Zarafshan Golden Group

Мы создаём новую качество жизни

Photos from Zarafshan Golden Group's post 25/11/2022

🍅🌱"Zarafshan Golden Group" компаниясига қарашли иссиқхоналар мажмуасида етиштирилаётган помидорлар хорижга экспорти бошланди. Маҳсулотлар юртимиз бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.

24/11/2022

БИЗ ҲАЁТНИНГ ЯНГИ СИФАТИНИ ЯРАТАМИЗ

Photos from Zarafshan Golden Group's post 24/11/2022

🛏МУАЛЛИФЛИК ДИЗАЙНИ АСОСИДА ЯНГИЧА, ЗАМОНАВИЙ АПАРТАМЕНТ ХОНАЛАР

⭐️"Zarafshan Grand Hotel" нафақат стандарт, делюкс, люкс ва премиум, балки ҳашаматли ва гўзал ҳамда кенг апартаментларни ҳам таклиф этади. Бу хоналаримиз сизга албатта маъқул бўлади. Чунки хоналаримиз шинам ва ёруғ ҳамда ҳордиқ чиқаришингиз учун барча қулайликларга эга.

🅿️бепул автотураргоҳ ва электроавтомобилларни қувватлаш станцияси
🔑кафолатланган ўрин банд қилиш
💻 юқори тезликдаги Wi-Fi интернет
☕️швед услубидаги нонушта
🗄алоҳида сейф ва бошқа кўплаб қулайликлар.

Шунингдек, меҳмонларимиз ихтиёрида:
🧖 сауна ва бассейн
🍽"Zarafshan" ресторани
🌲дам олиш учун махсус жойлар
🎙конференция хоналари мавжуд.

📍Манзил: Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 6-уй

📞 Navoiy +998792243302
📞 Karmana +998787702535
📞 Call markaz +998787702020

📩 [email protected]

🏡 "Zarafshan Villas" hi-tech усулидаги замонавий коттеджлар. +998788885554 +998999845554 23/11/2022

🏡 "Zarafshan Villas" hi-tech усулидаги замонавий коттеджлар. +998788885554 +998999845554

🏘"Zarafshan Villas" коттежларини харид қилиш орқали сиз шаҳардаги шовқин-сурон, тирбандликдан халос бўласиз, ўзингизни эркин ва бахтли ҳис қиласиз.

👉https://youtube.com/shorts/c5no7_5-WvU?feature=share
👉http://zarafshan-grand.com/

Коттежда яшашнинг афзалликлари:

✔️ Катта майдон
✔️ Автотураргоҳ
✔️Ўзингиз ва боларингиз учун кенг ҳовуз
✔️Тоғ ҳавоси
✔️Шаҳар канализасияси

Хонадонлар майдони:
1️⃣ тип - 5 та хона (350 м² )
2️⃣ тип - 6 та хона (310 м²)
3️⃣ тип - 8 та хона (500 м²)

🔸Бўлиб тўлаш имконияти мавжуд
🔸Коробка холатида топширилади
🔸Шифт баландлиги - 3.4 метр
🔸Уй деворлари - газоблок ва пишган ғиштдан
__________________________________________________

📞 +998788885554
📞 +998999845554

📍Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Мурот Шералиев кўчаси.
🚏Мўлжал: Қибрай тиббиёт бирлашмаси

🏡 "Zarafshan Villas" hi-tech усулидаги замонавий коттеджлар. +998788885554 +998999845554

Photos from Zarafshan Golden Group's post 22/11/2022

✨🎁ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР, ШИФОКОР ВА ҲАМШИРАЛАР УЧУН АКЦИЯ

✅"Zarafshan Golden Group" компанияси томонидан Зарафшон шаҳрининг 13-кичик туманида қурилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуасидан ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамшираларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 та хонадон арзонлаштирилган нархларда тақдим этилади.

Хонадон нархини:
🔹50 фоизини олдиндан тўлаган ҳолда 6 фоиз чегирма
🔹100 фоиз тўлаган ҳолда 11 фоизли чегирма билан 8-12-қаватларда жойлашган 2 хонали хонадонлардан бирини қўлга киритинг.

