Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati

Bog'ot tumani hokimligining rasmiy sahifasi

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 22/12/2022

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШСИЗ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

💠Хабарингиз бор, Боғот туманида 2022 йил 6 декабрдан 26 декабргача туман ҳудудидаги «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» ойлиги давом этмоқда.

Муаммоли оилаларга ёрдам бериш мақсадида Боғот туманидаги 1-сон касб- ҳунар мактаби биносида туман ҳокимлиги, туман ИИБ бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман АБК маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📈Меҳнат ярмаркасида иш излаётган ёшлар, касб- ҳунар мактаби битирувчилари учун Боғот туманидаги корхона, ташкилотлар мавжуд иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ёшларнинг мурожаатларига туман ИИБ бошлиғи ижобий ечим топишда амалий кўмаклар беди ва ёш авлодни ватанни севиш, элни ардоқлашга чақирди

✍️Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 22/12/2022

Боғот тумани "Оқолтин" маҳалласи фуқароларининг ташаббуси билан "Очиқ бюджет" ахборот порталида маҳалла ҳудудидаги Зиёкор кўчасини асфальт қилиш бўйича жойлаштирган таклифи 1540 та овоз тўплаб ғолиб деб топилди. Бугунги кунда "Зиёкор" кўчасини асфальт қилиш ишлари якунланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ЯНГИ ҒАЛАБАЛАР БИЛАН КУТИБ ОЛИНМОҚДА

«ГИМНАСТИКА - ҲАММА УЧУН»

Куни кеча Боғотлик гимнастикачи қизлар «ГИМНАСТИКА- ҲАММА УЧУН» шиори остида Урганч шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Miks категория бўйича фахрли 1- ўринни қўлга киритдилар.

Тренер Наргиза Нуримовани ва Боғотлик чемпион гимнастикачи қизларни Ўзбекистон чемпионати чемпиони бўлиб, спортнинг гимнастика тури бўйича туманимиз шаънини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссалари учун миннатдорлик билдирамиз.

Ғалаба муборак, бўш келманг, Боғотлик Тўмарислар!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИГА ҚАТНАШМАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР ИШЧИ ГУРУҲ НАЗОРАТИДА ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимлари, барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларнинг маҳалласига, ўқувчи яшаётган хонадонга бориб, ўқувчининг дарсга бормаслиги сабаблари ўрганилди ҳамда таълимга қайтарилди.

Шунингдек, сабабсиз 36 соат ва ундан ортиқ дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота- оналарига вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47- моддасига асосанжавобгарликка тортилиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Эслатма: МЖтК 47-модда.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб -ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш—базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,—базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Боғот тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш
шўъбаси мудири
Асқарбек Жуманиёзов

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

ЙЎЛИ ОБОДНИНГ - КЎНГЛИ БЎЛАР ШОД

«ФАЙЗ» - ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ЎЗГАЧА ФАЙЗЛИ БЎЛДИ

Боғот туманидаги 3- сектор ҳудудидаги «Саҳоват» маҳалласининг «Файз» кўчасининг файзига янада файз қўшилди, десак муболаға бўлмайди.

Янги йил арафасидаги байрам кайфиятига кайфият қўшилган аҳоли мамнун бўлмоқдалар. Ушбу кўчанинг фуқароларининг оғзибирлиги сабабли опенбюджетнинг 2- мавсумида ғолиб бўлишди.

Бугун «Файз» кўчасининг 803 метр йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

19/12/2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Рахимович Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

БОҒОТДА «ТУН» НОМЛИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларниг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан, вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакилисиз кўнгил очиш, дам олиш жойларида бўлишига йўл қўйиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган “Тун” тадбири давомида ота-она қарамоғисиз юрган вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси ҳамда юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун тадбиркорга МЖтКнинг 188 прим 2-модда бўйича маъмурий жазо қўлланилиши юзасидан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди.

