O‘zbegim_News_yangiliklar_olami

O'zekiston va jahon yangiliklari. Tanqidlar, tahlillar barchasi xolis tarzda

Photos from O‘zbegim_News_yangiliklar_olami's post 12/04/2021

#САМАРҚАНД

Пахтачида янги масжид очилди

Пахтачи туманидаги Хўжа Зиёвуддин жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Зиёвуддин шаҳарчасида қад ростлаган масжиднинг қурилиш ишлари 2019 йилда бошланган эди.

Унда бир вақтнинг ўзида 1300 нафар намозхон ибодат қилиш имкониятига эга.

Масжидга баландлиги 27 метр бўлган гумбаз ўрнатилди. Шунингдек, бу ерда таҳоратхона, имом-хатиб қабулхонаси, кутубхона, ошхона, меҳмонхона мавжуд.

Жамолбек Саломов.

12/04/2021

Деҳқонободга илк марта ичимлик суви олиб келинди

"Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманига илк марта марказлашган ичимлик суви олиб келинган. "Оқсув-Деҳқонобод" лойиҳаси бўйича жами 78,8 км. ичимлик суви қувури ҳамда суткасига 10800 м. куб сув йиғиш иншооти қурилган.

Шундан 310 км. ички сув тармоқлари, 2 та 500 м. кублик сув сақлаш ҳовузи, 16 та сув тақсимлаш иншооти қурилган. Ҳозир синов ишлари олиб бориляпти (видеода). Натижада Деҳқонобод туманининг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқдаги 112,8 мингдан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланади.

12/04/2021

12-Aprel

"UZ" domeni tashkil topgan kun

"UZ" domen zonasi ma'muriyati tomonidan kirill kodirovkalashidagi bir qator domenlar ro'yxatdan o'tdi. Milliy kodirovkalashdagi domenning an'anaviy ko'rinishga o'tkazilishini osonlashtirish uchun 2014-yil 12 aprelda "UZ" domen zonasi ma'muriyati "Сctld.uz (http://xn--ctld-k6d.uz/)" portali IDN-konverterni ishga tushirdi. IDN konverteri (Internationalized Domain Name) "XN—" old qo'shimchasi bilan boshlanadigan domen bo'lib, u brauzerning manzillar qatorida milliy alifbo harflaridan tuzilgan yozuv ko'rinishida aks etadi.

12/04/2021

МУРОД МУҲАММАД ДЎСТ

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст 72 ёшни қаршилади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси адибни ушбу сана билан муборакбод этади.

Мурод Муҳаммад Дўст 1948 йили Самарқанд яқинидаги Жом қишлоғида туғилди. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида, сўнг Москвадаги адабиёт институтида таҳсил олди.

У “Ўзбекфильм” киностудиясида, “Шарқ юлдузи” журналида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, “Ўзбеккино” Давлат акциядорлик компаниясида хизмат қилди.

Ижоди ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланиб, “Қайдасан, қувонч садоси?” номли биринчи ҳикоялар тўплами 1976 йили нашр этилди. Шундан сўнг адибнинг “Мустафо”, “Истеъфо”, “Дашту далаларда”, “Чоллардан бири”, “Бир тойчоқнинг хуни” каби ҳикоя ва қиссалари босилди. 1983 йилда “Галатепага қайтиш” қиссаси эълон қилинди. Ёзувчи турғунлик даврининг маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзули ҳақида ҳикоя қилувчи “Лолазор” (1988) романини яратди. Бу асари учун 1989 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлди.

Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Галатепага қайтиш” қиссаси талабчан илмий-адабий жамоатчиликнинг юксак эътиборини қозонди. Ундаги Ғайбаров ‒ адабиётда ҳали учрамаган янгича дунё, янгича тафаккур кишисининг образидир. “Лолазор” романида ана шу янгича тафаккур тиғидан емирила бошлаган коммунистик мафкуранинг таназзули, истиқлол шамчироғининг ёна бошлаганлигига ишоралар бор.

Мурод Муҳаммад Дўст таниқли киносценарист ҳамдир. Унинг “Галатепалик авлиё”, “Дев билан пакана”, “18-квадрат”, "Пўшт, арава” ва “Кўргим келади”, “Рўё” (“Акахон”) сингари сценарийлари асосида суратга олинган кинофильмлар томошабинлар орасида маълум ва машҳур.

Ёзувчи 1996 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони, 1999 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

22/02/2021

Таниқли ёзувчи вафот этди

Таниқли ёзувчи Саъдулла Сиёев 21 февралда узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. У 82 ёшга кирганди.

Ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг қисса ва ҳикоялардан иборат "Ёруғлик" (1986), "Бепарво бўлмоқчиман" (1990) китоблари ҳамда "Аваз" (1987) романи, 1993 йилда "Яссавийнинг сўнгги сафари", 1997 йилда эса "Ҳақиқат йўли" деб номланган иккинчи китоби чоп қилинган. Бу китобларда Аҳмад Яссавий ҳақида ҳикоя қилинади.

newsUzb жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

O‘zbegim News 06/01/2021

O‘zbegim News

Яна қайси вилоятларда дронлар шоуси ўтеазилади?

Янги йил кечаси Тошкентда дронлар шоуси бўлиб ўтганди. Кадастр агентлиги маълумотига кўра, бу каби шоулар:

Урганчда — 8-январь
Қорақалпоғистонда — 9–10-январь
Фарғонада — 16-январь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, дронлар шоуси Самарқандда — 5–6-январь
Бухорода — 7-январь кунлари бўлиб ўтди

Telegram: t.me/uzbegim_news_uzb

Facebook: https://www.facebook.com/101373651860923/posts/108221904509431/?substory_index=0&app=fb

O‘zbegim News Юртимизда кечаётган янгилик ва жараёнларни, аҳолини қийнаётган муаммоларни холис ёритиб борамиз Мурожаат:

25/12/2020

#танқидий

Samarqand shahri, Jomi kuchasi yaqinida
Eshon guzar mahallasidagi qurilishni tugallanmagan bazi binolar axlatxona vazifasini bajarmoqdami?

🎥 Mo'minov Sobirbek

«O‘zbegim News» ахборот канали

24/12/2020

САМАРҚАНД вил.

ПАХТАЧИ тумани

Пахтачи туманида янги ун заводи ишига старт берилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида қиймати 20 млрд. сўмлик янги ун завод Туркиянинг “Имас макина саноаю ширкати” билан ҳамкорликда қурилди.

Ушбу ун заводи ўзининг замонавийлиги, энергия тежамкор техналогиялар асосида қурилганлиги билан бир қаторда суткасига 120 тонна бойитилган ун ишлаб чиқариш қувватига эгалиги билан ажралиб туради. Бу завод ҳозирги кунда 100 га яқин туман аҳолисини доимий иш билан таъминланган ҳамда турк мутахассислари завод фаолиятида ўзбек ишчиларига сифатли ун ишлаб чиқаришда амалий ёрдам беришмоқда.

Бугун айни шу заводга Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қизил тасмани қирқиб тантанали очиб бердилар ҳамда завод бошлиғи тадбиркор Шавкат Мирзаевга халқимиз дастурхонига сифатли ун маҳсулотлар ишлаб чиқариш, халқимиз дастурхонига миллий сифатни олиб кириши ва заводнинг келгуси фаолиятига мувофаққиятлар тилади.

«O‘zbegim News» ахборот каналининг саҳифалари
t.me/uzbegim_news_uzb

Telegram: Contact @uzbegim_news_uzb 24/12/2020

Telegram: Contact @uzbegim_news_uzb

UzAuto Motors'нинг Асакадаги заводи фаолиятини вақтинча тўхтатади

UzAuto Motors 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғлиқ.

"Сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Шунингдек, компания янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномаларини бекор қилинишини маълум қилди.

"Бундан ташқари, дилерлик тармоғи тамонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати хам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади", — дея маълум қилди UzAuto Motors.

🌍 https://t.me/uzbegim_news_uzb ИШОНЧЛИ, АДОЛАТЛИ ВА ХОЛИС АХБОРОТ КАНАЛ

Telegram: Contact @uzbegim_news_uzb

24/12/2020

Videos (show all)

#танқидийSamarqand shahri, Jomi kuchasi yaqinidaEshon guzar  mahallasidagi qurilishni tugallanmagan bazi binolar axlatxo...

Website

Address

O‘zbekiston
Navoi
Other Media/News Companies in Navoi (show all)
Uzbekistan24 Uzbekistan24
Street NAVOIY, 30
Navoi

Street: street NAVOIY, 30 City: Navoi State/province/area: Navoi Phone number (+99891) 249

«Do'stlik bayrog'i»-«Знамя дружбы» «Do'stlik bayrog'i»-«Знамя дружбы»
Navoi, 210105

Navoiy viloyatining gazetalari. Har haftaning seshanba va juma kunlari chiqadi. Навоийские