Alhidoya.uz

Alhidoya.uz

Share

Farg'ona viloyat vakilligining
www.Alhidoya.uz sayti rasmiy sahifasi

Photos from Alhidoya.uz's post 02/06/2026

Имом-хатиблар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишдилар

Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази нафақат мамлакатимиз, балки бутун мусулмон олами ва халқаро жамоатчилик эътиборини қозонаётган ноёб илмий-маърифий масканлардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур марказга юртимизнинг турли ҳудудларидан ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюраётган меҳмонлар сони тобора ортиб бормоқда. Марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар, бой экспозициялар, нодир қўлёзмалар ва илмий мерос намуналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, Қуръони карим зали, Ислом тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган юртдош алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларда чуқур таассурот қолдирмоқда.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган имом-хатибларнинг Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишишлари юзасидан алоҳида режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида жойларда хизмат қилаётган диний соҳа ходимлари марказ фаолияти, унда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ҳамда экспозициялар билан бевосита танишиб бормоқдалар.

Ана шу ташрифлар доирасида бугун Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ, Риштон ва Фурқат туманлари имом-хатиблари Ислом цивилизацияси марказида бўлдилар. Ташриф давомида улар марказдаги тарихий экспонатлар, замонавий мультимедиа лойиҳалари, буюк аждодларимиз ҳаёти ва меросига бағишланган бўлимлар ҳамда марказнинг асосий фаолият йўналишлари билан яқиндан танишдилар.

Имом-хатиблар марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юртимизда маърифий ислом ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда халқимизнинг бой илмий меросини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Белгиланган режага мувофиқ, Фарғона вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг ҳам Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари босқичма-босқич давом эттирилади. Бу эса диний соҳа вакилларининг илмий-маърифий салоҳиятини янада ошириш, уларнинг маънавий-маърифий фаолияти самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

https://alhidoya.uz/yangiliklar/imom-xatiblar-islom-sivilizatsiyasi-markazi-faoliyati-bilan-tanishdilar/

Photos from Alhidoya.uz's post 02/06/2026

Бугун, 2 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.

Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги ҳаж мавсуми сифат ва мазмун жиҳатдан файзли, шукуҳли ва муваффақиятли ўтди. Юртимиз зиёратчилари Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррама ва муборак манзилларда ҳаж арконларини рисоладагидек адо этдилар.

Айниқса, ибодатларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, меҳмонхоналар, Мино, Арафот, Муздалифа водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.

Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда. Келгусида эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида жамоат ишларида фаол бўладилар.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин.

https://alhidoya.uz/yangiliklar/uz-hojilarimiz-ona-vatanga-qaytishmoqda/

Photos from Alhidoya.uz's post 02/06/2026

“Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва муваффақиятларга бой бўлди

30 май куни “Ҳаж – 2026” мавсуми Ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда соҳа раҳбарлари ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж амаллари ташкилий ва шаръий жиҳатдан жуда чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида сифатли ҳамда манбаларда белгиланган тартибда бажарилганини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, мингбошилар, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоаларига алоҳида миннатдорлик изҳор этдилар.

Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Давлатимиз Раҳбарининг бевосита кўмакларини, беқиёс ғамхўрликларини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар.

Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабардор бўлиб турганлари, қўнғироқ қилганлари, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтиргани алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда таъкидланганидек, “Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва улкан муваффақиятларга бой бўлгани эътироф этилди.

Зиёратчилар муқаддас манзилларда тоат-ибодатларини рисоладагидек бажариб, хатми Қуръонлар қилдилар, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва Давлатимиз Раҳбари ҳаққига самимий дуолар қилдилар.

https://alhidoya.uz/yangiliklar/haj-2026-mavsumi-tarixiy-natija-va-muvaffaqiyatlarga-boy-buldi/

01/06/2026

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

Ҳасан ибн Абу Синан (раҳимаҳуллоҳ) олтмиш йил давомида ётган ҳолатда ухламаган эканлар, ёғли таомлар истеъмол қилмаган ҳамда совуқ сув ичмаган эканлар. Вафот этганларидан сўнг у зот бир кишининг тушига кирдилар ва у киши: “Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди?” — деб сўради.

Ҳасан ибн Абу Синан (раҳимаҳуллоҳ): “Аллоҳ таоло мени жуда яхши қабул қилди, аммо ҳаётимда бир кишидан игна қарзга олиб, қайтариб бермаган эдим. Шу сабаб жаннатга кира олмаяпман”, — деган жавобни бердилар.

https://alhidoya.uz/maqolalar/ibratli-hikoyalar/bazan-arzimagan-ish-ham-qimmatga-tushishi-mumkin/

29/05/2026

Qurbonlik qiluvchiga qanday savob bor?

28/05/2026

Hayit namozi shukuhi: Ummul-quro masjidi

Photos from Alhidoya.uz's post 27/05/2026

Фарғонада Қурбон ҳайити намози файзи

26/05/2026

Eng yaxshi ehson

26/05/2026

Qurbonlik islom shioridandir

Photos from Alhidoya.uz's post 25/05/2026

Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида навбатдаги босқичдаги янги йирик лойиҳалар қурилиши бошланди

Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида навбатдаги босқичдаги янги йирик лойиҳалар қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Мажмуа қурилишининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудда замонавий Илмий тадқиқот маркази барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, унда кутубхона, маъмурий хоналар, махсус тадқиқот ва иш хоналари, архив, семинар ва кўргазма заллари ҳамда “Ҳидоя” китоби монументи жой олади.

Шунингдек, мажмуа ҳудудида 1 минг 500 ўринли муҳташам Анжуманлар саройи — Конгресс хол қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Фиқҳшунослик йўналишига ихтисослашган олий таълим муассасасининг барпо этилиши эса нафақат вилоят, балки мамлакатимиз илмий-маърифий ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида баҳоланмоқда.

Тадбир доирасида вилоят ҳокими, нуронийлар, фаоллар ва масъул раҳбарлар иштирокида ўтган самимий мулоқотда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Мутасаддилар томонидан барча қурилиш ишларини ўз вақтида ва юқори сифатда амалга ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Нуронийлар юртимизда олиб борилаётган эзгу ва хайрли ишлар учун миннатдорлик билдириб, янги лойиҳалар эл-юрт манфаатига хизмат қилишини тиладилар.

Яхши ниятлар ижобатини сўраб дуолар қилиниб, қурилиш ишларига киришилди.

https://alhidoya.uz/yangiliklar/margilon-shahridagi-burhoniddin-marginoniy-ilmiy-marifiy-va-turizm-majmuasida-navbatdagi-bosqichdagi-yangi-yirik-loyihalar-qurilishiga-start-berildi/

Want your business to be the top-listed Media Company in Fergana?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Telephone

Address

Fergana