🗓Акция 5 декабрга қадар амал қилади

Савдо бўлимига қўнғироқ қилиб, батафсил маълумотга эга бўлинг.
📞 +998956075550
📞 +998787702020

БИЗ ҲАЁТНИНГ ЯНГИ СИФАТИНИ ЯРАТАМИЗ!

11/11/2022
Photos from Zarafshan Golden Group's post 08/11/2022

♻️Дунё бозорини тобора эгаллаб олаётган тежамкор, табиатга унча зарар етказмайдиган электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

⚡️Шу мақсадда Самарқанд—Бухоро— Туркманбоши йўналишидаги М-37 автомобиль йўлининг Кармана тумани, Маликрабод қўрғонида жойлашган "Zarafshan Grand" меҳмонхонасида ва ресторанига ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида электромобилларни қувватлантириш ускунаси ўрнатилди.

Компания Ахборот хизмати

Photos from Zarafshan Golden Group's post 07/11/2022

Юртимизнинг кўплаб замонавий иссиқхоналарига агрономик хизматлар кўрсатувчи Туркиянинг "POROS" компанияси раҳбари Волкан Айдин компаниямизга ташриф буюриб, иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор маҳсулотлари ва кўчат етиштириш мажмуаси фаолияти билан танишди. Компания вакиллари билан ўтказилган музокараларда ўз тавсияларини бериш билан бирга, фаолиятимизда амалга оширилиши лозим бўлган кечиктириб бўлмас агрономик ишлар ва ҳамкорликнинг келгуси режалари муҳокама қилинди.

Компания Ахборот хизмати

04/01/2022

Bizni qarshi oling

“Zarafshan Golden Group” ga tegishli “ZARAFSHAN VILLAS” siz uchun yangi yilda ajoyib sovg’a taqdim etadi.

Endilikda siz zamonaviy Hi - Tech uslubidagi kottejlarni o’z xohishingiz bo’yicha sotib olishingiz mumkin.

Bizda 3 xil ko’rinishdagi uylar mavjud.

Qurilish loyihasining umumiy maydoni 5 gektardan iborat va majmuada savdo kompekslari, istirohat bog’i, bolalar o’yingohi, do’kon va dorixonalar ham bo’ladi.

Farzandlaringiz uchun bog’cha va maktab ham yaqin joyda joylashgan.
Shoshiling, yangi yilda o’zingiz va yaqinlaringizga unutilmas sovg’a qiling. Bunda biz sizga yordam beramiz!

Bizning manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Murot Sheraliyev mahallasi.

Tel: (78) 888 55 54
(99) 844 55 54
Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube

Photos from Zarafshan Golden Group's post 29/11/2021

ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ

“ZARAFSHАN GOLDEN GROUP” компанияси ташаббуси билан қурилиш саноати йўналишида компанияда ишлаб чиқарилаётган автоклавли газобетон ва бошқа қурилиш моллари кўргазмали республика семинари ташкил этилди.
Энергия тежовчи ва инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган автоклавли газобетон ва бошқа қурилиш молларининг анъанавий қурилиш маҳсулотларидан фарқи, авфзалликлари ва ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқиш жараёнлари билан қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар вакилларини яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Жамшид Шерматов, Хитойнинг “KEDA” компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Алексей Буров ва компания мутахассислари сўзга чиқиб, автоклавли газобетон маҳсулоти ва унинг замонавий қурилиш соҳасидаги ўрни тўғрисида маълумот бердилар.
Шунингдек, семинар давомида автоклавли газобетон ва автоклавсиз газобетон ҳамда ғишт маҳсулотларини теришда кетадиган вақт, ҳажим ва оғирилигининг қанчалик фарқ қилиши кўргазмали тарзда иштирокчиларга намойиш этилди.