Боғотда ишчи гуруҳ томонидан рейд тадбирлари маҳаллалар кесимида давом этмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

19/12/2022

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан халқ билан мулоқот тизими янги босқичга олиб чиқилмоқда. «Оққўрғон тажрибаси» энди Бешариқда

Президент Халқ қабулхоналари, йигирмадан зиёд вазирликлар, қўмиталар, республика ташкилотлари, секторлар раҳбарлари Фарғона шаҳридан 120 км. олисдаги Бешариқнинг 62 та маҳалласида уйма-уй юриб, сайёр ва шахcий қабуллар ўтказди.

41 минг 674 та хонадону 1 минг 30 дан зиёд ижтимоий соҳа объектидаги ўрганишларда 11 минг 272 та масала аниқланган бўлса, уларнинг 8 минг 430 дан зиёди ҳал этилди, 2 минг 840 дан ортиқ масала эса назоратга олинди.

Қўқон шамоли асли Бешариқдан бошланади, дейишади. Айниқса, изғиринли кунларда электр таъминотига талаб ҳар қачонгидан ҳам ошади. Шу боис ҳам бу борадаги муаммоларни юмшатиш мақсадида 4 та трансформатор, 315 та бетон таянч ўрнатилиб, қарийб 11 км. янги тармоқ тортилди.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

"САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТИ-ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА!"

Жорий йилнинг 15-декабрь куни Боғот тумани "Деҳқонобод" маҳалласи "Маънавият чашмаси" кўчаси 14 уйда яшовчи фуқаро Бобоназаров Комилжон Иброҳимович Ўзбекистон Экологик партиясидан 11-"Деҳқонбозор" сайлов округидан Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.Ибраҳимовга мурожаат йўллади.

Мурожаатда баён қилинишича мурожаатгўй фуқаро ўзи яшаётган кўчадаги ичимлик сув қувури ёрилиб, ичимлик суви шу ҳудуддан ўтган заҳкашга оқиб ётгани ва буни зудлик билан бартараф қилинишида амалий ёрдам берилишини сўраган.

Мурожаатни ижобий ҳал қилиш мақсадида депутат У.Ибраҳимов тегишли ташкилот раҳбари номига Депутат сўрови тайёрлаб мурожаатни зудлик билан ҳалқилиш мақсадида маъсул мутахассис ходимлар билан бирга воқеа жойига борди.

Ушбу кўчада яшовчи фуқаролар гувоҳлигида қувурдаги носозликни бартараф қилиш учун зарур бўладиган барча эҳтиёт қисмларни янгисига алмаштириб мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

Сайловчилар депутатига ва Боғот туман ичимлик сув хизмати ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

Боғот тумани ҳудудида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 декабрь кунидан 26 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” ойлиги давомида
Боғот туманида фаолият юритаётган ОТМларга ўқувчиларни тайёрлашга йўналтирилган тайёрлов курслари назорат тартида ўрганилди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

БОҒОТИМНИНГ АЁЛЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗЛАНАДИ

Дарҳақиқат, Боғот туманида аёллар эъзозланаётгани тадбиркор хотин-қизларнинг сони кундан кунга ошаётганидан, улар ўртасида соғлом рақобатлашув бўлаётганидан ҳам англаш мумкин.

Бугун Пайшанба - профилактика куни муносабати билан «Оқ тепа» маҳалласининг қўли гул нонвой тадбиркор аёллари билан туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимларининг қизғин суҳбатлари иш устида бўлиб ўтди.

Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова тадбиркор аёлларга Президентимиз томонидан чиқарилаётган фармон, фармойиш ва қарорларнинг мазмун - моҳиятини, яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини дилдан суҳбатлашиб тушунтириб берди.

