгача таълим ташкилоти раҳ...
Live:Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида қатнашиш учун етиб келди.@wwwkurgantepauz
Айни дақиқаларда Қўрғонтепа туманидаги қатор фаол мутасаддилар “Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақ...
Жаҳон хабарлари.“Тесла” 2022-йилда антропоморфик роботнинг прототипини тақдим этди. Тадбиркор Илон Маскнинг сўзларига кў...
Шавкат Мирзиёевга видеоселектор пайтида олимпиадада қўлга киритилган олтин медаль ҳақида хабар берилдиЖорий йилнинг бири...

Telephone

Website

Address

Qo'rg'ontepa
Qurghontepa