Компания Ахборот хизмати

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube

31/05/2021

📞+998787703003
📞+998937246000

Photos from Zarafshan Golden Group's post 27/05/2021

МАШҲУР ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДАГИ БИЗНЕС МАРАФОН НАВОИЙДА

Навоий шаҳрида «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан "М-фактор" ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Бизнес марафон” бўлиб ўтди.
“Ёшлар маърифат боғи”да «Бизнес марафон»нинг биринчи қисми доирасида учрашув ташкил этилди. Унда ёш тадбиркорлар томонидан бизнес режаларни тайёрлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчилар бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан таништирилди. Марафоннинг иккинчи қисми доирасида бўлиб ўтган «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусидаги тренингда қатнашчилар тажрибали н тадбиркорлар билан мулоқот қилишди.
Қувонарлиси, тадбирда “Zarafshаn Golden group” компанияси ижрочи директори Фозил Бозоров вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Компания Ахборот хизмати.

Photos from Zarafshan Golden Group's post 27/05/2021

📞 +998787702020
📞 +998907399800
📞 +998913361861

📩 [email protected]

Zarafshan Golden Group updated their phone number. 27/05/2021

Zarafshan Golden Group updated their phone number.

Zarafshan Golden Group updated their phone number.

15/06/2020
13/06/2020

Добрый день!Дорогие подписчики.
Telegram бот для заказа блюд из
ресторана Zarafshan Grand

05/06/2020
Telegram: Contact @fayziev_ulugbek 02/06/2020

Telegram: Contact @fayziev_ulugbek

Улуғбек Файзиевнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram:t.me/fayziev_ulugbek
Facebook: www.fb.com/fayziev_ulugbek_
Instagram: instagram.com/fayziev_ulugbek_
Twitter: twitter.com/FayzievUlugbek_

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/fayziev_ulugbek

— — —

Официальные страницы Улугбек Файзиева в социальных сетях:

Telegram:t.me/fayziev_ulugbek
Facebook: www.fb.com/fayziev_ulugbek
Instagram: instagram.com/fayziev_ulugbek
Twitter: twitter.com/FayzievUlugbek_

Подписаться на канал: 👇👇👇 https://t.me/fayziev_ulugbek

Telegram: Contact @fayziev_ulugbek

Улугбек Файзиев 02/06/2020

Улугбек Файзиев

Улуғбек Файзиевнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram:t.me/fayziev_ulugbek
Facebook: www.fb.com/fayziev_ulugbek_
Instagram: instagram.com/fayziev_ulugbek_

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/fayziev_ulugbek

— — —

Официальные страницы Улугбек Файзиева в социальных сетях:

Telegram:t.me/fayziev_ulugbek
Faceboo! k: www.fb.com/fayziev_ulugbek
Instagram: instagram.com:/fayziev_ulugbek

Подписаться на канал: 👇👇👇 https://t.me/fayziev_ulugbek

Улугбек Файзиев "Zarafshan Golden Group" компанияси таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиевнинг телеграмдаги расмий канали

01/06/2020

BAYRAMINGIZ MUBORAK BOʼLSIN!
June 01, 2020

“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” kompaniyasi jamoasi Oʼzbekistonimizning shirindan-shakar bolajonlarini 1-iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan tabriklaydi. Ushbu bayram butun dunyo bolalari uchun eng begʼubor va quvonchli bayram hisoblanadi. Аlbatta, bola bu dunyo, bola bu hayot mazmunining ajralmas qismidir. Bolalar oʼz tabassumlari orqali insonlar qalbida hayotga, yashashga boʼlgan qiziqishni uygʼotadilar.

https://t.me/fayziev_ulugbek

Photos from Zarafshan Golden Group's post 06/05/2020

ЗАРАФШОН ШАҲРИ ВА ТОМДИ ТУМАНИДАГИ ОБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ.
Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин сабаб кўпгина корхоналарда ишлар сусайди. Аммо, мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли реал даромадларини ошириш ҳамда эҳтиёжни қондириш учун ишлаб чиқариш жараёнлари давом этиши керак. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларда карантин даврида ҳам белгиланган тиббий тавсияларга амал қилган ҳолда йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини давом эттириши юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Навоий вилоятининг шимолий ҳудудидаги Зарафшон шаҳри ва Томди туманларида жойлашган “Zarafshan Golden Group” компаниясига қарашли туз, оҳак, ғишт ҳамда тошни майдалаш заводларида юзлаб инсонлар меҳнат қилади. Шунингдек, Зарафшон шаҳрида замонавий кўп қаватли турар-жой бинолари барпо этилмоқда. “Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев 5 май куни ушбу объектларда бўлиб, жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олди ва иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

04/05/2020

ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган темир-бетон маҳсулотлари ҳақида.