Боғот тумани ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими
бош мутахассиси
Умида Отажонова

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ
Ш.МИРЗИЁЕВ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ШАХСИЙ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Туман раҳбари томонидан ўтказилаётган шахсий қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак». Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан барча масъул ташкилот, корхона раҳбарларига тегишлича топшириқлар берилмоқда.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 207-Ф–сонли фармойишига асосан, Боғот туманида ҳам ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактик тушунтириш ишларини кучайтириш, таълим масканларида ишчи хизматчилар иштирокида ёнғин хавфсизлигининг таъминланишига тўлиқ эришиш, кўнгилсиз ҳодисаларни турли хил фавқулодда вазиятларни ва ёнғинларни олдини олиш борасида Боғот тумани ФВБ бўлими бошлиғи Шихназар Худашкуров томонидан соҳа объектларида тушунтириш- тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Боғот тумани ФВБ бўлими бошлиғи ўринбосари Элёр Рахимов

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхштбаев 4-сектор ҳудудидаги 23-сонли умумтаълим мактабида бўлди ва ўқувчилар давомати, таълим-тарбия жараёнлари билан танишиш билан бирга ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борди.

Шунингдек, мактаб фаолияти билан танишиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ҳамда керакли тавсиялар берилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 19/12/2022

БОҒОТ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАР БЎЙИЧА ИИБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

«ДАДАЖОН! МАНЗИЛГА СОҒ - ОМОН ЕТИБ БОРИНГ!»

Боғот тумани ҳокимлиги ҳамда туман ИИБ ЙҲХГ бўлими ходимлари туман марказидаги 1- сон мактаб ўқувчилари билан йўл- транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган тадбир ўтказдилар. Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўқувчиларга йўл ҳаракатига қатъий риоя этиш юзасидан очиқ дарслар ўткмзилди.

Тадбирда туман ҳудудида содир этилган ЙТҲлар юзасидан статистик маълумотлар, мазкур кўнгилсизликларнинг сабаб ва оқибатлари, таҳлиллари юзасидан ИИБ ходимлари маъруза қилишди. Шахсий ва хизмат транспорт воситаларини бошқариш пайтида ҳайдовчининг мажбуриятларини ёдда тутиш, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га тўлиқ риоя қилиш, тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланмаслик лозимлиги, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, хавфсизлик камаридан фойдаланишнинг афзалликлари тушунтирилди. Маст ва чарчоқ ҳолда автомашина бошқаришнинг салбий оқибатларидан мисоллар келтирилди. Транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликларга сабаб бўлувчи омиллар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, туман ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тайёрланган видео ролик тадбир қатнашчиларига намойиш қилинди.

Дарҳақиқат бугун мактаб ўқувчилари учун ўтказилган йўл ҳаракати қоидалари дарси уларнинг ҳуқуқий билимини оширишга хизмат қилишига ишонамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги Болалар билан ишлаш шўъбаси мудири А.Жуманиёзов.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдаги 80-сессияси бўлиб ўтди.

🔰 Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

🔰 Сессия ишига Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раислик қилди.

Сессия ишида масъулларнинг ахбороти тингланди.

Сессияда кўрилган масалалар бўйича маърузачилар депутатлардан Қ.Рахимов, С.Нурметов, М.Қурёзов, Ш.Ражабов, И.Искандаров, У.Иброҳимов, М.Худайбершанова,Э.Рўзметовларнинг саволларига жавоб беришди. Сессия жонли, қатъий баҳс ва мунозарали тарзда бўлиб депутатлврнинг фаол иштироки остида ўтди.

Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан маъқулланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

АЁЛЛАР УЧУН ҲАР ДОИМ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧИШДА БОШ БЎЛАЁТГАН ТУМАН ҲОКИМИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК ВА БИЗНЕС АСОСЛАРИДАН ДАРС ЎТИБ БЕРДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 30 йиллиги байрамида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган тикувчилик машинасига муҳтож хотин-қизлардан 85 нафарига тикув машиналари тарқатилди.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

ИҚТИСОДИЙ КОМПЛЕКС МАСЪУЛЛАРИГА ТЕЗКОР ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Қонунчиликда белгиланган ҳар бир имтиёз, субсидия ва компенсациялар тўғрисида аҳоли ва тадбиркорларни тўлиқ хабардор қилишга қаратилган ишларнинг бориши юзасидан иқтисодий комплекс ташкилотлари учун йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни туман ҳокими Шавкат Яхшибаев олиб борди.