Photos from Zarafshan Golden Group's post 04/05/2020

ИШ САМАРАДОРЛИГИ – ТИНИМСИЗ МЕҲНАТ ВА ИЗЛАНИШДА.
Бугунги синовли кунларда юртимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.
Янги ғоялар ва лойиҳалар муҳокамаларда, учрашувларда юзага келади. Бу қоида “Zarafshan Golden Group” компаниясининг олтин қоидаларидан биридир. Жорий йилнинг 3 май куни “Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев компания томонидан Қизилтепа туманида қурилаётган текстиль фабрикаси, Кармана туманида ташкил этилаётган агро мажмуа, Навоий шаҳрида фойдаланишга топширилиши кутилаётган темирбетон ва газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводлари, кўп қаватли турар-жой бинолари ва бошқа ижтимоий объектлар қурилишлари фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Учрашувларда тажрибали мутахассислар ва ишчи-ходимлар томонидан фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Photos from Zarafshan Golden Group's post 02/05/2020

ЯНГИ КОРХОНАГА УСКУНАЛАРНИНГ БИРИНЧИ ПАРТИЯСИ ЕТИБ КЕЛДИ
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин даврида “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясининг барча ишлаб чиқариш корхоналари карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Айниқса, Навоий шаҳрида компания испаниялик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводида қурилиш ва ускуналарни ўрнатиш ишлари якунига етиб қолди. Куни кеча эса газобетон заводига хориждан замонавий қурилма ва ускуналарнинг биринчи партияси етиб келди.

Photos from Zarafshan Golden Group's post 01/05/2020

ХАЛҚАРО ПРЕСС-КЛУБ НАВОИЙДА.
Жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари Халқаро пресс-клубининг "Масофада" кўрсатуви навоийлик сенатор ва тадбиркорлар фаолиятига бағишланди. Унда вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракат ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қилинган ишлар таҳлил этилмоқда. Таниқли тадбиркор ва сенатор Улуғбек Файзиевнинг ҳам интервьюси берилди. Кўрсатувда компания томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона, янги барпо этилаётган мевали боғ, Темирбетон ва газобетон заводлари намойиш этилди.

30/04/2020

Президентимизнинг ташаббуси билан бошланган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида жорий йилнинг 28 апрель куни Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган 20 дан ортиқ кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди. Унда иштирок этган Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев ва шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаровлар аҳоли ҳолидан хабар олдилар.
Муқаддас Рамазон ойида бу каби хайрли ишларнинг кўлами янада кенгайиб, вилоятимиздаги 113 та оила оталиққа олиниб, уларни уч ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади ҳамда 100 кишилик янги иш ўрни яратилади. Каналга уланиш 👇 https://t.me/fayziev_ulugbek

29/04/2020

ТАДБИРКОРНИНГ ЎРНИ ХАЛҚ ОРАСИДА БЎЛИШИ КЕРАК

Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар. Халқимиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ эканлигини давлатимиз Раҳбари алоҳида эътироф этдилар.
Ушбу даъваткор сўзларидан руҳланиб биз каби тадбиркорлар ҳудудларида яшаётган кам таъминланган оилаларга кўмак беришга, ўз саховатпешаликларини намойиш этишга киришдилар. Биз ҳам хайрли ишга ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшиш ниятида Навоий вилоятида истиқомат қилаётган 113 нафар оилани оталиққа олиб, уларга уч ой мобайнида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари учун маблағлар тўлаб берилиши йўлга қўйилиб, 100 нафар фуқароларимиз доимий иш билан таъминланди.
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан узоқ йиллик ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимиз натижасида банкнинг молиявий қўмаги билан Кармана туманида замонавий иссиқхоналар мажмуаси, асаларичилик, узумчилик, боғдорчилик каби лойиҳалар ҳамда Қизилтепа туманида ташкил этилаётган янги текстиль фабрикаси фойдаланишга топширилиши натижасида жорий йил сентябрь ойига қадар жами 800 дан ортиқ янги иш ўринларини яратилишига, пировардида юртимиздаги камбағаллик муаммосини қисман бўлсада бартараф этилишида ўз хиссамизни қўшган бўламиз.
Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
“Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси.