Йиғилишда ҳокимнинг биринчи ўринбосари Санжарбек Қурбонов, туман Молия бўлими бошлиғи Жамшидбек Шоназаров ҳамда ташкилот раҳбарларининг хисоботлари ва таклифлари тингланди.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

⚡️БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИДА ҚИШНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТУЗИЛГАН ШТАБДА ГАЗ ВА БЕНЗИН ЁҚИЛҒИСИНИ ҚУЙИШ ШАҲОБЧАЛАРИ МАСЪУЛЛАРИ БИЛАН ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида ёқилғи қуйиш шаҳобчалари фаолияти бўйича таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

🔷 Йиғилишда туман прокурори Алишер Рузметов, туман ИИБ бошлиғи Эргашбек Аҳмедов, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги барча ёқилғи қуйиш шаҳобчаси масъуллари ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Туман ҳокими томонидан бензин ва метан, пропан газ қуйиш шаҳобчалари фаолиятини қониқарсизлиги, тезкорлик билан йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил этилди, ушбу жараёндаги камчиликлар юзасидан қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Йиғилишда бугунги кунда виждон амри билан ҳалол ишлаётган масъулларга эътибор қаратилди ва штаб аъзоларига муаммоларнинг ечими бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ШТАБ ИШИНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТ ҚИЛМОҚДА

Қиш ойларини тинч, беталофат ўтказиш учун барча сектор раҳбарлари кунни тунга улаб фаолият юритмоқдалар.

Боғот туманидаги 2- сектор раҳбари А.Рузметов қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан туманда тузилган ишчи гуруҳи аъзолари билан ижтимоий соҳа объектларида, маҳаллаларда халқни оғирини енгил этиш учун кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Бугун туман прокурори Алишер Рузметов 2- сектор ҳудудидаги 9-сон, 13-сон, 29-сон, 49-сон, таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, яратилган шарт-шароит ва қулайликлар қай даражада эканлигини кўздан кечирди.

Сектор раҳбарлари туманда мавсумга тайёргарлик, қозонхоналарнинг шайлиги, мактабларнинг иситиш ҳолатининг гигиена талабларига тўлақонли жавоб беришини кўздан кечириб, туман штаби аъзолари ва масъуллар билан об-ҳавонинг кескин совуқ бўлаётгани, кўмир, газ масалалари бўйича келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

Боғот туманидаги барча мактабларда ИИБ бўлими ҳамда Боғот тумани ХТБ масъуллари ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Тумандаги 16, 17, 48- сон мактабларда ўткпзилган тадбирда ҳуқуқий саводхон бўлмаган ўқувчи ҳар ерда қоқилиши, ўз ҳаққини талаб қила олмай, сарсон бўлаётгани ҳақида Боғот тумани ИИБ бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу боис ҳуқуқий саводхонликни оширишга эътибор қаратилаётганига тухталиб ўтди. Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирида жамиятда фаол ҳаракат қилаётган ўқувчилар эришган ютуқлари мисол қилиб кўрсатилди.

Тадбирда мавзу юзасидан шахмат-шашка мусобақалари, расмлар танлови ўтказилди ва ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

БОҒОТЛИК ТЎМАРИСЛАР - ҒОЛИБ

Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқида спортнинг стритбол туридан 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Боғот тумани «Бўка» маҳалласи қизлари фахрли 1- ўринни қўлга киритиб ғолиб бўлдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

13/12/2022

КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОҒОТИМ!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Туманимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар, эришилган юксак натижаларда турли соҳа ва тармоқларда муваффақиятларга эришиб, Боғотликлар меҳрини қозонган самимий ва жонкуяр инсон туманимиз ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев муносиб тақдирланди.

Барча юртдошларимиз қаторида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан туманимиз ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаевга вилоят ҳокимлиги биносида ушбу кўкрак нишонини Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов тантанали равишда топширди.

Барчамиз учун ҳурматли ва азиз бўлган инсон ҳокимимиз Шавкат Яхшибаевни чин юрагимиздан самимий табриклаймиз.

Эъзоз ва эътироф муборак бўлсин!

Ҳурматли устозимиз Шавкат Қурамбаевич, илоҳим Сиз истагандек туманимизда оғзибирлик ғалаба қилаверсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 13/12/2022

КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОҒОТИМ!