23/04/2020

Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Файзиевнинг халқ депутатлари Навоий вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларига мурожаати.

Photos from Zarafshan Golden Group's post 23/04/2020

Photos from Zarafshan Golden Group's post

23/04/2020

Zarafshan Golden Group в эфире.

22/04/2020

МЫ СОЗДАЁМ НОВОЕ КАЧЕСТВО ЖИЗНИ!😊🏤🏙🌇

Всё, что нужно для активной и комфортной жизни

За последние годы в столице возводится множество строительных сооружений и жилых комплексов. Новые и современные многоэтажные дома, возводимые почти в каждом районе города Ташкента привлекают максимальным удобством, и поэтому, у каждого горожанина появляется желание приобрести квартиру в одной из них.
Компания “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” является одной из крупнейших строительных компаний в Узбекистане. Её деятельность характеризуется качеством и надежностью, плюс ко всему, вполне справедливые цены и постоянный контроль качества. В Яккасарайском районе был дан старт еще одному современному жилому комплексу “ZARAFSHAN CITY” который включает в себя бизнес центр и гостиницу. Преимущество проекта, реализуемого в рамках концепции “умный дом” в том, что используемые в строительстве материалы произведены на основе последних инновационных технологий. В пешей доступности находятся все социальные и бытовые объекты инфраструктуры: торгово-развлекательные центры, магазины, кафе и рестораны, частные и государственные клиники, спортивные и фитнес-клубы и др.
Подробнее:
🌐https://zarafshan-grand.com/
Контакты:
📞+998951985554;
📞+998998445554;
📞+998787702020.
📍Адрес: Яккасарайский район, Фрунзенский торговый центр, ул. Бабур 42.

#оставайтесьдома

Photos from Zarafshan Golden Group's post 19/04/2020

ХОРИЖГА МАҲСУЛОТЛАРИМИЗ ЭКСПОРТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Бугунги кунда компаниямизнинг бошқа ишлаб чиқариш корхоналари сингари иссиқхонада ҳам иш қизғин эканлигини кўриш мумкин. Етиштирилган полиз маҳсулотларини нафақат халқимиз дастурхонига етказиб бериш, балки хорижга ҳам экспорт қилиш давом этмоқда.
Ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратиб берилган бўлиб, агротехник тадбирлар карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Photos from Zarafshan Golden Group's post 19/04/2020

КАРМАНАДА ЗАМОНАВИЙ АГРОМАЖМУА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Кармана тумани «Сардоба» маҳалласи ҳудудида замонавий иссиқхона, мевали боғ, узумзор ташкил қилиш ва 12 гектар майдонда полиз экинларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳага кўра 1 гектар ер майдонида иссиқхона кўчатлари етиштириш ва 9 гектар ер майдонида помидор, бодринг, булғор қалампири ва қулупнай етиштириш учун гидропоника усулида иссиқхона қуриш ишлари бошланди. 20 гектар ер майдонида мевали боғ ва 20 гектар узумзор ташкил этилмоқда. Шунингдек, 6 гектарга тарвуз, 2 гектарга ловия, 2 гектарга мош ва 2 гектар ер майдонига қовоқ экилмоқда.
Бу жараёнларни кузатиш мақсадида 18 апрель куни республикадан ташриф буюрган масхсус комиссия вакиллари, вилоятдаги мутассади ташкилот ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иш жараёни билан яқиндан танишдилар.
Барча агротехник тадбирлар карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Замонавий агромажмуада 30 нафардан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланди.

14/04/2020

ТОМОРҚА – ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ.
Муносабат
Бутун дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида иқтисодий инқироз асоратлари давом этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Бу каби салбиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида аҳолининг сабзавот ва полиз маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш, ердан самарали фойдаланиш орқали кўпроқ маҳсулот етиштириш тизимини яратиш энг устувор масалалардан биридир. БМТ халқаро ташкилоти ҳам бугун озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганини таъкидлаяпти.
Президентимиз раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлишлиги алоҳида таъкидланди. Албатта, бу ҳозир энг тўғри йўл ҳисобланади. Зеро, бугунги замоннинг ўзи шуни талаб қилмоқда. Йилига ярим миллион нафардан кўпайиб бораётган мамлакатимиз аҳолиси рўзғорининг бутлигига эришиш йўли ҳам шунда.
Шу маънода пандемия туфайли юртимизда эълон қилинган қатьий карантин вақтида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган бирламчи талабини қондириш, ички бозорда нарх-навони ошиб кетмаслиги кўп жиҳатдан томорқалардан қанчалик оқилона фойдаланишимиз, кичик бўлса-да тадбиркорлик билан шуғулланишимизга боғлиқ.
Айни шу кунларда кўпчилик фуқароларимиз вақтини асосан оила даврасида ўтказяпти. Бу карантин қоидаларига риоя қилиш билан бирга, хонадонидаги мавжуд томорқада ишлаш учун ҳам яхши имконият. Агар ҳар бир хонадонда рўзғор учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилса, аввало, келгусида бу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириш, бозорларда нарх-навонинг асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
Халқимиз йилдан-йилга деҳқончиликка илмий асосда ёндашиб, бозор талаблари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб маҳсулот етиштиришнинг инновацион усулларини жорий этмоқда. Гидропоника усулидаги иссиқхоналар, интенсив боғлар яратиш, мева-сабзавотларни сақлаш учун замонавий совитиш тизимига эга омборлар қуриш борасида илғор технологиялар тадбиқ қилинаётгани бунга мисол бўла олади. Бироқ, мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш борасида жуда катта экспорт салоҳиятига эга бўлган томорқа хўжалиги имкониятларидан вилоятимизда тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олаётганлари ҳам орамизда кўплаб топилади. Айтайлик, бу борада қизилтепаликларда ҳам катта тажриба тўпланган. Туманда 28 минг 304 нафар томорқа ер эгалари томонидан 2333 гектар ер майдонида баҳорги экин ишлари якунига етмоқда. Туманда 1,5 минг гектар майдонда тўқсонбости усулда сабзавот экинлари етиштирилаяпти. Ҳозирда ана шу ерлардан халқимиз оқилона фойдаланяпти, дея олмаймиз. Унга битта баҳона сув камлиги, «эккан экинларимиз саратонда сув етишмаслигидан қуриб қолади» дея рўкач қилиниши табиий. Шу мақсадда бу йил аҳоли талабларидан келиб чиқиб 400 та қудуқ қазилиб, насослар ўрнатилиб берилади.
Аслида томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли эканлигини унутмаслигимиз лозим. Муҳими, бир жойда тўхтаб қолмаслик. Жойларда тарғибот-ташвиқот ишларимизда бунга алоҳида эътибор қаратишни унутмаслигимиз, синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимизни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси.

13/04/2020

ТОМОРҚА – ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ

Videos (show all)

Bizni qarshi oling⠀“Zarafshan Golden Group” ga tegishli “ZARAFSHAN VILLAS”  siz uchun yangi yilda ajoyib sovg’a taqdim e...
ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган темир-бетон маҳсулотлари ҳақида.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Файзиевнинг халқ депутатлари Навоий вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларига м...
Zarafshan Golden Group в эфире.
МЫ СОЗДАЁМ НОВОЕ КАЧЕСТВО ЖИЗНИ!😊🏤🏙🌇
Zarafshan Golden Group
Zarafshan Golden Group
@zargranduz

Telephone

Address

Узбекисатн, г. Навои, Улица Навои, 6
Navoi
210100