БОҒОТЛИК БИР ГУРУҲ ФИДОЙИ ИНСОНЛАР «ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун туманимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни кўриб кўзларимиз қувнайди. Туманда эришилган юксак натижаларга ва муваффақиятларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ жонкуяр инсонлар ва меҳнат фахрийлари муносиб тақдирланди.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан бир гуруҳ фидойи инсонларига туман ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Барча тақдирланган ҳурматли ва азиз элдошларимизни эътироф, эъзоз нишонаси кўкрак нишонлари билан чин юрагимиздан табриклаймиз.

Эъзоз ва эътироф муборак бўлсин!

Туманимиз ҳокими атрофида Боғотда улкан ислоҳотларни амалга оширишда оғзибирлигимиз доимо ғалаба қилаверсин!!!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

⚡️БОҒОТ ТУМАНИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ БОШЧИЛИГИДА ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ТАНҚИДИЙ- ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигидаги йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари,,МФЙ оаислари, ҳоким ёрдамчилари,, хотин-қизлар фаоллари, тумандаги барча ташкилот ва корхоналар раҳбарлари қатнашдилар.

Туман ҳокими томонидан айрим соҳалар раҳбарларининг фаолияти қониқарсизлиги, тезкорлик билан йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил этилди ва иш жараёнида камчиликларга йўл қўйган раҳбар ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.

Йиғилишда ижтимоий- иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда қабул қилинаётган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун- моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди ҳамда куни кеча бўлиб ўтган селектор йиғилишида кўтарилган масалаларнинг мазмун - моҳияти тушунтирилди ва галда энг долзарб топшириқлар белгилаб берилди.

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

🇺🇿Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносиб кутиб олинмоқда.

🇺🇿Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр- қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир.
🇺🇿 Албатта, Конституциямиз ва халқаро ҳуқуқий нормаларда белгиланган қоидаларга кўра жамиятда инсон ирқидан, миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар эркин яшаш, касб танлаш, ўз касби ва иш жойида қулай шароитларда фаолият олиб бориш, ўз фикрлари ва ғоялари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлигига, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва бошқа кўплаб ҳуқуқларга эга.
🇺🇿 Инсонларнинг бу Констутициявий ҳуқуқларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳам қонунларимизда белгилаб қўйилган. Албатта, инсонларнинг бу ҳуқуқларини таъминлаб бериш биринчи ўринда давлатнинг асосий вазифаларидан саналади.
🇺🇿 Қайсики давлатда Конституция ва у асосда қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилинса, ўша давлатда тараққиёт бўлади, жамият эркин ва фаровон яшайди.
🇺🇿 Мамлактимизда ҳам олий қадрият даражасига етган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан давлат идоралари халқ учун биринчи ўринда масъул эканлиги илгари сурилиб, бугунги кунда давлат идоралари ҳақиқий маънода халқ учун хизмат қилишни бошлади. Тизимларда буйруқбозлик ва коррупцияга қарши тинимисиз курашлар олиб борилмоқда.
🇺🇿 Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги бу ислоҳатлар ўз натижасини бермоқда. Бу ишларнинг янада юқори даражага кўтарилишида давлат бош ислоҳотчи бўлгани ҳолда фуқароларнинг ҳам дунёқараши ўзгариши, жамиятга нисбатан лоқайд бўлмаслиги, ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллиги ошиши керак.
🇺🇿 Жорий йилда эркин ва ҳур ҳаётимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз қабул қилинганлигига 30 йил тўлди.
🇺🇿 Шу муносабат билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Эргашбек Аҳмедовлар туман ИИБ биносида бир гуруҳ ҳаётларида илк маротаба Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат олаётган ёшларга ҳужжатларини ва Ўзбекистон Конституцияси китобини топширдилар. Ёшларнинг ёниб турган кўзларини кўриб беҳад қувондик. Улар келгусидаги орзуларини сектор раҳбарларига айтиб бердилар.

Туман раҳбари ёшларни самимий табриклаб, ўз сўзида «Конституциямизни мукаммал ўрганиб, унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларимизга оғишмай амал қилиб яшасак, Конституция ва қонунларимиз ҳар доим бизни ҳимоя қилади, инсон ҳуқуқлари эса биз орзу қилаётганимиздек, олий қадриятга айланади» деб ёшларга омадлар тилади

Туман ҳокими ва ИИБ раҳбари билан ёшларнинг дўстона давра суҳбати давомида Ўзбекистондай тинч замонда яшаётган ёшлар шеърлар айтиб, юртбошимизга миннатдорлик билдирдилар.

🇺🇿КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!🇺🇿

Боғот тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта мутахассиси, лейтенант Малика Матниёзова

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

Боғотлик саҳоватли ва инсонларнинг дардига малҳам бўлаётган Абу Райҳон Беруний маҳалласида яшовчи туманнинг энг фаол тадбиркорларидан Отабек Қутлимуротович Рўзметов кун давомида имконияти чекланган фуқароларнинг, бемор, ёрдамга муҳтож инсонларнинг, асосан болажонларнинг ҳолидан хабар олиб совғалар улашмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

Боғот туманидаги 43 та маҳалланинг МФЙ раислари, маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари маҳаллаларида яшаётган меҳрга ва ёрдамга муҳтож хонадонларга ширин табассум ва совғалар билан кириб боришмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИРОФИГА САЗОВОР БЎЛГАН «XORAZM TEX» -- 10 ЁШДА

Боғот туманида иқтисодиётнинг равнақ топиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, туман экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб- қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган «XORAZM TEX» корхонаси ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносиб нишонланди. «Энг кўп иш жойлари яратилган корхона» сифатида Президентимизнинг катта ишончини қозонган «Xorazm tex» МЧЖ ходимларига Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг самимий табригини ҳоким ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ўқиб эшиттирди.

Корхонада асосан хотин- қизлар меҳнат қилаётгани қувонарли ҳолдир. Туман ҳокими ўринбосари Д.Абдуллаевани корхонанинг касаба уюшмаси раиси З.Пираддинова ютуқларга эришаётган корхонанинг хотин-қизларига яратилган шароитлар билан таништирар экан, корхонада аёлларга берилаётган эътибор бунданда юксалишини билдирди.

10 ЁШИНГ МУБОРАК БЎЛСИН «XORAZM TEX»!

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

БУГУН БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БИНОСИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ. УЧРАШУВДА ЁШЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ҲАМ ҚАТНАШДИЛАР.

ЁШЛАР БУГУНГИ УЧРАШУВДАН ТУМАН ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИНИ ВА ТУМАН ИИБ РАҲБАРИ ЭРГАШ АҲМЕДОВНИНГ ТАВСИЯЛАРИНИ ЭШИТИБ КЕЛГУСИ ҲАЁТДА ЎЗЛАРИНИНГ МУНОСИБ ЎРНИНИ ТОПИШЛАРИ УЧУН КУЧЛИ МОТИВАЦИЯ ОЛГАНЛИКЛАРИНИ БИЛДИРДИЛАР.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Photos from Bog'ot tumani hokimligi axborot xizmati's post 06/12/2022

3 ДЕКАБР-ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47-3-сонли қарорига асосан ҳар йили «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Серқуёш юртимизда мустақилликнинг илк кунларидаёқ аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев имконияти чекланган инсонлар билан учрашар экан, «Савоб ишни ҳар кун, ҳар биримиз қилайлик, кўмакка муҳтож, кўнгли ярим инсонларга ёрдам бериш ҳар қандай соғлом инсоннинг бурчи эканини унутмайлик!» дея барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклади.
БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Telephone

Website

Address


O'zbekiston Ko'chasi
Bagat
220200
Other Bagat government services (show all)
Bog'ot tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi Bog'ot tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi
Xorazm Viloyati Bog'ot Tuman Bog'ot Shaharchasi O'zbekiston Ko'chasi
Bagat, 220200

Bog'ot tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazining rasmiy sahifasi